1
Adabiyot nazariyasi fanidan Amaliy mashgʻulotlar
yuzasidan savollar
16-mavzu. Abdulla Qahhor hikoyalari uslubi. “Bemor”,”Oʻgʻri”
hikoyalari asosida.
1. Abdulla Qahhor hayoti va ijodi haqida.
2. Adabiyotda uslub masalasi.
3. Abdulla Qahhor uslubi. “Bemor” hikoyasida fojeiy ruh.
4. Quyidagi parcha qaysi munaqqid-adabiyotshunos ijodidan
olingan? “Husnbuzar” maqolasi haqida qanday fikrdasiz?
Абдулла Қаҳҳор фаолиятидан бундай мисолларни кўплаб
келтирса бўлади. Уларнинг ҳар қайсиси бугун эскиргани
йўқ. Улар халқнинг онгини тарбиялашда, унинг юрагида
эркинлик ва мустақиллик иштиёқларини уйғотишда катта
роль ўйнаган. Шунинг учун Қаҳҳор фаолиятининг бу
қирралари бугунги кунларимизга ҳамоҳанг дейиш мумкин.
Умуман, тоталитар тузум шароитида шундай “куфрона”
гапларни тап тортмай айтган одамнинг жасоратига тан
бермай илож йўқ. Абдулла Қаҳҳор қирқ йил ижод қилди,
лекин шу қирқ йил мобайнида у жуда камдан-кам рўшнолик
кўрди. Аксинча, унинг ёзганларининг ҳаммаси ҳукмрон
мафкура дарғаларига маъқул бўлган эмас. Улар муттасил
танқид қилинган, қораланган, саҳнадан олиб ташланган,
сиёсий айблар қўйилиб тақиқланган. Унинг биринчи
романи “Сароб”ни миллатчиликка хайрхоҳлик билан
ёзилган асар” сифатида урдилар. 30-йиллардаги ҳикоялар
“социалистик реализмдан узоқ, ижобий қаҳрамонлар бўш
кўрсатилган” деб қораланди. “Қўшчинор” романи
қишлоқдаги синфий курашни кўрсатмагани учун “ғоявий
зарарли асар” деб эълон қилинди. Ҳатто “Шоҳи сўзана”,
“Синчалак” каби асарларидан ҳам кир қидирилди.
“Тобутдан товуш” асари ҳам “совет воқелигини бузиб
кўрсатган, социалистик жамиятни қоралаб ёзилган асар”
сифатида саҳнадан олиб ташланди. Фақат бадиий асарлари
2
эмас, унинг публицистикаси ҳам “партиявий танқид”дан
бенасиб қолган эмас. Масалан, шапалоқдеккина
“Ҳуснбузар” деган мақола расмий доираларни шунақа
ғазабга келтирдики, қўяверасиз. Адиб бу мақола учун ҳам
анча вақтгача маломат тошларидан қутулолмай юрди.
Ажабланадиган жойи шундаки, бунақа маломатлардан у
бугун ҳам қутулгани йўқ. Фақат авваллари Абдулла
Қаҳҳорни асарлари билан социалистик жамият
манфаатларига яхши хизмат қилмаганликда, партиявий
принципдан чекинишда, совет воқелигини бузиб
кўрсатишда айблаган бўлсалар бугунги кунда худци шу
асарлари учун социализмнинг маддоҳи бўлганида, партияга
югурдаклик қилишда, коммунистик мафкурага хизмат
қилишда айбламоқдалар. Тақдирнинг ўйини шунақа қизиқ
бўлар экан-да!
Manba:
Qurоnоv D. Аdаbiyot nаzаriyasi аsоslаri. – T.: Аkаdеmnаshr, 2018,
457-470-betlar
Adabiyotlar:
1. Bоbоyеv T. Аdаbiyotshunоslik аsоslаri. – T.: O‘zbеkistоn , 2000.
2. Ulug‘оv А.Аdаbiyotshunоslikkа kirish. – T.: Univеrsitеt , 2005
3. Qurоnоv D. Аdаbiyotshunоslikkа kirish. - T.: Хаlq mеrоsi , 2004
4. Qurоnоv D. Аdаbiyot nаzаriyasi аsоslаri. – T.: Аkаdеmnаshr, 2018
Qo‘shimchа аdаbiyotlаr
5. Sаrimsоqоv B. Bаdiiylik аsоslаri vа mеzоnlаri. – T.:2004.
6. Ulug‘оv А. Аsl аsаrlаr sеhri. – T.: G‘.G‘ulоm nоmidаgi nаshriyot-
mаtbаа ijоdiy uyi, 2007.
Yopiq test savollari
1. Qaysi adib
2. “Miniatyura ustasi” hisoblanadi?
3. “Satira”ning lugʻaviy va nazariy ma’nosi.
3
Do'stlaringiz bilan baham: |