Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
|
|
|
|
2
|
Товарларни ҳисобдор сумма ҳисобидан сотиб олиш
|
2910-2990
|
6970
|
3
|
Мол етказиб берувчилардан товарлар олинди
|
2910-2990
|
6010, 7010
|
4
|
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товарлар ва прокат буюмларининг келиб тушиши
|
2910- 2990
|
6110, 6120, 7110, 7120
|
5
|
Устав капиталига улуш сифатида келиб тушган товарларнинг кирим қилиниши
|
2910- 2990
|
4610
|
6
|
Товарларни қайта баҳолаш:
а) қийматининг оширилиши;
б) қийматининг камайтирилиши.
|
2910-2990
3190
|
6230
2910-2990
|
7
|
Текинга олинган товарларни кирим қилиш
|
2910- 2990
|
8530
|
8
|
Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товарлар ва идишлар
|
2910- 2990
|
9390
|
9
|
Илгари товар сифатида кирим қилинган моддий қийматликларни материаллар таркибига киритиш ёки товарларни ўз эҳтиёжлари учун олинган материаллар сифатида кирим қилиш
|
1010
|
2910-2990
|
10
|
Яроқсиз ҳолга келган прокат буюмларини ҳисобдан чиқариш
|
9430
|
2940
|
11
|
Товарлар қайта ишлашга берилди
|
2010
|
2910-2990
|
12
|
Инвентаризация натижасида аниқланган камомад, агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса
|
5910
|
2910- 2990
|
13
|
Молиявий қўйилмалар ҳисобига (шу жумладан, қимматли қоғозлар учун тўлов ҳисобига) товарларнинг берилиши
|
9120
|
2910-2990
|
14
|
Сотилган товарларнинг таннархини ҳисобдан чиқариш
|
9120
|
2910-2990
|
15
|
Инвентаризация натижасида моддий жавобгар шахс айби билан аниқланган камомад
|
4730
|
2910-2990
|
16
|
Ажратилган бўлинмаларга товарларнинг берилиши
|
4110
|
2910
|
17
|
Товарларга савдо устамаси
|
2920
|
2980
|
18
|
Сотилган савдо устамасининг ҳисобдан чиқарилиши
|
2980
|
9120
|
III БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА
КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)
2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)
1-§. Келгуси давр харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар (3100)
155. Ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи"; (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи";
3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари". (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
156. Бу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши мумкин:
а) матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш;
б) мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш;
в) келгуси даврлар учун оператив ижара тўлови бадаллари ва келгусида харажатларга олиб бориладиган бошқа харажатлар. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)
157. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)да ҳисобга олинган харажатлар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.
158. 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли оператив ижара ҳақи ҳисобга олинади, масалан, корхона йил бошида бир йил учун олдиндан ижара ҳақини тўлади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
159. 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу счётда обуна бўйича харажатлар ва бошқаларни акс эттириш мумкин.
160. 3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари" счётида 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" ва 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган харажатлар ҳисобга олинади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) бўйича аналитик ҳисоб счётлари харажат моддалари ва объектлари (йўналишлари) бўйича юритилади. (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
161. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |