Адабиёт ўҚитиш методикаси



Download 160,08 Kb.
bet14/17
Sana21.02.2022
Hajmi160,08 Kb.
#66976
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Adabiyot metodikasi

СимулякрСимулякр атамаси постмодерн адабиётга хос хусусиятлар муносабати билан кейинги вақтда тез-тез тилга олинаётган бўлсада, аслида жуда узоқ тарихга эга эски ҳодиса. Мимесис назариясига боғлиқ бўлган бу атама қадимда машҳур тимсолларга ўхшаган, аммо катта бадиий таъсир кучига эга бўлмаган образни англатган. Классицизм, маърифатчилик, романтизм оқимлари даврида симулякр тушунчасига борлиқнинг муқобили, ўйин тарзидаги маънолар юкланиши натижасида у бора-бора имитация, сохталик, муғомбирлик маъноларида қўлланиладиган бўлди. Ушбу тушунчанинг янги, замонавий умри бир қатор азалий бадиий-эстетик тушунча ва атамаларга ҳам ноклассик маънолар берилган ХХ асрнинг 80-йилларидан бошланди.
Тимсол, ўхшашлик маъносини билдирувчи лотинча simulacrum сўзидан келиб чиқиб, ўлармонлик, жонсўхталик, муғомбирлик, қалбакилик маъноларини англатувчи simulantis (симулянт) cўзидан олинган симулякр атамаси постмодерн эстетикада борлиқнинг муляжи, нусхаси; ҳақиқатга жуда ўхшаш сохталик, эстетикадан бадиий образни сиқиб чиқариб, ўринини эгаллаб олган қуруқ шаклдан иборат ҳодисани англатади. Ушбу тушунчанинг постмодерн эстетикада тутган ўрни шунчалик салмоқлики, баъзан бу ҳодиса бутунисича симулякр эстетикаси дейилади ҳам. Симулякр постмодерн артефактларнинг ўйноқи табиатидаги иккиланганликни, “соянинг нусхаси” маъносини акс эттириши билан ажралиб туради. Француз адабиётшуноси Жан Бодрийяр ўтган асрнинг 80-йилларидан эътиборан қадимий симулякр тушунчасини постмодерн эстетикада ҳозирги маънода қўллай бошлаган.
Бодрийяр истеъмолчилар жамиятининг эстетикасини текширар экан, инсоннинг кундалик ҳаётда тутган ўрни ва фойдаланилиш даражасидан келиб чиқиб, нарсаларни 1) функционал (истеъмол қилинадиган) нарсалар; 2) нофункционал (антиквариат, бадиий коллекциялар) нарсалар; 3) метафункционал (ўйинчоқ, безак сингари кераксиз, лекин чиройли) нарсалар тарзида уч турга ажратади.
Постмодерн эстетикада симулякр табиий ва асл нарсанинг техник ишлов бериш орқали ўзгарган шаклда мимесисга қайтарилганини, сунъий нусхаси билан алмаштирилганини билдиради. Истеъмол ишлаб чиқаришдан ўзиб кетади, нақд пулнинг ўрнини кредит деб аталувчи кўринмас ақча – хусусий мулкнинг симулякри эгаллайди. Борган сари тушуниб бўлмас алламбало кўринишларда нозик, бежирим ва омонат тайёрланаётган нарсалар авлоди одам авлодига қараганда жуда тез алмашади. Нарсалар олдингидай ўсимлик (флора) ёки жониворлар (фауна) каби кўзга кўринадиган ва тирик яратиқларга эмас, балки ҳаво, булут ва сув сингари шаклсиз ва жисмсиз нарсаларга ўхшатиб яратиляпти. Улар борлиқдаги реал нарсаларга эмас, балки тобора тушда кўрилган ёки хаёлда гавдалантирилган ҳаётда йўқ нарсаларга менгзаб бормоқда.
Маиший турмушдаги бу ҳолат маданий ҳаётга ҳам кўчиб ўтмоқда. Истеъмолнинг чеку чегараси йўқолган ҳозирги шароитда маданият ва санъат уларнинг симулякри бўлмиш маданият ва санъат ғояси билан ўрин алмашяпти. Постмодернизмда бугундан кўра ўтмишга, тарихга эътибор катталигини маълум даражада шу ҳолат билан ҳам изоҳлаш мумкин. Негаки, ўтмиш ва эски нарсалар асллик, яъни аутентлик намуналаридир. Шу сабаб постмодерн адабиётда олдин яратилган асл матнларга қайта-қайта мурожаат қилинади. Реаллик моделга айланиб бораётган постмодерн шароитда борлиқ билан унинг белгилари ўртасидаги ихтилоф симулякр ёрдамидагина бартараф этилиб, санъатгина асллик мақомини ушлаб тура олади деб қаралмоқда.
Симулякр тобора “йўқолиб бораётган” реаллик ўрини постреаллик воситасида босмоқчи бўлаётган, реаллик ва тасаввур ўртасидаги фарқни ювиб юборишга, йўқликни борлик тарзида қабул этдиришга хизмат қиладиган ясамаликдир. Анъанавий бадиий тизимларда образга мансуб бўлган ўринни постмодерн эстетикада симулякр эгаллайди. Агар образлилик тасаввурни уйғотадиган реаллик билан боғлиқ бўлса, симулякр иккинчи босқичдаги янги реалликни туғдиради. Симулякрни юзнинг табиий чизгилари ўрнини сунъий эстетик код, моделга алмаштирувчи маҳорат билан ясалган театр ниқобига ўхшатиш мумкин. Анъанавий эстетик кодларни рекламага хос тамойиллар асосида жойлаштириб, объектларни мифологик тамойиллар асосида қуришга уринадиган симулякр қандайдир табиий муҳит, маданий вазият яратиш мақсадида санъатнинг иккиламчи вазифаларини биринчига айлантириб, уни дизайнлаштиришга хизмат қилади.
Матннинг объектив маъносини инкор этиб, уни идрок этиш, истеъмол қилишнинг чегарасиз тарзда индивидуал ва бетакрор бўлиши мумкинлигини илгари сурадиган симулякрга хос жиҳатларни қуйидаги йўсинда умумлаштириш мумкин:
-матнни идрок этишнинг нотўғри йўналтирилиши; бадиий объектнинг моҳиятини англашга жиддий киришиш ўрнига унга ўз “мен”ига хос жиҳатларни тиқиштиришга уриниш ва уни ўз эҳтиёжларига бўйсундириш майлидан келиб чиқиб, маиший-прагматик ёндашув етакчилиги;
-истеъмолчи субъектда адабий объектни уни ташкил этган унсурлар бирлиги ва яхлитлигида кўра олиш қобилияти йўқлиги натижасида объектнинг бетакрорлиги, бутунлиги, қиммати борасида тўғри тасаввурга эга эмаслик;
-бадиий объект таркибидаги ўзига хосликнинг эстетик қимматини тушунмаслик ва тўғри баҳолай олмаслик.
Субъект томонидан объектни акс эттиришда классик эстетикада таяниладиган “эзгулик тамойили” постмодерн эстетикада “ёлғон тўғрисидаги ҳақиқат” сифатида кўпроқ “ёвузлик тамойили”га ёвуқ келади ҳамда санъатнинг ҳедонистик ва ўйинга хос жиҳатларига устуворлик беради. Юксак эстетик туйғу, ҳиссиёт, тасаввур, дид сингари тушунчалар орқага сурилиб, истеъмолчилик талабларини қондириш олдинга чиқарилади. Воқелик ва санъат ҳодисаларига классик ёндашувнинг бекор бўлиши, гўзаллик ва хунуклик ўртасидаги қарама-қаршиликнинг йўқолиши натижасида асл билан ясаманинг фарқига борилмайдиган симулякр постмодерн бадиий-эстетик тизимидаги ягона реалликка айланади. Санъат ва адабиётда артефактнинг симулякрлашиши натижасида шаклнинг ўзи ягона мазмун саналади. Ўзбек адабиётида симулякр ҳодисаси деярли юз кўрсатмагани учун унга мисол келтириш қийиндир. Муҳаммад Юсуфнинг “Оқ тулпор” шеъридаги от образи ўрнига қўлланилган булбул тимсолини симулякр тушунчасига мисол дейиш мумкин.

Download 160,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish