1.2. Мустақиллик натижасида эришилган ютуқлар
Республикамиз мустақилликка эришгач, Президентимиз И.А. Каримовнинг фармони билан 1992 йил 8 июнь «Нефть ва газ саноати концерни ташкил этилди». 1993 йил концерн «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясига айлантирилиб, ишлаб чиқариш тармоқлари ихтисослаштирилиб, давлат ҳиссадорлик бирлашмалари ташкил этилди. 1999 йилда «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига, давлат ҳиссадоралик бирлашмалари акциядорлик компанияларига айлантирилди. Асосий йўналишлар бўйича қуйидаги муассасалар ташкил этилди: «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» АК, «Ўзбурғинефтгаз» АК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзнефтгазқурилиш» АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АК, «Ўзнефтниқайтаишлаш» АК, «Ўзнефтгазмаш» АК, «Ўзнефтгазтаъминот» АК, корхона, ташкилотлар ва «ўзЛИТИнефтгаз», «ИГРНИГМ» илмий текшириш институтлари ва бошқалар.
Кейинчалик, 2003 йил октябрь ойига келиб, бу акционерлик компаниялари таркибига ўзгартиришлар киритилди.
Холдинг компанияси тасарруфида бугунги кунда учта нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд. Улар йилига 10 миллион тонна нефть ва конденсатни қайта ишлаб бериш қувватига эга.
Табиий газ таркибидаги кўплаб қимматбаҳо кимёвий моддаларни илғор хорижий технологиялар асосида қурилган «Шўртангаз кимё мажмуаси»да ажратиб олиниб, суюқ газ, полиэтилен ва бошқа маҳсулотларга айлантирилиб, чет элларга валюта ҳисобида сотилмоқда.
Фаннинг моҳияти
Бугун Ўзбекистонда нефть, газ ва конденсатни қазиб чиқариш уч баробар кўпайди. Табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ҳам 42 млн.м3 дан 56 млн.м3 га етказилди. Республика ўз эҳтиёжидан ортиқча табиий газни Украина, Тожикистон, Қирғизистон каби мустақил ҳамдўстлик давлатларига чиқармоқда. Буларнинг ҳаммасига мустақиллик туфайли эришилди.
2004-2005 йилларда бу тармоқ структурасини мукаммаллаштириш бўйича техник жиҳозланиши ва қайта янги асбоб-ускуна билан қуролланиши, конларни ишга тушириш ҳажмини жадаллаштириш ва уларни ошириш (кўпайтириш) учун улкан ишлар қилинди. Бу давр ичида МДҲ да нефть ва газ қазиб чиқариш камайиши рўй берган бўлса, Ўзбекистонда нефть, газ қазиб чиқариш барқарорлашди ва динамик ўсишга эришилди. Ҳаёт билан бир қаторда нефть ва газ саноати ҳам тараққийлашиб, янгиланиб бормоқда.
Бугун қудуқларни бурғилаш учун мукаммаллаштирилган замонавий дастгоҳлар, аслаҳа, асбоб - ускуналар яратилди. Улар механизациялаштирилган ҳамда кўп жараёнлар автоматлаштирилган, чуқурлик мисол учун 5000 метр ((16 404,20 фут) (5 468,07 ярд)), 8000 метр ((26 246,72 фут) (8 748,91 ярд)) бўлган қудуқларни бурғилашга мўлжалланган. Қатламлардан нефтни чиқариб олиш учун пулунжерли насослар, электр насослари ишлатилмоқда. Кўп жараёнлар компьютерлар ёрдамида бошқарилмокда.
Қудуқларни тугаллаш фанини ўрганишдан мақсад бўлажак бакалаврларда бошланғич билим олиш ва келажакда илмий изланишлар олиб бориш ҳамда нефть ва газ саноатининг ҳозирги ҳолати, ривожланиши ва тутган ўрни, нефть ва газ қатламларининг коллекторлик хоссаларини, маҳсулдор қатламларни очиш, ўзлаштиришда қўлланиладиган замонавий техника ва технологиялар билан яқиндан илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан танишиш ва мустақил мутахассис сифатида жараёнларни мукаммал ўрганишдан иборат.
Қудуқларни тугаллаш деганда қудуқдаги очиқ қатлам оралиқларини жиҳозлаш ишлари ва бу қатламлардан қудуқ ичида кам йўқотишлар билан суюқлик оқимини ҳосил қилиш ишлари тушунилади. Бу ишларни бажаришдан мақсад қатламларнинг ифлосланиш оқибатларини бартараф этиш ва қудуқ туби зонаси атрофида ўтказувчанликни оширишдир.
Қудуқларни тугаллашни уч усули мавжуд: -очиқ забой; -турли фильтрларни ўрнатиш; - перфорация қилиш.
Бу уч усулнинг бир нечта вариантлари мавжуд бўлиб, ҳар бири қудуқларни муваффақиятли тугаллашни амалга оширишга имконият яратади. Натижада қудуқ тубидаги маҳсулотни тўлиқ олишга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |