- беморимда сийдикнинг коргилашуви ва АЛАТ микдорининг кўтарилиши кайд килинди.
Гастрит касаллигида АлАТ фаоллигининг ўзгариши кузатилмайди.
- беморимда гемоглобин микдори 135 г/л эритроцитлар – 3,3 10 12 га тенг.
- беморимда нажасининг ранги оч, сийдик ранги қизғиш, аҳволи қониқарли.
Гемолитик сариқликда: бемор нажаси оқармайди, сийдик ранги нормада, бемор аҳволи деярли ўзгармайди.
Охирги 3 та касалликнинг фарқларини кенгайтириш (Грипп, Гастрит ва гастроэнтерит, Гемолитик сариқлик )
X. КЛИНИК ТАШХИС ВА УНИ АСОСЛАШ
Юқорида кайд килиб ўтилганларга асосланиб, яьни Вирусли гепатит В билан қилинган киёсий ташхис, лабаратор маълумотлар ( билирубин 20,5 мкмоль/л,
АЛТ – 400 Е/л, АСТ – 200 Е/л л, лимфоцитлар – 48 % моноцитларнинг – 3 %, сийдикда ўт пигментларининг мавжудлиги, ИФАда – HbsAg, anti HCV йўқ, УЗИ да жигарнинг 1,0 – 1,5 см катталашиб, диффуз ўзгарган ) ва х к..
Ушбу юқорида санаб утилган маълумотларга асоаланиб клиник ташхис:
Ўткир вирусли гепатит А, (IgM anti HAV мусбат титр ...... ўрта оғир кечиши.
Ҳамроҳ касаллиги: йўқ
Асорати: йўқ
XII. ЭПИКРИЗ
Бемор Умедова Озода 2004 йил 31 мартда Бухоро шахрида тугилган. Бемор иштаҳанинг пастлиги, бехоллик, кам қувватлик, сийдик ва нажас рангининг узгарганлиги шикояти билан 4. 12. 07 санада Бухоро юкумли касалхонасининг болалар булимига ёткизилди.
Касалхонадаги ташхис: Ўткир вирусли гепатит А, (IgM anti HAV мусбат титр ...... ўрта оғир кечиши.
Касаллик анамнези: касалликнинг бошлангич даври 3 кун, сариқлик даври утгач беморнинг аҳволи яхшиланди.
Эпид анамнез: инфекциянинг тахминий таркалиши – алиментар йул хисобланади.
Бемордаги объектив ўзгаришлар: умумий аҳволи коникарли, эс – хуши жойида. Тери қопламаси ва склераси сариқ рангда. Лимфа тугунларида оғриқ кузатилмайди, катталашмаган. Нафас олиш системасида шикояти йўқ, аускулътицияда – везикуляр нафас, перкуссияда – аник ўпка товуши эшитилади. Юрак – кон томир системасида: юрак тонлари бўғиқ, пулъ ритмик. Томир уриши минутига 75 марта, артериал босим – 100/80. овқат хазм килиш системаси6 эпигастрияда оғриқ, тили нам тоза. Пайпаслаганда – бемор жигари 1,0 – 1,5 см унг қовурға соҳасидан чиққан.
Лабаратория маълумотлари: умумий билирубин микдори – 20,5, эритроцитлар – 3,3 10 12/л, ЭЧТ–3 мм/с, лейкоцитлар–4,3х109/л, АлАТ 400 Е/л АсАТ 200 Е/л, сийдик ранги қизғиш, IFA, HBsAg, HCV – манфий, IgM anti HAV мусбат титр .......
Клиник ташхис: Ўткир вирусли гепатит А, (IgM anti HAV мусбат титр ...... ўрта оғир кечиши.
Қушимча касаллик: йўқ.
Асорати: йўқ.
Бемор стационар шароитда қуйидаги даво муолажаларни олган:
парҳез № 5
ётоқ режими.
Дезинтоксикация мақсадида:
Sol. glucosae 5% - 400,0 в/и томчилаб 5 кун давомида
Электролит алмашинувини яхшилаш учун мақсадида:
sol. Kalii chloridi 4% - 5,0 в/и га юбориш № 10
Витаминотерапия мақсадида:
sol. Acidi ascorbinici 5% - 2,0 в/и №10
ўтказилган даво муолажаларидан сўнгги беморнинг объектив ҳолати: беморнинг умумий аҳволи қониқарли, эс – ҳуши жойида,аниқ. Тери ва шиллиқ пардалар оч пушти рангда. Ўпкасида везикуляр нафас эшититлади, хириллашлар кузатилмади. Жигари соҳасида оғриқ ва оғирлик ҳисси йўқолиб, пайпаслаб кўрганда бир оз оғриқ кузатилиб, жигар ўлчамлари қисқарганлиги аниқланади.
Тавсия: даволаш стационар шароитида юқоридаги муолажалар билан давом эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |