Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 306,68 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi306,68 Kb.
#87561
TuriДиплом
1   2
Bog'liq
Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар

Хетт подшолиги


Кичик Осиё ерларининг катта қисмида ташкил топган ва мил. авв. XVII - XII асрлар давомида мавжуд бўлган Хетт подшолиги ( ёки Хатти мамлакати) қадимги Шарқнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлган.
Хеттлар пойтахти бўлган Хаттуса шаҳри архивларида топилган миххат билан ёзилган сопол парчалари ( табличкалар ) ушбу подшолик дипломатияси тарихига оид асосий манбалар деб хисобланади.
Хетт подшолиги ҳарбий жиҳатдан қудратли мамлакатга айланди ва Яқин Шарқнинг буюк давлатлари қаторига қўшилди. Хатти мамлакатининг асосан ҳарбий куч туфайли эришган ташқи сиёсий муваффақиятларини хетт ҳукмдорлари дипломатик актлар - шартномалар орқали мустаҳкамлашга интилардилар.
Хатти мамлакатининг ташқи сиёсатида сулолавий никоҳлар муҳим ўрин эгаллаган. Бундан ташқари , элчилар, вакиллар, чопарлар ва бошқалар муҳим роль ўйнаган.

Оссурия

  • Оссурия Яқин Шарқ давлатлари орасида аста - секин юксалиб борди. Милоддан аввалги IX асрда Оссуриянинг ташқи сиёсати тўрт йўналиш (шимолий, жанубий, шарқий ва ғарбий ) бўйича ривожланди. Яқин Шарқда Оссурия давлатининг мавжуд бўлгунча, бир томондан узлуксиз тарзда ҳарбий - сиёсий иттифоқлар ташкил этиларди, иккинчи томондан, эса - Оссурия ушбу иттифоқларнинг тарқаб кетиши учун барча ҳаракатларни қиларди ва уларни бирма - бир бўйсундиришга интиларди.
  • Оссурия дипломатияси тарихига оид манбаларда талайгина ва ранг - баранг маълумотлар мавжуд. Подшога таалуқли ёзувлар улар орасида биринчи ўринда туради. Асосан Ниневия шаҳри архивида сақланиб қолган, подшоларнинг ёзишмалари бизларгача кўплаб миқдорда етиб келган.
  • Оссурия подшолари сулолавий никоҳлар ва ҳукмрон хонадонлар билан қариндошчилик алоқаларини ўрнатишга маълум даражада аҳамият беришган. Оссурия давлати ҳукмронлиги даврида гаровга олиш амалиёти тинчлик муносабатларини кафолатлаш, имзоланган шартномаларга риоя қилиш, Оссурия ҳокимиятига бўйсуниш элементларининг бири сифатида қўлланарди.

Қадимги Ҳиндистон дипломатияси

  • Қадимги ҳинд ташқи сиёсат назарияси бўйича асосий манба Каутильянинг “Артхашастра”-си хисобланади ва хозирда унинг санаси милодий биринчи асрлар билан белгиланади. Ушбу асарда давлат тузилиши, маъмурий - хўжалик бошқаруви, суд ишлари, ҳарбий ва дипломатик саънат бўйича маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари нитишастра туридаги асарлар ҳам борки, уларнинг асосий мазмуни подшоларга ахлоқий насихатлар, шунингдек ички ва ташқи сиёсатига оид маслахатлардан иборат. Қадимги ҳиндистонда давлатлараро муносабатлар назариясининг асосида мандала ( яъни “доира”, одатда “давлат доираси” маъносида изохланади ) концепцияси ётади.
  • Мандала - бу ташқи сиёсатга оид муайян ҳаракатлар ва чора - тадбирлар мажмуаси сифатида тасаввур қилиш мумкин - ки, у янада йирик давлатга айланиб кетиш тенденциясига эгадир. Буюк давлатнинг ( ва охири келиб “жахон” салтанатининг ) барпо этилиши сиёсатнинг охирги мақсади деб хисобланган.
  • Мандала тушунчаси билан бир қаторда қадимги ҳинд сиёсий назариясида “ етти хадли ( аъзоли ) давлат” концепцияси муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат: подшонинг ўзи, вазирлар, шаҳар - қалъалар, қишлоқ ерлари, хазина, қўшин ва иттифоқчилар.
  • Ташқи сиёсатнинг анъанавий усуллари орасида аҳамияти жихатдан иккинчи ўринда уруш туради. Уруш барча усуллардан фойдаланиб бўлгандан кейингина, охирги восита сифатида кўрилган. Подшога ғалабаларга жангсиз эришиш тавсия қилинган, чунки тинч йўл билан бўйсундириш камроқ кучни ва харажатни талаб қилади.
  • “Артхашастра”да махсус боб элчининг вазифаларига бағишланган. Шу ерда, жумладан, элчиларнинг туркумлари келтирилган - “мухтор”, “чекланган ваколатларга эга” ва “чопар” (мактублар етказувчи ).

Download 306,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish