зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007) 442. 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.
Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти кредитланади.
007 “Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.
8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган (008) 443. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган (009) 444. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
009 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.