Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Ташхис қўйиш

Анамнез. 

Қин орқали текшириш. 

УЗД(УТТ). 

Функционал тестлар ѐрдамида синаш. 

Бачадон бѝшлиғини зонд билан текшириш. 

Бачадон бѝшлиғи вабачадон бѝйни каналини алоҳида-алоҳида қириб гистологик 
текшириш, бунда эҳтиѐткорлик талаб қилинади, чунки тугунчалар некрозга ва қон 
кетишига сабаб бѝлиши мумкин 

Лапароскопия. 

Гистероскопия ва биопсия қилиш. Бунда субмукоз тугунлар асосан аниқланади. 

ГСГ-гистеросальпингография-бунда тѝлиш нуқсони кузатилади. Браун шприци 
ѐрдамида моддани 5 минут давомида юборилади. 

Компьютер ва ядро-магнит-резонанс (ЯМР) томографияси. 
Бачадон миомасини даволаш 
Миомаси бѝлган ҳамма аѐлларни умумий даволашдан бошланади: Булар 
қуйидагилардан иборат; 

Витамин А-200 000 ТБ, рнбий жир (балиқ мойи) ѐки аевит капсуласини 1x3 маҳал; 
даволаш 1ой давомида ѐки хайз циклининг 16-кунидан 26-кунигача 

Витамин С 0,5мг хЗ маҳал ҳайзнинг иккинчи ярмида (16-кундан 26кунгача) 
Калий йод-0,5 %-1ош қошиқдан 3 маҳал ичилади. 

ҳар ойда 7-10 кун нахррга нонуштадан 20-50мин аввал 1/2-1/4 стакан мева шарбатлари: 
олма, ѝрик, олхѝри, қизил лавлаги, картошка. 

Камқонликни даволаш (феррум-ЛЕК, глобекс, феркайл, космофер).

Бачадон мушакларини енгил қисқартирувчи дориларидан тавсия қилинади (эрготал, 
лаголилус экстракти) 

Климактерик даврда ременс 5-10 томчидан 3 маҳаличилади, 10-30% йод эритмасини 
бачадонга қорин пастига электрофорез орқали 6-8 марта буюрилади. 

Нейролептиклардан седуксен, биопасит, нотта, валериана, фриналон суткасига 2,5мг, 
трифтазин 1-2мг 
Агар яллиғланиш аломатлари ҳам кузатилса (сурункали сальпингоофорит ва б.) 
продигиозан, пирогенал, нурофен, ибупруфен-ТЕВА берилади. 


271 
Пирогенал 25-50мед кунора инъекция қилинади, ҳар гал 25 мед дан ошириб борилади 
то тана ҳарорати 38 С га кѝтарилгунча, бир даволаш курсида 10-30 марта инъекция. Максимал 
миқдори ошмаслиги керак. 
Миомаси бѝлган аѐлларни даволаш 4 тоифага бѝлинади. 
Даволаш шарт бѝлмаган аѐллар; бу тоифадаги аѐлларни ҳар 3-4 ҳафтада назорат қилиб 
турилади. 
Жарроҳлик йѝли билан даволанадиган аѐллар 

Гормонал йѝл билан даволаниши лозим бѝлган аѐллар 

Нурлар билан даволаш зарур бѝлган аѐллар 

Консерватив даволаш асосан гормонлар ѐрдамида олиб борилади. 
Бачадон миомасини консерватив даволашда гормонал воситалардан гестагенлар, 
эстроген-гестаген воситалар, гонадолиберинлар агонистлари ва тестостерон ҳосилалари 
қѝлланилади Консерватив даволашни бошлашдан олдин бачадон бѝшлиғини қириб 
гистологик-мофологик текширилади, сѝнгра гормонлар билан даволашни бошлаш зарур, 
чунки беморларнинг ҳайз циклини 2 даврли қилишга эришишимиз керак. Бунинг учун 
гестагенларни ҳайзнинг иккинчи ярмида 16-кунидан беришни бошлаймиз. Гестагенлардан 
прогестерон, дюфастон, норэтистерон, норколют, нористерат, депо-провера, 17-ОПКлар 
ишлатилади. Гестагенлар-эстроген гормонининг организмга ишлабчиқаришини сѝндиради, 
яъни антагонист сифатида таъсир қилиб, миома ѝсмасини ѝсишдан тѝхтатади ва бачадон 
эндометрийси гиперплазиясининг олдини олади. 
Ҳомиладор бѝламан деб ният қилган 35 ѐшгача бѝлган аѐлларга гестогенлардан 
норколютни (яъни норэтистерон-5мг дан) 1 донадан 8-10 кун давомида ҳайзнинг иккинчи 
ярмида 15-кунидан 25-кунигача берилади ѐки дюфастон 1 таблеткадан 11 -кундан 25- кунгача 
берилади. 
Эстроген-гестаген 
воситалар 
еки комбинациялашган 
орал 
контрацептивлар 
репродуктив ѐшдаги беморларни даволашда қѝлланилади. Эстроген - гестаген препаратлар 2 
хил усулда қѝлланилиши мумкин: ациклик (узлуксиз) ва циклик (узлукли). Циклик усулда - 
гормонал воситалар кунига 1 таблеткадан ҳайзнинг 5-кунидан 25- кунигача (овулен, овидон, 
ригевидон, диане-35, микрогинон, марвелон, антеовин, триквилар, тризистон, трирегол ва 
бошқалар) 7 кунлик интервал билан берилади. Ациклик Усулда бу воситалар 3-6 ой 
мобайнида кунига 1 таблеткадан берилади, бу воситаларни пременопаузада қѝллаш ярамайди. 
Бу воситаларни қѝллашдан олдин жигар ва қон ивиш системаси фаолиятини текшириш талаб 
қилинади ва албатта қарши кѝрсатмалар истисно қилиниши шарт. 
Гонадолиберинлар агонистлари - бачадон миомасини консерватив даволаш учун 
қѝлланиладиган янги воситалар ҳисобланади. Улар тухумдон фаолиятини сусайтиради, яъни 
сунъий гипофизэктомия чақиради. Бачадон миомасини даволашда гонадолиберинлар 
агонистларидан золадекс, декапептил, нафарелин, бусерелин. Бу воситалар ҳар куни бурунга 
томизилади ѐки тери остига инъекция қилинади, ундан ташқари бу воситаларни қорин олдига 
депо инъекция қилиш ҳам мумкин. Бу воситалар жуда тез таъсир қилиб, миоматоз тугунлар 
регрессини чақиради. бироқ даволашни тѝхтатгандан сѝнг, қисқа вақт мобайнида ҳайз цикли 
тикланади, миома қайтадан ва тез ѝса бошлайди. Гонадолиберинлар агонистлари таъсирининг 
жуда қисқалиги туфайли уларни пременопаузада ѐки жаррохлик даволашдан олдин қѝллаш 
мақсадга мувофиқдир. 
1. Консерватив миомэктомия-бачадонни сақлаб қолган ҳолда бир ѐки бир неча тугунни 
олиб ташлаш. Бу усул кѝпинча ѐш ва туғишга хоҳиши бѝлган аѐлларда қѝлланилади. 
Миомэктомия лапароскопия, гистероскопия, ҳамда лапаротомия пайтида бажарилиши 
мумкин: 


272 
а) 
агар субмукоз миомани олиб ташлаш учун бачадон бѝшлигига кирилса, кейинчалик 
туғруқ фақат оператив йѝл билан ҳал қилинади. 
б) 
операция вақтида ва кейин кѝп қон кетиш эҳтимоли бор; кейинчалик бачадон ва 
ичак орасида битишмалар вужудга келиши мумкин. 
в) 
30% ҳолларда операциядан кейин миоманинг қайта ѝсиб чиқиш ҳоллари 
кузатилган. 
г) 
миомэктомиядан кейин ҳомиладор бѝлиш 40% аѐлларда кузатилган 
д) 
операииядан кейиналбаттагормоналфункцияни ваҳайзциклини коррекциялаш 
(тиклаш) лозим. 
Операция ҳажми индивидуал равишда ҳал қилинади. 35 ѐшгача (40-45 ѐшдаги бѝлган 
аѐлларда) операцияни реконструктив олиб бориш ва тухумдонларнинг бузилган 
функцияларини коррекциялаш муҳимдир. 
Менопаузадан олдин кѝпинча бачадоннинг қин усти ампутацияси қѝлланилади. 
Менопаузада сѝнг бачадон экстирпацияси қѝлланилади. Бачадон бѝйнида патологик ҳолатлар 
топилса (эрозия, полип, чуқур йиртилишлар, лейкоплакия ва эритроплакиялар, дисплазия, 
эндометриоз) ҳам экстирпация қѝлланилади. 
50 ѐшдан ошган аѐлларда кѝпинча бачадон билан бирга тухумдонлар ҳам олиб 
ташланади, шунда қайталаниш ва рак касалликларининг олдини олиш мумкин. 
Кесарча қирқиш операциясига кѝрсатмалар 

миомаси кичик чаноқ ичида жойлашган бѝлса. 

катта ва кѝпдан-кѝп тугунли миомаси бѝлган хрмиладорлар бѝлганда. 

консерватив миомэктомия қилинган, бачадонида чандиқ бѝлган ҳомиладорлар. 

миома тугуни ҳомиланинг боши ва танасининг ѝтишига тѝсқинлик қилиши мумкин 
бѝлган ҳолларда (16,5-40%). 
Хулоса: тухумдон ѝсмалари дастлабки пайтида клиник белгиларга эга эмас. 
Уларни аниқлаш учун қизлар йилига бир марта ва аѐллар йилига камида икки марта ҳар 
олти ойда УТТ ва гинеколог текширишидан ѝтишлари керак. Бу ҳақда аҳоли орасида 
тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Шундагина тухумдон ѝсмалари ѝз вақтида 
топилиб, хавфли бѝлган вақтида операция йѝли билан олиб ташланади ва унинг ракка 
айланишига йѝл қѝйилмайди. Аѐллар, демак, оналар ва қизларнинг ҳаѐти сақланиб қолинади. 
Ёш қизларни ҳозир замонавий ультратовуш аппарати билан боғча, мактаб шароитида 
текширилиб, кистомалар аниқланиқда ва гинекологларга юбориб келинмоқда. 
Гинекологик амалиѐтда гистерсальпингография (ГСГ) билан бир қаторда, 
эндоскопик усуллардан кольпоскопия кенг қѝлланилади. 
Бу усул бачадон бѝйни қин қисмини, қин ва вульва деворларини синчиклаб 
текширишга ѐрдам беради. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish