|
Фуқаролик ишлари бўйича
Бойсун туманлараро судига
|
Манзили:
|
Бойсун тумани, Олмазор кўчаси
|
|
|
Даъвогар:
|
“Капиталбанк” АТБ
(“Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес
филиали “Термиз” смартбанки тимсолида)
СТИР: 207275139
Ҳ.р.: 29802000900001158174, МФО: 01158
“Капиталбанк” АТБ
“Капитал 24” чакана бизнес филиали
|
|
|
Манзили:
|
Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 28-уй
(Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 7-уй)
Тел.: (78) 770-82-02, + 99890 521-77-76
e-mail/web-site: www.kapitalbank.uz
|
|
|
Жавобгар:
|
Абдирахимов Абдихолиқ Намозович
(Паспорт маълумотлари: АВ 2898343,
05.02.2016 йилда Сурхондарё вилояти,
Бойсун туман ИИБ томонидан берилган
19.11.1977 йилда туғилган)
СТИР: 489568825, ЖШШИР: 31911770060049
Ҳ.р.: 29801000391227645333, МФО: 01158
“Капиталбанк” АТБ
“Капитал 24” чакана бизнес филиали
|
|
|
Манзили:
|
Бойсун тумани, Бибиширин маҳалласи
(Иш жойи: Мажбурий ижро Бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси тизими)
|
|
|
Қўшимча жавобгар:
|
Абдураҳмонова Умида Кучаровна
(Паспорт маълумотлари: АВ 2823207,
04.02.2016 йилда Сурхондарё вилояти,
Бойсун туман ИИБ томонидан берилган
28.04.1980 йилда туғилган)
ЖШШИР: 42804801790012
|
Манзили:
|
Бойсун туман, Бибиширин маҳалласи
(Иш жойи: вақтинча ишсиз)
|
|
|
Д А Ъ В О А Р И З А
(кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш,
ундирувни гаров объекти (мулки)га, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари,
иш ҳақлари ва банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига қаратиш тўғрисида)
“Капиталбанк” АТБ “Капитал 24” чакана бизнес филиали “Термиз” смартбанки (бундан кейинги матнда - “даъвогар” деб юритилади) билан фуқаро Абдирахимов Абдихолиқ Намозович (бундан кейинги матнда - “жавобгар” деб юритилади) ҳамда фуқаро Абдураҳмонова Умида Кучаровна (бундан кейинги матнда - “қўшимча жавобгарлар” деб юритилади)лар ўртасида 2019 йил 25 июнь куни иккиламчи бозор (“RETAIL AUTO SALE” МЧЖ)дан Ўзбекистон Республикаси (“GM Uzbekistan” АЖ)да ишлаб чиқарилган “КОБАЛЬТ” русумли автотранспорт воситасини сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга, йиллик 24 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 60.565.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 112/300/РКЛ-ЛК-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кредит шартномасининг 6.1.-бандига кўра, банк кредит шартномаси шартларига асосан қарздор (жавобгар)га кредит маблағи ажратиш мажбуриятини, ўз навбатида, шартноманинг 8.1.-бандига кўра, қарздор (жавобгар) эса кредит шартномасида қайд этиб ўтилган мақсадга мувофиқ кредитдан фойдаланиш ҳамда шартноманинг 8.3-бандига кўра, кредит шартномасида белгиланган муддатларда асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз тўловлари ва кредит бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбриятларини ўз зиммасига олган, шунингдек, банк билан қарздорлар ўртасида 2019 йил 25 июнь куни микроқарз олиш мақсадида 36 ой муддатга, йиллик 24 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 4.200.000 сўм миқдорида микроқарз маблағи ажратиш тўғрисида 112/301/РКЛ-ЛК-сонли микроқарз шартномаси тузилган бўлиб, мазкур микроқарз шартномасининг 6.1.-бандига кўра, банк микроқарз шартномаси шартларига асосан қарздор (жавобгар)га микроқарз маблағи ажратиш мажбуриятини, ўз навбатида, шартноманинг 8.2.-бандига кўра, микроқарз шартномасида белгиланган муддатларда асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз тўловлари ва микроқарз бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбриятларини ўз зиммасига олган.
Банк томонидан кредитнинг қайтмаслик хавфининг олдини олиш мақсадида кредит таъминоти сифатида кредит маблағи эвазига сотиб олинган ҳамда жавобгар Абдирахимов Абдихолиқ Намозовичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ХУЗ томонидан 2019 йил 26 июнь куни берилган ААҒ №0939631-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №B15D21191432AUYX0182, кузов рақами №XWBJF69VEKA093371, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ (белий), тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 D 882 LA бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситаси гаровга олинган, ўз навбатида, банк билан жавобгар ўртасида Термиз шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора орқали 2019 йил 26 июнь куни гаров шартномаси тузилиб, тасдиқланган.
Банк томонидан кредит шартномаси шартларига асосан жавобгарга кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар кредит шартномасида белгиланган муддатларда ажратилган кредитдан асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз тўловлари ва кредит бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бошқа тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида қайтариш мажбуриятини зиммасига олган бўлишига қарамасдан, жавобгар кредит шартномасининг шартларини ўз вақтида ва лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит бўйича тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмасдан ва шартнома интизомига риоя қилмасдан келмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, банкка молиявий жиҳатдан жиддий зарар етказиб келмоқда.
Ўз ўрнида, банк томонидан жавобгарга ажратилган кредит бўйича тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш тўғрисида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантириш хатлари ва талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу огоҳлантириш хатлари ва талабнома оқибатсиз қолдирилган, кредитдан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ўз вақтида ва лозим даражада тўланмасдан, кредит шартномасининг 8.3.-банди қўпол равишда бузилиб, шартнома шартлари бир томонлама бажарилмасдан келинмокда.
Натижада, жавобгарнинг 2021 йил 21 декабрь куни ҳолатига банк олдида кредитдан асосий қарзи 31.156.184 сўмни, кредитга ҳисобланган фоиз тўловлари 2.004.907 сўмни, жами кредитдан қарздорлиги 33.161.091 сўмни ташкил этади.
Юқоридаги кредит шартномасининг 4.2., 5.4.-бандларига кўра, жавобгар томонидан кредит бўйича ҳар қандай қарздорликни тўлаш (қоплаш) юзасидан мажбуриятлар бажарилмаганда, банк кредит шартномасини муддатидан олдин бир томонлама бекор қилиш ва кредитни муддатидан олдин ундирувга, шу жумладан ундирувни кредит таъминоти (гаров мулки)га қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этиб ўтилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади” - деб, мазкур модданинг 3-қисмида “Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (қарз)нинг қоидалари қўлланади” - деб қайд этиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади” - деб кўрсатиб ўтилган. (муддати ўтган кредит қарздорлиги бўйича)
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 2-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” - деб, мазкур модданинг 3-қисмида “Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли” - деб қайд этиб ўтилган. (кредитни қайтариш муддати бузилиши бўйича)
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 738-моддасида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли” - деб кўрсатиб ўтилган. (кредит таъминоти бўйича)
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 739-моддасида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Агар қарз шартномаси қарз олувчининг маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт. Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли” - деб белгилаб ўтилган. (кредит мақсадлилиги бўйича)
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 264-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади” - деб, мазкур модданинг 2-қисмида “Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади” - деб назарда тутиб ўтилган.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади” - деб, мазкур модданинг 2-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин” - деб белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса” - деб, мазкур модданинг 2-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди” - деб назарда тутиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” - деб белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси 1-қисмида “[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” - деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 105-моддаси 1-қисмида “Суд (судья) ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин. Агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд хужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилади[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
” - деб, мазкур модданинг 2-қисмида “Даъвони таъминлашга суд процессининг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади” -деб ҳамда ушбу модданинг 4-қисмида “Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризада даъвони таъминлаш чораларини кўриш асослари ва зарурияти кўрсатилган бўлиши лозим” -деб назарда тутиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 106-моддаси 1-қисмида “Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
1) жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни ёхуд пул маблағларини хатлаш;
2) жавобгар муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш;
3) бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаш;
4) мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво арз қилинган тақдирда, уни реализация қилишни тўхтатиш;
5) қарздор ижро ҳужжати юзасидан даъво тартибида низолашаётган бўлса ва агар бундай низолашишга қонун ҳужжатларида йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиш;
6) низоли мол-мулк бузилиши, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш;
7) низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) топшириш” - деб ҳамда мазкур модданинг 4-қисмида “Зарур ҳолларда суд даъвони таъминлаш чорасининг бир неча турини қўллаши мумкин [СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
” -деб қайд этиб ўтилган.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабр кунидаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қўшма қарорининг 4-қисми 3-хатбошисига кўра, кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги эътиборга олишлари суднинг кредит шартномаси бўйича барча қопланмаган кредит суммаси ва бошқа тўловларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги қарори кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор бўлишига олиб келиши кўрсатиб ўтилган.
Ўз навбатида, шуни қайд этиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабр кунидаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2454-сонли қарорининг 5-банди 2-хатбоши ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунинг 8, 9, 10-моддаларига кўра, чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда даъво аризаси билан судга мурожаат этганда давлат божини тўлашдан озод қилиниши, кейинчалик давлат божи суднинг тегишли қарори билан айбдор деб топилган томондан ундириб олиниши қайд этиб ўтилган.
[СПиТ:1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Форс-мажор] [ОКОЗ:1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.10.00 Мажбуриятларнинг бекор бўлиши]
[СПиТ:
Do'stlaringiz bilan baham: |