ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЛОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
АДАБИЁТШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ
“ЎЗБЕК АДАБИЁТИ ТАРИХИ” ФАНИДАН УСЛУБИЙ ЙЎРИҚНОМАСИ Фарғона - 2020 “Ўзбек адабиёти тарихи” фанидан курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Курс ишининг мақсади талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини ўстириш, мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмалар ҳосил қилишдир.
Курс иши мавзулари маъруза мавзуларининг мазмун-моҳиятини қамраб олган ҳолда фаннинг долзарб маласалалари тадқиқига йўналтирилган бўлиши назарда тутилади. Белгиланган талаблар асосида аввалдан шакллантирилган мавзулар банки талабаларга ихтиёрий танлаш асосида тақдим этилади.
Талаба берилган мавзунинг назарий жиҳатдан пухта ўрганиб, маъруза ва амалий машғулотларда тўпланган назарий билим, кўникмалар асосида тегишли адабиётлар банкини шакллантиради, уларни ўқиб чиқиб, тегишли режа ишлаб чиқади. Сўнгра курс ишини мустақил равишда ёзишга киришади.
Курс ишида илмий-тадқиқот бўйича фаннинг сўнгги янгиликлари акс этганлиги, қўлланилган тадқиқот методларининг тўғри танланганлиги, фикр-мулоҳазаларнинг илмий асосланганлиги, мазкур соҳага доир илмий изланишларга муносабат, илмий хулосаларнинг шакллантирилганлиги, мустақил, ижодий ёндашувнинг даражаси кабиларга эътибор қаратилади.
Курс иш 5 баллик баҳо бўйича қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
1. Курс ишиинг тушунтириш қисми А4 форматли қоғозда 25-30 (қўлёзма бўлса, 30-35) варақдан иборат бўлиши керак. Ишнинг сифатли расмийлаштирилишига 5 баҳо ажратилади:
талабга тўлиқ жавоб беради - 5 баҳо;
қисман жавоб беради - 4 баҳо;
расмийлаштириш сифати паст - 3 баҳо.
2. Мавзу долзарблиги асосланганлиги, муаммо ечими етарли даражада исботлаб берилганлигига 5 балл:
илмий муаммо ечими исботланган - 5 баҳо;
мавзу долзарб, лекин ечим кўрсатилмаган - 4 баҳо;
мавзу долзарблиги исботланмаган - 3 баҳо.
3. Илмий текшириш методларидан фойдаланилганлик даражасига 5 балл:
илмий текшириш методларидан максимал даражада
фойдаланилган бўлса - 5 баҳо;
етарли даражада фойдаланилмаган - 4 баҳо;
деярли фойдаланилмаган - 3 баҳо.
4. Умумлашма хулосаларнинг янгилик ва ишончлилик даражасига 5 балл:
янги ва ишончли бўлса - 5 баҳо;
мавжуд натижаларга қиёсланган бўлса - 4 баҳо;
натижалар тўлиқ асосланмаган бўлса - 3 баҳо.
5. Илмий манбаларга мурожаат, уларга билдирилган муносабат ҳамда ижодий фойдаланилганлигига 5 баҳо:
республика ва хориж илмий журналларидан, монография ва интернет материалларидан етарли даражада фойдаланилган бўлса - 5 баҳо;
илмий адабиётлардан етарли даражада фойдаланилмаган бўлса - 4 баҳо;
фақат дарслик, ўқув қўлланма, маъруза матнлари ва услубий кўрсатмалардан фойдаланилган ҳолатда - 3 баҳо.
6. Курс ишига раҳбар томонидан берилган хулосалар учун 5 баҳо:
тақризларда фақат ижобий хулосалар берилган бўлса - 5 баҳо;
иккитадан ортиқ бўлмаган камчиликлар кўрсатилган ҳолда - 4 баҳо;
кўрсатилган камчиликлар иккитадан ортиқ бўлса - 3 баҳо.
7. Оғзаки ҳимоя учун. Саволларга берилган асосли жавоб ва мантиқий хулосалар учун 5 баҳо:
мавзу юзасидан берилган саволларга аниқ жавоб бериб, мантиқан тўғри хулосалар берганлигига - 5 баҳо;
жавоб ноаниқ ва берилган хулосаларда чалкашликка йўл қўйса- 4 баҳо;
саволларга тўғри жавоб бера олмаслик ва хулосалар мавҳум бўлса -3 баҳо.
Якуний баҳо юқоридаги кўрсаткичлар жамланмасини 7 га бўлган ҳолда аниқланади.
Кафедра мудири: А.Қаюмов
Do'stlaringiz bilan baham: |