Силенд князлари:
Рой I Бейтс (1968-1999), Михаил I
Бейтс (1999 йилдан).
1967
йил 30 ноябрь - Буюк Британия Жанубий Яманни
мустакил деб тан олишга мажбур бўлди ва Адан шаҳридан
ўз қўшинларини олиб чикиб кетди. Ўша куни Мустакил Жа
нубий Яман Халк Республикаси (1970 йилдан Яман Халк
Демократик Республикаси) тузилганлиги эълон килинди.
Жанубий Яман давлатининг пойтахти Адан шаҳри бўлган.
1967
йил - Покистон халк партиясига Зулфикор Али
хон Бхутто (1928 -1979) асос солди.
1967
йил - Франция ва СССРда рангли телевизор пайдо
бўлди.
1967
йил — Руминияда партия ва давлат тепасига
Николае Чаушеску келди. Диктатор Николае Чаушеску
катл килингунга кадар (1989 йил 25 декабрь) Руминияни
бошкарди.
1967
йил - Жануби-Шаркий Осиё давлатлари уюшмаси
(АСЕАН) ташкил топиб, унга 5 давлат (Филиппин, Таиланд,
Сингапур, Малайзия, Индонезия) кирди. Кейинчалик унга
Бруней ва Вьетнам кабул килинди. Қароргоҳи Жакарта (Ин
д он ези я^.
1967
йил - дунёда энг узун Ўрта Осиё-Марказ магис-
трал газ кувури (узунлиги 13750 км) курилди.
1968 йил 31 январь - Науру мустақил республика деб
эълон қилинди (олдинги номи-Ёқимли орол).
Науру Республикаси президентлари:
Хаммер де Робурт
(1968-1976; 1978-1986; 1986-1989), Бернард Довийого
(1976-1978; 1989-1995; 1998-1999; 2000-2001), Лагумот
Харрис (1978 йил апрель-май; 1995-1996), Аданг Кеннан
(1986 йил сентябрь-октябрь), Кенос Арои (1989 йил ав
густ-декабрь), Рубен Кун (1996-1997), Кинза Клодумар
(1997-1998), Рене Харрис (1999-2000; 2001-2004), Люд
виг Скотти (2004-2007) Маркус Стивен (2007 йил 19 де-
кабрдан).
1968
йил март - Индонезияда генерал Сухарто
республика президенти бўлди. У президент лавозимидан
фақат 1998 йил июнь ойида истеъфога чиқишга мажбур
бўлди.
1968
йил апрель - АҚШда пастор Мартин Лютер Кинг
ўлдирилди. Америка қўшинининг Вьетнамдаги ҳарбий
ҳаракатларига қарши жамоатчилик фикри кучайди.
1968
йил 21 август - Чехословакияда талабаларнинг
норозилик чиқишлари билан ислоҳотлар, демократиялаш-
тириш ва социализмни инсонпарварлаштириш ҳаракати
бошланди. «Прага баҳори». Варшава Шартномаси иштирок-
чилари бўлган 5 та давлат: Болгария, ГДР, Венгрия, Польша,
СССР қўшинлари Чехословакия чегараларини кесиб ўтди.
Прагадаги ҳаракат («Прага баҳори») бостирилди. Алек
сандр Дубчек, ҳукумат ҳамда партиянинг бир қатор аъзола
ри қамоққа олинди ва Москвага юборилди. Чехословакияда
«Прага баҳори»нинг юз минглаб фаол иштирокчилари лаво-
зимларидан бўшатилди ва ишдан ҳайдалди. Кўппартиявий
тизим ҳали ҳам бор эди, бирок цензура мухолифатнинг ово-
зини ўчиришга мажбур килди.
1968
йил август - Франция биринчи марта водород
бомбасини синовдан ўтказиб, жаҳондаги ядро қуролига эга
мамлакатлар сафидан ўрин олди.
1968
йил 6 сентябрь - Свазиленд мустакил давлат деб
эълон килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |