Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
яҳудийлар ҳам араб тилини ўрганиб, бундан фахрланардилар. Мусулмонлар пойтахтни
Тулейтуладан Қуртубага кўчирдилар. Шунингдек, Францияга мунтазам юришлар бўлиб
турди. Самҳ ибн Малик Ҳулиёний буюк волийлардан бири эди. Уни мусулмонларнинг
амири Умар ибн Абдулазиз волий этиб тайинлаганди. Умар ибн Абдулазиз ўзи қандай
бўлса, вилоятларга ҳам ўзига ўхшаган тақводор мўминларни волий этиб тайинларди.
Самҳ ибн Малик Франция жануби-ғарбининг бутун ҳудудини эгаллади ва Тулуза
шаҳригача етиб борди. У ўзининг зафарона юришларини 102 йилнинг Арафот кунида
шаҳид бўлгунига қадар давом эттирди.
Ундан кейин бир неча волийлар бошқарувни қўлга олдилар, 103 йилда эса волийлик
Анбаса ибн Суҳайм қўлига ўтди ва у деяли Парижгача етиб борди. У Париждан 30
чақирим масофада жойлашган Санс шаҳрига етиб борганида жанг майдонида шаҳид
бўлди. У Франция ҳудудининг деярли 70 фоизини эгаллаганди. У ҳалок бўлганидан сўнг
кўп нарсалар ўзгарди. Шундай қилиб, волийлар алмашар экан, ҳукмдорлик Ҳайсам
Қулобий қўлига ўтди. У араб миллатидан бўлиб, қонида миллатчилик кучли эди. Иш
Андалуснинг ўзида барбарлар ва араблар ўртасида тўқнашувларнинг келиб чиқишигача
етиб борди. Ундан кейин волийлик Абдурраҳмон ибн Ғафиқийга ўтди, у бир-бирига
адоватда бўлган барча мусулмонларни яраштирди. У мусулмон мужоҳидларининг оёғи
етмаган жойларгача борди: у Франциянинг деярли бутун ғарбий қисмини забт этди
ҳамда Бордо, Тур, Тамуша каби шаҳарларни қўлга киритиб, Путье шаҳрига етиб келди. У
50 минг кишилик қўшинга эга бўлди ва улар бу ерларнинг ҳаммасини забт этдилар ва
жуда кўп ўлжаларга эга бўлдилар. Шундан сўнг араблар ва барбарлар ўртасида
ўлжалар сабабли низолар чиқа бошлади, лекин муаммоларнинг каттаси одамлар:
“Бизнинг лашкаримиз улкан, бизни ҳеч ким енга олмайди” деган сўзларни гапира
бошладилар.
Ва ниҳоят улар Пуатьега яқинлашганларида, уларга қарши Карл Мартелл деган
лашкарбоши қарши чиқди. Карл 499 минг кишилик аскар тўплади ва “Балат” дея аталувчи
жойда жанг бошланди. Тарихда бу жанг “Балату шуҳада” (шаҳидлар саройи) деб ном
олган. Жанг ташландиқ сарой ёнида ўтгани учун шундай номга эга бўлди. 114 ҳижрий
йилнинг Рамазон ойида ўтган бу жанг 10 кун давом этди. Аввалига мусулмонлар зафар
қозона бошладилар, бироқ французлар мусулмонлар ўлжа йиғишга тушганларини кўриб
ўлжаларни талашни бошладилар. Мусулмонлар эса жанг қолиб ўлжаларини ҳимоя қила
бошладилар ва натижада улар улкан мағлубиятга учрадилар. Европаликларнинг
айтишича, “агар Путьедаги жангда мусулмонлар ғалаба қозонганларида, улар бутун
Европани қўлга киритган бўлардилар ва ўшанда Оксфордда Қуръон ўқитиларди”.
Пуатьедаги жангда Абдурраҳмон Ғафиқий шаҳид бўлди. Пуатьедаги жангдан сўнг
Андалусдаги ривожланиш даври ниҳоясига етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |