Паркан деб аталган. Даван номи эса хитойликлар томонидан берилган номдир.
Баъзи бир хитой ёзма манбаларининг гувохлик беришича, милоддан аввалги ИИ-И асрларда Даван аҳолиси кўп, деҳқончилик ва ҳунармандчилик хўжаликлари юксак даражада ривожланган, шаҳарларга бой ва кучли қўшинга эга бўлган мамлакат эди. Буни бой археологияга оид ашё топилмалар ҳам тасдиқлайди. Даван тарихининг бу даври Шўрабашад босқичи деб ҳам аталади. Шўрабашад Ўзган яқинида жойлашган бўлиб, водийнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган, унинг ер майдони 70 гектарга тенгдир.
Даванда милоддан аввалги ИИ асрда бўлган Хитой э`лчиси Чжан Сян берган маълумотларга қараганда бу давлат кучли сиёсий тизимга э`га бўлган. Давлат тепасида маҳаллий аҳолининг аслзодаларидан чиққан ҳукмдор турган. Манбаларда уларнинг номлари хитойча Мугуа, Чан Фин, Янлю- деб тилга олинади. Ҳукмдор ўзининг ёнида энг яқин иккита қариндошини ёрдамчи сифатида тутиб давлатни бошқарган. У давлат ишларини олиб боришда оқсоқоллар кенгашига суянган. Бу кенгаш ҳукмдор билан биргаликда давлат аҳамиятига молик ижтимоий, сиёсий ва диний муаммолар билан шуғулланган ва уларни ҳал э`тган|. Айни пайтда оқсоқоллар кенгаши хукумдор фаолиятини баъзи -бир муҳим масалаларда назорат ҳам қилиб турган. Бу оқсоқоллар кенгаши олдида ҳукмдор ҳуқуқи чекланганлигини кўрсатади, Хусусан, уруш, тинчлик э`лчилик масалаларида ҳал э`тувчи куч ва хуқуқ бу кенгаш қўлида бўлган. Олий кенгаш зарур бўлса, ҳукмдорни ҳокимятдан четлатиши, унинг ўрнига янгисини сайлаши ҳам мумкин. Ҳатто ўзга давлатлар билан бўлган жангларда даванликларнинг мағлубияти учун олий, ҳокимият эгаси — ҳукмдор оқсоқоллар кенгаши қарори билан ўлим жазосига тортилганлиги ҳам манбаларда қайд этилади.
Даван давлатининг сиёсий тузуми илк шаҳар-давлат ёки воҳа-давлатларининг э`ркин иттифоқига таянарди. Бундай давлат тизимининг шаклланишида илк темир даврида (милоддан аввалги ХИ—ВИИИ асрларда) қарор топган деҳқончилик воҳалари ва улар негизида ташкил топган қадимги шаҳарлар асос бўлган эди. Бундай деҳқончилик вохаларининг сони археологияга оид изланишлар маълумотларига қараганда 10 дан ортиқ бўлган. Булар Аравансой, Акбура, Султонобод, Қўрғонтепа, Андижонсой, Қорабош, Тентаксой, Майлисой, Улуғнор, Шаҳрихонсой, Акман, Йилғинсой ва бошқалардир. Уларнинг ҳар бирида ўнлаб антик –давр ёдгорликлари мавжуд. Бу воҳалар асосансўнги бронза даврида ўзлаштирилган, милоддан аввалги ИВ-И асрларга келганда э`са улар замирида шаҳарлар қад ростлаганини кўрамиз.
Хитой сайёҳи ва элчиси Чжан Сяннинг таъкидлашича, қадимги Фарғона билан Хитой ўртасида доимий суратда сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий алоқалари бўлиб келган. Хитой ҳукмдорлари доимо Фарғона водийси бойликларига унинг самовий учар отларига ҳасад билан қараганлар ва шу негизда икки ўртада тез-тез урушлар ҳам келиб чиққан. Уларнииг баъзилари ҳақида юқоридаги мавзуларда фикр юритилган э`ди. Даванликлар ўз эрки ва озодликлари учун ҳамиша душманларга қарши шафқатсиз курашиб келганлар.
Хитой манбаларида қолдирилган ма`лумотларга қараганда милоддан аввалги ИИ—И асрларда Даванда деҳқончилик маданияти ва йилқчилик юксак даражада ривожланган.Чжан Сян бу даврда ҳаммаси бўлиб 70 та обод шаҳарлар бўлганлигини, унда бир неча юз минг аҳоли яшаганлигини ёзади. Воҳа аҳолиси ерга ишлов беришда ўта миришкор бўлган. Улар шоли, буғдой ва бошқа экинларни экиб деҳқончилик қилганлар. Фарғона водийсида қадимдан узумчилик кенг ривож топган, ундан шарбат тайёрлаш яхши ё`лга қўйилган. Бойларнинг ертўлаларида ўн йиллаб сақланган шароблар бўлган. Аммо бу ерда Парфия, Бақтрия, Хоразм, Суғдда, бўлгани сингари танга пуллар зарб э`тилмаган. Савдо асосан пулсиз мол айирибошлаш ё`ли билан олиб борилган. Антик Фарғонада ҳунармандчилкнинг қатор тармоқлари кенг ривож топган. Тўқимачилик ва кулолчилик соҳалари бундан мустасно эмас.
Қадимги Фарғонанинг. ижтимоий ва сиёсий ҳаётида аёлларнинг ўрни салмоқли э`ди. Аёлларга нисбатан ҳурмат тавозе. кучли бўлган. Ёзма манбаларнинг гувоҳлик берйшича, агар аёл эрига бирор топшириқ бюрса эр топшнриқни сўзсиз бажариши лозим бўлган. Антик Фарғона аҳолисинниг ташқи қиёфаси қанғарларга ўхшаб кетиши Хитой манбаларида кўрсатилади. Улар чуқур кўзли ва қалин сақолли бўлганлар. Чжан Сян Давандан (Фарғонадан) то Анси (Парфия)гача бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли тил жиҳатдан ҳар хил бўлсада, улар бир-бирларини тушунганлар, уларнинг урф-одатлари ҳам бир-бирларига ўҳшаш бўлган, деб таъкидлайди.
Чжан Сяннинг Даван давлатининг ҳарбий қудратини ҳақидаги ма`лумотлари ҳам э`тиборлидир. Бу давлат 60 минг қўшинга э`га бўлган. Пиёда аскарлар оддий қуроллар билан қуролланган, отлиқ қўшиннинг ҳарбий маҳоратда тенги бўлмаган. Даван суворийларининг чопар от устида туриб орқага қайрилиб камондан узган ўқлари ҳар қандай душманни ҳам доғда долдирган. Водийнинг ҳатто аёллари ҳам камондан ўқ узиш ва моҳирликда эркаклардан қолишмаган.
Қадимги Даван давлатини милоднинг дастлабки юз йилликлари давомида маҳаллий аслзодалар сулоласи бошқарган. Буни Хитой манбалари тасдиқлайди. Бу манбалар кўрсатилишича, қадимги Фарғонани 419 йилгача бир сулола вакиллари узлуксиз идора қилганлар. Ўрта Осиё ҳудудларида эфталитлар давлати қарор топгач, қадимги Фарғона давлати ҳам ўз мустақиллигини юқотиб, ана шу эфталитлар давлати таркибига кирган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |