Беннеттитлар
- очиқ уруғли ўсимликлар бўлимининг синфи.
Беннеттитнамолар
(
Веnnettitales
) - қазиб топилган яланғоч уруғли дарахт
ўсимликларнинг бир қабиласи.
Беннеттитопсидлар
– очиқ уруғли ўсимликлар бўлимининг синфи.
Бентос, сув ости организмлари
- катта ва кичик сув ҳавзалари тубида
яшовчи организмлар.
Бентос сувўтлар
– сув ҳавзасининг тагида турли предметлар, сувдаги ти-
рик ѐки ўлик организмларда яшашга мослашган сувўтлар.
Бентос сувўтларининг экологик гуруҳлари
– эпилитлар, эпипелитлар,
эпифитлар, эндолитлар, эндофитлар бентос сувўтларнинг экологик гуруҳлари
ҳисобланади.
Бере-арданпон
- совуққа ўртача чидамли нокнинг қишки десерт нави.
Бере-боск
- нокнинг юқори сифатли нави.
Бере зимняя мичурина
- нокнинг қишки десерт нави. И. В. Мичурин то-
монидан етиштирилган. Совуққа чидамли, таъми мазали.
Берека
- раънодошларга мансуб дарахт.
Бересклетлар
(Celastrales
) – гулли ўсимликлардан
Magnoliоpsida
синфи,
Rosidae
кенжа синфининг тартиби.
Бергамот
(
Bergamot
) - 1. Рутадошларга мансуб цитрус (апельсин) дарахт.
2. Мевалари ясси-думалок шаклдаги ноклар навининг бир гуруҳи.
Бертероа
(
berteroa
) – Карамдошларга мансуб бир йиллик, икки йиллик ва
кўп йиллик ўтлар туркуми. Барглари тукли, оддий; гуллари оқ, шингилсимон
жойлашган. Меваси - қўзоқ.
Бетага
(
Festuca valesiaca
Schleich.) – бошоқдошлар оиласига мансуб тоғда
ўсадиган ем-хашак кўп йиллик ўт.
Бетагабўз
(
Stipa lessengianum
Trin. еt Ripr.) – бошоқдошлар оиласига
мансуб, адир тоғда ўсадиган кўп йиллик ўт.
Do'stlaringiz bilan baham: |