Илмий шни тайёрлашга раҳбарлик қилиш Илмий- тадқиқот ишларини олиб боришни хохлаган унинг химояси учун интилаётган ўқувчиларни бошқариш илмий рахбар бўлган ўқитувчи томонидан индивидуал ёки гуруҳларда амалга оширилади.
Илмий рахбарлик қилаётган ўқитувчи илмий иш ҳимояси олдидан комиссия аъзолари учун тақриз тайёрлайди.
Илмий иш ҳимояси Ижодий ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан тайёрланган материаллар химоясини ўтказиш аттестация комиссияси томонидан ноябрь-декабрь ва март- апрель ойларида амалга оширилади, унинг таркиби мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Илмий иш ўқитувчига ҳимоя кунидан камида 10 кун аввал кўриб чиқиш учун топширилади.
Тақриз ёзиши керак бўлган илмий рахбарлик қилган ўқитувчи тақризни ҳимоя бошланишидан 2 кун олдин комиссия аъзоларига ёзма равишда топширади. Илмий ишни баҳолашда тақризчининг фикри инобатга олинади.
Ижодий ва илмий-тадқиқот ишларни баҳолашда, илмий рахбарлик қилаётган ўқитувчи қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
* тадқиқот мавзусининг долзарблиги;
* илмий адабиётлар билан ишлай олгани;
* муаммони шакллантириш қобилияти;
* материалнинг мантиқийлиги;
* мазмуннинг эълон қилинган мавзуга мувофиқлиги;
* ёзув маданияти;
* илмий матнларни форматлаш қоидаларини билиши.
Ижодий ва илмий-тадқиқот ишларини ҳимоя қилиш тартиби: * Муаллифга асарнинг тақдимоти учун (15-20 дақиқа);
* комиссия аъзоларининг саволларига жавоблар;
* эркин бахс-мунозара;
* комиссия аъзоларининг билдирган фикр ва мулохазалари.
Ижодий ва илмий-тадқиқот ишлари химояси юзасидан бериладиган якуний хулоса комиссия аъзолари томонидан кенг муҳокама қилинганидан сўнг амалга оширилади ва протоколлаштирилади..
Илмий ишнинг химоясига қандай тайёргарлик кўрган маъқул!? Илмий-тадқиқот иши бўйича барча хисоб-китоблар, тахлиллар, таққослаш, тажриба-синов ишларини бажариб бўлгандан кейин энг асосий фикр- мулохазалар ва натижалар ҳақидаги хулосалар қоғозга тушириб кенг жмоатчиликка тақдим этилади. Бунинг учун қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:
умумий тушунчаларни асослаш;
асосий жараён, воқеа-ходисаларни таснифлаш;
тадқиқот жараёнида аниқланган қарама –қаршиликларни белгилаб аниқлаш;
асосий ғояларнинг долзарблиги ва ахамиятига қараб тартиб билан жойлаштириш;
таққослаш ва солиштирш жадвалларини тақдим этиш;
ушбу илмий иш жараёнидаги тадқиқот ишларини келгусида янада чуқур ўрганиш масаласида фикр ва мулохазалар билдириш;
комиссия томонидан берилиши мумкин бўлган саволарга жавоблар матнини тайёрлаш;
Химоя иши қизиқарли ва ранг баранг бўлиши учун жадвал,схема, фото лавҳа,чизма ва макетларни тайёрлаш;
Илмий ишнинг химоясида иштирок этаётган комиссия аъзолари эътиборига аниқ ва лўнда қилиб етказиш учун тадқиқот ишлари юзасидан ўз фикр ва мулохазалари, ғоя ва мақсадлари ифодаланган текстни қуйидаги шаклда тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади:
нима сабабдан бу мавзунинг танланганлиги;
тадқиқот ишидан мақсад нима эди;
ўз олдига қўйилган вазифалар;
тадқиқот ишларида қандай услуб ва ёндошишдан фойдаланилган;
тадқиқот олиб бориш ражаси қандай эди;
олинган натижалар;
тадқиқот ишлари якунида қилинган хулосалар.
Илм фан оламида қабул қилинган шундай қонун ва қоида борки, унга кўра ҳар бир олиб борилаётган иш ёки хатти-харакат барча учун очиқ ва унда хохлаган киши қатнашиши ҳамда хохлаган саволини муаллифга бериши мумкин.
Бундай холатда берилиши мумкин бўлган саволларга тайёрланиш лозим. Бунинг учун қайси йўналиш ва мавзулар юзасидан саволлар бўлиши мумкинлиги, қайси бўлимлар бўйича саволлар эхтимоли борлигини хисобга олиш керак. Албатта ҳамма саволларни олдиндан билиш имкони йўқ, Лекин, асосий саволлар мақсадни аниқ тушунтириш, фикрларни асосли талқин қилиш ҳақида ва тадқиқот даврида у ёки бу натижалар қандай усулда ҳамда қай йўсинда қўлга киритилганилиги ҳақида бўлиши аниқ. Нималарга асосланиб хулосалар қилингани ҳам назардан четда қолиши керак эмас.