Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси


Тўсиқ солувчи ва кимѐвий контрацепция усуллари



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Тўсиқ солувчи ва кимѐвий контрацепция усуллари 
Буларга қуйидагилар киради: 1) эркак ва аѐл презервативлари,2) қин диафрагмалари, 
3) цервикал қалпоқчалар, 4) спермицидлар. 
Презервативлар
(эркак презервативлари) эркак томонидан ишлатиладиган ягона 
контрацепция воситасидир. Улар аѐлларнинг жинсий йѝлларига сперма тушишига имкон 
бермайди, микроорганизмларнинг бир кишидан икқинчи кишига ѝтишига йѝл қѝймайди. 
Шу муносабат билан жинсий йѝлларнинг инфекциялари, жинсий йѝл билан юқадиган 
касалликлар, ВИЧ инфекциядан ҳоли бѝлиш учун ҳам бу воситадан фойдаланиш мумкин. 
Презервативлардан фойдаланиш болани эмизиб боқиб боришга салбий таьсир 
кѝрсатмайди, организм системаларига кѝрсатадиган ножѝя таъсирлари йѝқ, саломатлик учун 
хавф-хатар ҳам солмайди, шу нарса уларнинг афзалликларидир. Уларни дорихоналардан 
топиш осон, врач рецептларисиз сотилади. Презервативлар жинсий йѝл билан юқадиган 
касалликлар ва ВИЧ\ОИТСдан ҳам ҳимоя қилиши мумкинки, буни уларнинг яна бир 
афзаллиги деб ҳисобласа бѝлади. 


234 
Улардан фойдаланишнинг камчиликлари жумласига аввало самарадорлик даражаси 
ѝртача эканлигини киритиш мумкин (100 нафар аѐл ҳисобидан олганда 1 йил давомида 
ҳомиладор бѝлиб қолиш ҳоллари 2-12тани ташкил этади). Леқин улардан фойдаланиш 
қоидаларига амал қилинганида юқори самарадорликка эришиш мумкин.
 
Қин диафрагмалари ва цервикал қалпоқчалар
гумбазсимон шаклда ясалиб, 
эгилувчан халқага уланган латекс косачадан иборат, жинсий алоқадан аввал қинга киритиб 
қѝйилади, шунда у қин билан бачадон бѝйни орасида тѝсиқ бѝлиб туради. 
Таъсир механизми - сперманинг юқори жинсий йѝлларига ѝтишига имкон бермай, 
уни ѝзида олиб қолади. 
Қин диафрагмаларини
:
 

гормонал препаратлардан фойдаланишни ѐқтирмайдиган ѐки тиббий сабабларга 
кѝра улардан фойдалана олмайдиган аѐллар; 

бачадон ичига қѝйиладиган воситалардан фойдаланиш мумкин бѝлмаган аѐллар; 

эмизикли оналар; 

жинсий йѝллар инфекцияларидан сақланишни истайдиган аѐллар ишлатадилар. 
Бу усулнинг афзаллиги дарҳол кор қиладиган, болани кѝкрак бериб боқиб боришга 
таъсир кѝрсатмайдиган бѝлишидир. Диафрагмани жинсий алоқадан 6 соат илгари жойлаб 
қѝйса бѝлади, шунинг учун унинг жинсий алоқага боғликлик томони йѝқ. Саломатлик учун 
ҳам зарари йѝқ.
Камчиликлар самарадорлик даражасининг ѝртача эканлигидир. 
(100 нафар аѐл ҳисобидан олинганида 1 йил давомида ҳомиладор бѝлиб қолиш ҳоллари 
6-18 тани ташкил этади). Леқин ундан билиб ва тѝғри фойдаланилганида юқори 
самарадорликка эришиш мумкин. Аѐл кишига маслаҳат берилаѐтганида диафрагмани олдин 
ѝлчаб олиш учун аѐлни малакали тиббий ходим махсус текширишдан ѝтказиши талаб этилади. 
Бу усул жинсий йѝл билан юқадиган касалликлардан одамни сақламайди, чунки ташқи 
жинсий органлар билан қин шиллиқ пардаси очиқ қолаверади. 
Ҳайз вақтида диафрагмадан фойдаланиш тавсия этилмайди, сабаби шуки, башарти 
бачадонда инфекция бѝлса, қоннинг туриб қолиши токсик шокка олиб бориши мумкин. 
Бачадони, қовуғи паст тушиб қолган, вагинал стенози ва генитал аномалиялари бѝлган аѐллар 
ҳам диафрагмадан фойдалана олмайди. 

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish