Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Молиявий Ҳисоботнинг Ҳолислиги



Download 168 Kb.
bet5/16
Sana09.05.2023
Hajmi168 Kb.
#936468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
БХМС 1

Молиявий Ҳисоботнинг Ҳолислиги

29. Молиявий Ҳисоботнинг ишончлилигини таъминлаш учун унда келтириладиган ахборот янглишлардан холи бўлиши керак.


Активлар ва мажбуриятларнинг Ҳақиқий баҲоси

30. Активлар ва мажбуриятларни Ҳақиқий баҲолаш тамойили уларнинг таннархи ёки сотиб олинган нархи баҲолашга асос бўлишини назарда тутади.


Стандартларда кўзда тутилган айрим Ҳолларда Ҳақиқий баҲолаш сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги

31. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мувофиқлиги ушбу даврда мазкур Ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боглиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча Ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига Ҳам тааллуқлидир.


Тушунарлилик

32. Молиявий Ҳисоботда келтириладиган ахборот фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши лозим.


АҲамиятлилик

33. Молиявий ахборотнинг аҲамиятлилиги молиявий Ҳисоботдан фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҲтиёжини қолдириши ва операцион, молиявий Ҳамда хўжалик фаолиятига доир воқеаларга баҲо беришда уларга ёрдам бериши лозимлигини билдиради. Ахборотнинг моҲияти ва қиймати (муҲимлиги) унинг аҲамиятлилигига таъсир қилиши мумкин.


МуҲимлик

34. Агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий Ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундан ахборот муҲим Ҳисобланади.


35. Молиявий Ҳисоботларда характери ва вазифалари жиҲатидан ўхшаш бўлган ва алоҲида кўрсатилиши мумкин бўлмаган миқдорлар билан умумлаштирилиши лозим бўлган миқдорлар бир моддада акс эттирилади.
Бироқ, алоҲида ўзини олганда Ҳам, бошқаларга кўшганда Ҳам муҲим Ҳисобланган ахборот ўзга ахборот билан тўла умумлаштирилмаслиги лозим. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг очиб берилмаслиги Ҳисоботдан фойдаланувчилар молиявий Ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҲим Ҳисобланади.
МуҲимлик уни тушириб қолдиришнинг алоҲида аниқ шарҲларида кўриб чиқиладиган модданинг Ҳажмига боглиқ бўлади.
36. Молиявий Ҳисобот характери ва вазифалари жиҲатидан гуруҲларга бирлаштирилган хўжалик операцияларини ишлаб чиқиш натижасидир. Молиявий Ҳисоботларда ёки модда тарзида тушунтиришларда акс эттириладиган, тасниф этилган қисқа кўринишдаги ахборот мазкур жараённинг якунловчи босқичи Ҳисобланади.
Молиявий Ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш Ҳам муҲимдир. Шу сабабли агар активлар ёки пассивларнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҲим бўлмаса, бундай Ҳолларда модда ёки моддалар жамининг характери ва Ҳажми бир вақтнинг ўзида баҲоланади. Вазиятга қараб модданинг характери ёки Ҳажми белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади.
37. Агар дастлабки ахборот муҲим бўлмаса, БҲМСда келтирилган бундай ахборотларни очиб кўрсатиш талабларини бажаришга Ҳожат бўлмайди. Бироқ умумий фойдаланишга мўлжалланган молиявий Ҳисоботларда муҲим ахборот бошқа муҲим ахборот билан бир моддада бирлаштирилган бўлса, молиявий Ҳисоботга тушунтиришларда бу ахборотни очиб кўрсатиш зарур.
38. МуҲимлик молиявий Ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва аниқлик даражаси билан боглиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача яхлитлаштириш чогида муҲимлик тамойили бузилмаган пайтгача аниқлик даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish