Эрикоид ўсимликлар
– доимо яшил бута ва бутача барглари жуда майда
ўсимликлар.
Эриокаулиналар
(
Eriocaulales
) – гулли ўсимликлардан
Liliopsida
синфи,
Liliidae
кенжа синфининг тартиби.
Эриохорлар
– уруғлари ҳайвонларнинг юнги ѐрдамида тарқаладиган
ўсимликлар.
Эркак археспорий
– ѐш чангчи уясида ҳосил бўлган археспорий.
Эркак гаметофит
- эркак жинсий ҳужайрали (антеридлик гаметофит)
ўсимлик бўғини, насли.
Эркак гуллар
– фақат чангчилари (уруғчиси йўқ) бўлган гуллар (
Zea
maydes
L.).
Эркак ўсимлик
– икки уйли ўсимликлардан фақат чангчи гуллар ҳосил
қиладигани (
Cannabus sativa
L. ўсимлигида).
Эркак ўт
(
Euagropyrum
) - буғдойиқ (
Agropyrum
)
туркумига мансуб
ғаллалар туркумчаси. Қурғоқчилик ва қишга чидамли кўп йиллик ўтлардан
иборат.
Эркин марказли плацента
– гул ўрни ва гул тугунининг марказига ўсиб
чиқиб, унинг четки қисмлари мевабаргчалар тўқималари билан қопланган
плацента.
Эркин (мустақил) сув
– тупроқдаги капиллярлардаги сув.
Эталий
– шилимшиқларнинг меватанаси.
Этеогенез
– уруғланишда иштирок этмаган эркак гаметадан организмни
ривожланиши.
Этилен
– қариѐтган баргларда ва етилаѐтган меваларда ҳосил бўлиб,
ниҳолнинг узайишига йўл қўймайди, икки паллалиларда баргнинг ўсишини
тўхтатади.
Этиолирланган
– қоронғу ѐки ѐруғлик кам бўлган жойда ўсган ўсимлик.
Этиолирланиш
– юксак ўсимликларнинг яшил қисмларини қоронғида,
ѐруғда ўсгандагига нисбатан бир қатор морфологик ўзгаришларни ҳосил қили-
ши.
Do'stlaringiz bilan baham: |