Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Келгуси харажатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилинди
|
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар
|
8910
|
2
|
Корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олинди
|
8910
|
2010, 2310,
2510, 2710
|
3
|
Ҳисобланган келгуси харажатлар захираларининг фойдаланилмай қолган суммаси корхона даромадига қўшилди
|
8910
|
9390
|
БЕШИНЧИ ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
IX БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР
Муқаддима
1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9000)
2-§. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг
таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)
3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг
чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9300)
5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)
6-§. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)
7-§. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи
счётлар (9600)
8-§. Фавқулодда фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700)
9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг
ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)
10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)
374. Ушбу бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги корхона фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й. 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
375. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
9800 - Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |