Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

5. Фанлараро ва ичидаги богликлик: 
Хомилани уз-узидан тушиши, хомилани ривожланмаслиги, хайз циклини бузилишлари 
ва бачадондан дисфункционал кон кетишига купинча жинсий йул оркали юкадиган 
касалликлар, эндокрин бузилишлар, модда алмашинуви жараѐнидаги номутаносибликлар 
сабаб булади. Шу сабабли урганилаѐтган патологиянинг хусусиятларини билиш учун турли 
билимлар,гистология, микробиология, эндокринология ва тери ва таносил касалликлари 
кафедраларида олинган маълумотлар захираси булиши лозим. 
Назарий қисм 
Ҳайз (ой кѝриш) деб, аѐлларнинг бачадонидан мунтазам равишда қон келишига 
айтилади. Ҳайз балоғатга етиш жараѐнининг дастлабки ойларида 12-15 ѐшлар орасида 
кузатилади. Қизлар 16-17 ѐшда тѝлиқ балоғат ѐшига етадилар. Ҳайз қон кетиш цикли бѝлиб, 
маълум бир муддат қарийб 3-6 кун давом этади. ҳайз аѐлнинг бола туғадиган ѐшида 
қайтарилиб фақат ҳомиладорликда ва кѝпинча бола эмизиш даврида ҳайз кѝрмайди. Ҳайз 
климакс даврида (45-55) ѐшда тѝхтайди. Ҳар гал ҳайз кѝрганда аѐл 50-150 г-гача қон йѝқотади. 
Ҳайз қони ишқорни реакцияли, қѝнғир рангда, шиллиқ аралаш бѝлиб, унда ивиш жараѐни кам 
бѝлади. 
Қиз бола биринчи марта ҳайз кѝрганда унинг организмида бир қатор ѝзгаришлар содир 
бѝлади. Тана шакли бир мунча думалоқлашади, аѐлларга хос иккиламчи жинсий белгилар 
пайдо бѝлади кѝкрак безлари катталашади, қов устида жунлар пайдо бѝлади, ташқи ва ички 
жинсий аъзолар тѝлиқ етилади. Ҳайз цикли ҳайз кѝришнинг биринчи кунидан то келгуси 
ҳайзнинг биринчи кунигача хисоб қилинади. 
Кѝпинча ҳайз цикли 28 кун, камдан- кам аѐлларда 21 ѐки 30-32 кун давом қилади. Ҳайз 
цикли мобайнида аѐллар организимида турли ѝзгаришлар кузатилади. 
Ҳайз цикли физиологик жараѐн бѝлиб, охирги ҳайзнинг биринчи кунидан то кейинги 
ҳайзнинг бошланиш кунигача бѝлади. Хозирги тушунчаларга асосан ҳайз цикли 5 та боскичда 
ѝтади: 1) бош мия пустлоғи; 2) гипоталамус; 3) гипофиз; 4) жинсий безлар; 5) периферик 
аъзолар (бачадон, бачадон найчалари, қин) (11- расм); 
Биринчи олий босқичга бош мия пустлоғи ва экстрагипоталамик церебрал тузилмалар (лимбик 
тизим, гиппокалмп, бодомсимон тана) киради (12-расм). 
Бош мия пѝстлоғи — ҳайз циклини бошкариш ва тартибга солиш вазифасини бажаради. 
Бош мия оркали ташқаридаги таъсиротлар нервтизимининг пастдаги ҳайз циклида иштирок 
этувчи бѝлимларига узатилади. 
Тажриба ва клиник кузатувлар шуни кѝрсатадики, асабий холатларда жинсий аъзо 
тизимларида бир катор ѝзгаришлар бѝлиб, ҳайз циклини холати ва тартиби издан чиқади. 
Аммо хозир ҳам бош мия пустлоғида ѐки унинг бирор кисимда ҳайз циклини бошқарувчи 
марказ аниқланмаган. 
Иккинчи босқичи - гипоталамус, оралик миянинг бѝлими бѝлиб, бир қатор ѝтказувчи 
нерв толалари (аксонлар) туфайли, бош миянинг турли бѝлимлари билан боғлиқ бѝлади. 
Шунга кѝра у марказий нерв тизимининг ҳайз циклини бошқаришда хам иштирок этади. 
Гипоталамусда барча периферик гормонлар учун, шулар қаторида тухумдонлар учун ҳам 
рецепторлар бор. Демак, гипоталамус организмга атроф муҳитдан узатиладиган 
импульсларнинг бир-бири билан мулоқат қилинишини таъминлайди. Шу билан бир қаторда у 


255 
ички секреция безларнинг фаолиятида хам иштирок этади. Гипоталамусда стимулловчи 
(либеринлар) ва блоқловчи (статинлар) гормонлар ишлаб чиқарилади. Шулар қаторида 
фоллиберин ва люлиберин гипофизга таъсир қиладиган гонадотропин-рилизинг гормон 
(ГнРГ), лютеинловчи рилизинг гормон (ЛГРГ) ишлаб чиқарилади. 
Гипофиз — гипоталамус билан мураккаб анатомик фаолияти жиҳатидан бир-бири 
билан мураккаб равишда боғлиқдир ва учинчи босқични ташкил қилади. 
Гипофиз олдинги бѝлагининг фаолияти гипоталамусдан ажраладиган нейрогормонал 
секреция таъсирида назорат килинади. Гипофизнинг олдинги булаги аденогипофиз, орқа 
бѝлаги эса нейрогипофиз деб юритилади.Аденогипофизда асосий 6 та гормонлар ишлаб 
чиқилади: фолликулнинг етилишини таъминловчи(ФСГ), сариқ тананинг тараққиѐтини 
таъминлайдиган 
(ЛГ), 
соматотроп(СТГ), 
тиреотроп 
(ТТГ)ва 
адренокортикотроп 
(АКТГ)гормонлар. 
Ҳайз циклини бошқаришнинг тѝртинчи босқичига - периферик эндокрин аъзолар 
киради (тухумдон, буйрак усти бези ва қалқонсимон бези.) 
Тухумдон жинсий без бѝлиб иккита асосий вазифани бажаради. Булардан: 1) 
фолликулларниниг циклик равишда тараққиѐти, овуляцияси етишган тухум ҳужайрасининг 
ажралиши. 2) тухумдон икки хил жинсий гормон эстроген ва прогестерон ишлаб чиқаради. 
Бундан ташкари қисман эркаклар гормони — андрогенлар ҳам ишлаб чиқаради. 
Тухумдонда дастлаб фолликул етила боради бу жараенга ФСГ ва ЛГ гормонлари ҳамда 
окситоцининнг рефлектор таъсири ва фолликул деворига протеолитик ферментларнинг 
таъсирида фолликул қорин бѝшлиғига ѐрилади, яъни овуляция вужудга келади. 
Демак бирламчи фолликул Зта: регенерация, етилиш ва овуляция босқичларини босиб 
ѝтади. Фолликулнинг энг етилган, ѐрилишга тайѐрланган холатини Грааф пуфакчалари деб 
аталади (13-расм) ва шундан кейин овуляция рѝй беради. Овуляциядан кейин ѐрилган 
фолликул ѝрнида янги тана, яъни сарик тана вужудга келади. Сариқ тананинг шаклланиши ва 
тараққий этиш жараѐнида донадор хужайралар кѝпаяди ва тухумдоннинг мезенхима стромаси 
қон томирлари билан биргаликда ривожланади, натижада сариқ тана вужудга келади. Сарик 
тана куйидаги босқичларни босиб ѝтади: 
1 боскичпролиферация,
2 боскичқон-томирларбилантаъминлашбосқичи, 
3 боскич гуллаш босқичи,
4 босқич сариқ танағтнг суниш босқичи. 
Ҳайз циклида бачадон шиллиқ пардасидаги ѝзгаришлар. 
Ҳайз қони тѝхтаб бачадон шиллиқ пардасида қайта қуриш (битиш), яъни регенерация 
жараѐни бошланади. 
Бачадон шиллиқ пардаси (эндометрий) 2 қаватдан: базал ва функционал қаватлардан 
иборат. 
Ҳайз бачадон шиллиқ пардасининг десквамация босқичи билан бошланади ва 3-4 кун 
давом этади. Бу фазада без йѝлларидаги эпителий аста-секин ҳалок бѝлади, шиллиқ қават 
қисман эрийди (аутолиз), қисман парчаланиб ва яна қисман фагоцитоз натижасида шиллиқ 
қаватнинг устки спонгиоз қавати кѝчиб тушади. Базал қисми яқинидаги бир қисми сақланиб 
қолади. Базал қаватлари юзасидаги кѝчган спонгиоз қават ѝрнида қолган яра юзасидан қон 
кетади. Десквамация билан бирга регенерация бошланади, шу билан цикл бошланади. 


256 
Ҳайз қони тамом бѝлганидан кейин бачадоннинг юпқа базал қаватидан шиллиқ қават 
тез фурсатда ѝса боради, бунда 4-5 кунда унинг қалинлиги4мартагача ошади. Шиллиқ 
қаватнинг фақат ѝзи қалинлашиб қолмай, балки бағрида жойлашган безлар ҳам узунлашиб 
катталашади ва бурма шаклини олади, аммо без эпителий етарли даражада катталашиб узун 
тортишига қарамасдан секрет ажратмайди, шунга кѝра без бѝшлиқларида ҳали суюқлик 
бѝлмайди. Бачадон шиллиқ пардасидаги бу хилдаги ѝзгаришларни пролифераиия босқичи 
дейилади. 13-15 кунларда бу фазанинг етилган даври бѝлади. Шундан кейин эпителий 
ҳужайраларида секреция ажралишнинг дастлабки белгилари кузатилади. 
Бу фаза эндометрийда секрет ажратиш босқичи дейилади. 16 кундан бошлаб, без 
эпителийси ядросида бѝлиниш жараѐни тѝхтайди. Ҳужайралар бѝйига узунлашади, анча 
йириклашади, суюқлик(секрет) билан тѝлинади. Пармага ѝхшаган безлар яна кѝпроқ эгри-
бугри бѝлиб қолади. 19-20 кунларда цилиндрсимон эпителий узунлашиб аррасимон шаклга 
киради без бѝшлиғи томонга кѝпроқ ѝсади. Шиллиқ қават қалинлашган, худди 
ҳомиладорликдаги децидуал ҳужайраларга ѝхшаб кетади. 
Шиллиқ қаватдаги ҳужайралар шишиб катталашади. Бунда шиллиқ тѝқимаси 3 қаватга: 
компакт, спонгиоз ва базал қисмларга бѝлинади. Секретор фазанинг охирини ҳайз кѝриш олди, 
ҳомиладорликнинг бошланиш олди деб ҳисобласа бѝлади. 
Бачадондаги ҳайз цикли тухумдоннинг функционал ҳолатига боғлиқ. Агар бирор 
сабабга кѝра тухумдон олиб ташланса ѐки рентген нури билан тухумдон функциясига таъсир 
қилинган бѝлса, аѐл ҳайз кѝрмайди. Ҳайз циклининг 1 ярмида овуляциядан олдин, 
пролиферация фазасида тухумдонда ривожланаѐтган фолликулдан ажралган фолликулин 
гормони асосий вазифани бажаради. Бу гормон фолликулнинг ички қаватидан ажралади. 
Oвуляциядан сѝнг сариқ тана гормони (прогестерон) бачадон шиллиқ пардасида 
секретор суюқлик чиқишига имкон беради ва бачадон шиллиқ пардасини ҳомиладорликка 
тайѐрлайди. Бунда фақат секреция таъсир қилибгина қолмасдан, балки юзада жойлашган 
безларда гликоген ажралишига имкон беради. 
Кѝп муаллифларнинг фикрича, овуляциядан кейин ҳам сариқ танадаи ажралган 
прогестерондан ташқари, оз миқдорда эстроген гормонлар ҳам мавжуд. Бачадон шиллиқ 
қаватининг бѝртиб қалинлашишига сабаб бѝлади. 
Шуни айтиш керакки, тухумдондан ажраладиган фолликулин гормони бачадонни 
қисқартиради, прогестерон эса қисқаришни тѝхтатади, натижада бачадон шиллиқ қаватида 
жойлашган сперматозоид билан қѝшилган тухум ҳужайрасига қулай шароит яратилади. 
Агар аѐл ҳомиладор бѝлмаса, ҳайз кѝради, бунда бачадоннинг қисқариши кучаяди, 
чунки аѐл организмида прогестерон камайиб кетади. Бачадоннинг қисқариши натижасида 
бачадондан ҳайз қонининг ажралиб чиқишини таъминлайди. Ҳайвонларда қилинган 
тажрибалар шуни кѝрсатадики, агар гипофиз безини олиб ташланса, фолликуллар тараққиѐти 
тѝхтаб сариқ тана вужудга келмайди. Бунда, гипофиз безининг тухумдонга хизмати катта 
эканлиги маълум бѝлади. Шундай қилиб, специфик бѝлмаган гонадотроп гормони 
тухумдоннинг специфик жинсий гормонлари - эстероген ва прогестеронни тухумдонда 
ажралишини таъминлар экан. 
Баъзи аѐлларда ҳайз цикли овуляциясиз кечади. Буни овуляциясиз цикл дейилади. 
Овуляцияни аниқлашда турли гинекологик текширишлардан ташқари, бачадон шиллиқ қавати 
қириб олинганда унда секреция чиқариш фазаси бѝлмай, фақат пролиферация фазаси кѝринса, 
бу ҳолат овуляция бѝлмаганига далил бѝла олади. Бундай ҳолатда аѐллар хрмиладор бѝла 
олмайдилар. Бундан ташқари, бир қатор гинекологик текширишлар тѝғри ичак ҳарорати (базал 
хароратни ѝлчаш, бачадон бѝйнидан ажралган шиллиқнинг чѝзилувчанлиги, кристаллга 
айланиши ва бошқалар) ѐрдамида ҳам тухумдон фаолияти аниқланади.Репродуктив тизимда 
анатомик бузилишларсиз, гипоталамо - гипофизар тизим (ГГС) ѐки тухумдоннинг гормонал 


257 
фаоллияти бузилишлари окибатида юзага келадиган кон кетишлари дисфункционал бачадон 
кон кетишлари дейилади. Дисфункционал (ановулятор) бачадон кон кетишлари купинча 
жинсий етилиш ѐки климактерик даврда учрайди, качонким ГГС ва жинсий безлар функцияси 
тикланади ѐки тухумдон фаолияти суниб боради. Хар хил ѐшда кон кетишлар умумий 
белгилар ва фаркларга эга, айникса бу клиника ва даволашга тегишли. ДБККда кон кетиш 
манбаи булиб патологик узгарган эндометрий хисобланади. Ановулятор цикллар нормал хайз 
фаолиятли coглом аѐлларда содир булиши мумкин, бунда улар хеч кандай асоратсиз нормал 
цикллар билан алмашинишлари мумкин. Ановулятор цикллар, патологик кон кетишларсиз ва 
аѐл умумий ахволида бузилишларсиз ритмик кечиши мумкин (менструациясимон кон 
кетишлар). Мунтазам такрорланиб турувчи ановулятор цикллар бепуштликка сабаб булиши 
мумкин. Бирок ановулятор жараѐнлар ациклик кечади ва давомли, баъзан эса куп микдорда 
кон кетишлари билан боради. Хайз циклининг бундай бузилиш тури, аѐллар жинсий сфераси 
усмалари, яллигланиш ва бошка касалликлар билан боглик булмаган, ДБКК гурухига киради. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish