Қўш қанотли мева, жуфт қанотли мева - шамол ѐрдамида учиб
тарқалишга мослашган икки қанотли мевалар.
Қўшимча ҳужайра – устица (оғизча) билан боғлиқ бўлган, маълум
даражада эпидерма ҳужайраларидан морфология жиҳатидан фарқланадиган
тўқиманинг асосий массасини ташкил этадиган эпидерма ҳужайраси.
Қўға (
лот. Typha angustifolia ) - қўғадошлар (тўзғоқдошлар) га мансуб
ўсимлик.
Ғ Ғайри жинсий урчиш, вегетатив урчиш, споралар билан урчиш -
ўсимликлардаги урчишнинг бир тури. Бундай кўпайишда танадан ажралиб
чиққан бирор қисм янги организм сифатида тараққий этади. Ғай-ри жинсий ур-
чиш икки формада: 1) бир ҳужайрали организмларда ҳамда қизил сувўтлар,
йўсинлар, мохлар, қирққулоқлар каби кўп ҳужайрали ўсимликларда спора
ҳосил қилиниши билан; 2) баъзи бир ҳужайрали организмларда ѐки гулли
ўсимликларда эса вегетатив йўл билан боради.
Ғайри каштан, сохта каштан (
Aesculus hyppocastanum ) - ғайрикаштан-
дошларга мансуб дарахт ўсимликлар туркуми.
Ғайри чангланиш, нотўғри чангланиш (
pollini satio illigitimus ) - турли
(узун-қисқа) устунчали гуллардаги чангланиш. Бундай чангланиш узунлиги бир
хил устунчали гулларда юз беради, яъни узун устунчали гулдаги уруғчи шунд-
ай узун устунчали гулдан, қисқа устунчали гулдаги уруғчи эса шундай қисқа
устунчали гулдан чангланади. Натижада уруғ мутлакр ҳосил тугмайди ѐки жуда
кам миқдорда ҳосил тугади, ундан ўсиб чиққан ўсимлик эса жуда касалманд ва
заиф бўлади. Ғайри чангланишнинг акси оддий (легитим) чангланишдир.
Ғаллачилик - донли ўсимликлар (буғдой, шоли, маккажўхори, арпа, сули,
жавдар, тариқ, гречиха, нўхат кабилар) уруғини экиш билан дон етиштириш.
Буғдойдошлар (Ғалладошлар) (
Gramineae ) - бир уруғ паллалиларга
мансуб ўсимликлар оиласи. Ғалладошлар (бамбук каби айрим дарахт ва бутала-
рдан ташқари) нинг барча турлари ўт ўсимликлардир. Поялари 1-2 см дан 20 м
гача ўсиши мумкин. Барглари узун цилиндрсимон новли. Поянинг бир қисми
ҳам шу нов ичида жойлашади. Гуллари майда ва сарғиш-кўк, оддий тўпгуллар-
га (бошоқчаларга) йиғилган. Бу тўпгуллар секин-аста мураккаб тўпгулларга,
яъни бошоқ, рўвак ва баъзан шингилларга айланади. Кўпчилигининг меваси -
донача.