1925 йил - Италиядан бошқариладиган Албания Мил лий банки тузилди. 1925 йил - хорижий банклар Венгрияга «согломлашиш қарзи»ни такдим этишгач, бу валютани барқарорлаштириш ва индустриал ривожланиш учун асос яратди. 1925 йил - Бенито Муссолини Италияда чекланма- ган ҳокимиятни қўлга киритди. У эълон килган конунлар (1925-1926) асосида фашистлар ўз рақибларини террор килди, партиялар ва касаба уюшмаларини тугатди. Италия да фашистик диктатура ўрнатилди. 1925-1927 йиллар - Гуандун провинцияси Хитойдаги биринчи инкилобий фукаролар урушининг таянч базасига айланди. 1925-1931 йиллар - Ухон провинцияси марказида ХКП бошчилик килган биринчи инкилобий Хитой ҳукумати жойлашган эди. 1925-1979 йиллар - Эронни пахлавийлар сулоласи бошкарди. Паҳлавийлар сулоласи: Ризошоҳ Пахлавий (1925-1941), Муҳаммад Ризо Пахлавий (1941-1979). 1926 йил 21 март - Буюк Британия кироличаси Елиза вета II тугилди. 1926 йил 12-13 май - Польшада диктатор Юзеф Пил- судский томонидан давлат тўнтариши амалга оширилди. У 1 9 2 6-1930 йилларда мамлакат Бош вазири бўлди. 1926 йил 28 май - Португалияда ҳокимиятни фашист лар эгаллади. Португалияда давлат тўнтариши оқибатида ўрнатилган фашистлар диктатурам энг к ў п -4 8 йил ҳукм сурди.
1926 йил 13 август - Куба давлат арбоби Фидель Кас тро Рус туғилди.