Абишов Мухаммед Сарсенбаевич, Abishov Muxammed Sarsenbaevich



Download 119,5 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi119,5 Kb.
#178134
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Макала КМУ англ

3-шартли жадвал
Ҳисобот шакллари кўрсаткичларининг бухгалтерия ҳисоби
счётлари билан ўзаро боғланиши текшириш 3

т/р

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот моддалари

Бухгалтерия ҳисоби счётлари қолдиқлари

Фарқи
(-оз/+кўп)

1

Маҳсулот (иш, хизмат-лар) сотишдан тушум

9000 «Даромадларни ҳисобга олувчи счётлар»

0

2

Сотилган маҳсулотнинг (иш, хизмат) таннархи

9100 «Сотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи» счёти

0

3

Маъмурий харажатлар

9420 «Маъмурий харажатлар» счёти

0

4

Сотиш харажатлари

9410 «Сотиш харажатлар» счёти

0

5

Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар

9500 «Молиявий фаолиятнинг даро-мадларини ҳисобга олувчи счётлар»

0

6

Йил бошига бўлган асосий воситалар

0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг қолдиқлари

0

7

Йил охирига бўлган асосий воситалар

0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»нинг қолдиқлари

0

8

Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари

0900 «Узоқ муддатли дебиторлик қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

0

9

Жорий дебиторлик қарзлар

4010 «Олинадиган ҳисоб-варақлар» счёти

0

10

Узоқ муддатли кредиторлик қарзлари

7000 «Узоқ муддатли мажбурият-ларни ҳисобга олувчи счётлар»

0

11

Қисқа муддатли кредиторлик қарзлари

6000 «Жорий мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар»

0

Аудиторлик текширувининг бу босқичи «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» ва «Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» шакллари маълумотларининг бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотларига мос келиши тўғрисида хулоса қилиш имкониятини беради. Шунингдек, аудитор жадвал маълумотлари асосида олдинги босқичлардаги текширув натижаларининг тўғрилигини яна бир бор текширади. Бу ўз навбатида аудитор учун текширишни мукаммаллаштириб, агар фарқлар мавжуд бўлса, уларни қайси манба маълумотларидан излашга ёрдам беради.


Текширишнинг тўртинчи босқичида аудитор бухгалтерия ҳисоби счётларининг ўзаро боғланишини текшириши лозим. Бунда асосий эътиборни текширишнинг иккинчи босқичи натижаларига қаратиши, яъни маълумотлари ҳисобот шаклларидаги маълумотларидан фарқланган счётларга қаратиши лозим.
Аудиторлик текширувининг юқорида таклиф этилган босқичлари транспорт-экспедиторлық корхоналари фаолиятининг маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлигини текшириш имкониятини беради.
Транспорт-экспедиторлық фаолиятини амалга оширишнинг якунловчи фазаси улардан олинган даромадлар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам аудитга оид илмий асарлар, ўқув-услубий ишланмаларда ҳам даромадлар аудитига алоҳида эътибор берилган.
Даромадларнинг аудити қуйидаги ҳужжатларга асосан амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил 5 февралда тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом», 2-БҲМС: – «Асосий хўжалик фаолиятининг даромадлари», 3-БҲМС: – «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот», 4-БҲМС: – «Товар-моддий заҳиралар» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар. Даромадлар аудити уларнинг турлари ва шаклланишига қараб ўтказилади. Аудитор даромадларнинг шаклланишини асосан қуйидаги бухгалтерия ҳисоби счётларидаги ёзувлар орқали текширади: 9000 – «Асосий (муомалалар) фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари», 9200 – «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби счётлар», 9500 – «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари» ва 9900 – «Якуний молиявий натижа» счётлари.
Аммо текширувда транспорт-экспедиторлық фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби счётлари ва дастлабки ҳисоб ҳамда ишлаб чиқариш ва моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари маълумотлари текширилиши лозим. Бунинг учун даромадларни аудиторлик текширувидан ўтказишда энг аввало даромадларнинг тан олинишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки транспорт-экспедиторлық фаолиятидан олинадиган даромаднинг асосий қисми ҳорижий фирмаларга хизмат кўрсатишдан олинганлиги учун хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартномада улар халқаро қоидалардан келиб чиқиб белгиланиши мумкин. Шунинг учун ҳам даромадларни аудиторлик текширувидан ўтказишда шартномаларда белгиланган шартлар қай даражада бажарилишини текшириш мақсадга мувофиқдир.
Транспорт-экспедиторлық корхоналари фаолият турлари кенглиги ушбу корхоналарнинг олаётган даромадларини текширишда ушбу жиҳатларини ҳам эътиборга олиш лозим. Транспорт-экспедиторлық корхоналарининг фаолиятидан олинадиган даромадларни текширишда уларни маълум кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бу аудиторлик текшируви натижаларининг ишончлилиги ва аниқлигини таъминлайди.
Транспорт-экспедиторлық корхоналари даромад олиши учун харажат сарфлаши тақозо қилинади. Шунинг учун ҳам даромадларни аудиторлик текширувидан ўтказиш бевосита харажатлар аудити билан боғланиб кетади.
Чунки аудитор даромадларни аудиторлик текширувидан ўтказишда бухгалтерия ҳисобининг мос келиш тамойилининг амал қилишини текширади. Республикамизда қўлланилаётган Солиқ Кодексига асосан олинган даромадларга мос келадиган харажатлар тан олиниши лозим.
Кўрсатилаётган хизматлар таннархи бевосита харажатлар ҳажми ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланишга боғлиқ. Корхонадаги моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан қанчалик самарали фойдаланилса, кўрсатилаётган хизматлар таннархи ва қиймати шунчалик паст бўлади. Бу ўз навбатида корхонанинг молиявий барқарорлигига ижобий таъсир қилади. Шу боис харажатлар доимий равишда назорат қилиб борилиши керак. Харажатлар аудити натижасида ички имкониятлар, ресурслардан оқилона фойдаланиш йўллари аниқланади. Аудитор харажатларнинг иқтисодий мазмуни, таркиби ва уларнинг турларини чуқур билиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган Низомга асосан барча корхоналарнинг харажатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинган:

  • маҳсулот (иш, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар;

  • давр харажатлари;

  • молиявий фаолият бўйича харажатлар;

  • фавқулодда харажатлар (зарарлар)4.

Харажатларнинг турлари маълум моддалардан иборат бўлиб алоҳида ҳисобга олинади ва назорат қилиб борилади. Харажатлар аудит объекти сифатида ўрганилади, уларни пасайтириш йўллари белгиланади. Шуни ҳам қайд қилиш керакки, корхоналар фаолиятида харажатларнинг асоссиз камайтирилиши кутилаётган натижаларни беравермаслиги мумкин. Тадбиркорликни ривожлантириш, кўпроқ даромад (фойда) олишга қаратилган бўлиб, харажатлар ошмаслиги керак. Бу эса харажатлар аудити орқали аниқланади. Харажатлар аудитида хизмат таннархини аниқлаш алоҳида ўрин тутади.
Хизмат таннархини аудит қилишда қуйидагиларга эътибор берилади:

  • хизмат таннархига киритилган ҳом-ашё ва материалларнинг тўғри баҳоланиши ва ҳисобга олиниши;

  • хизмат таннархи ва қийматининг корхона ҳисоб сиёсати ва солиқ қонунчилигига мос келиш-келмаслиги;

  • хизмат таннархининг тўғри ҳисобга олиниши;

  • хизмат кўрсатиш жараёни билан боғлиқ муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилиши.

Хизмат таннархи доимий ва ўзгарувчан харажатларга бевосита боғлиқ. Транспорт-экспедиторлық фаолиятининг ҳажми қанчалик ошиб бораверса, хизмат таннархидаги ўзгарувчан харажатларнинг ҳиссаси ҳам шунчалик ошиб бораверади. Шунинг учун хизмат таннархи аудит қилинганда корхонанинг «бизнес-режа»сига, «ишлаб чиқариш дастури»га, «харажатлар сметаси»га, «режали (ҳақиқий) калькуляция»сига алоҳида эътибор берилади. Хизмат таннархи сарф қилинаётган ҳом-ашё ва матераллар, улар бўйича белгиланган нархларга бевосита боғликдир. Аудитор ҳом-ашёлар бўйича белгиланган баҳоларнинг «ФИФО» ва «Ўртача нарх» усулларига алоҳида эътибор бериши керак.
Транспорт-экспедиторлық корхоналарида хизмат ҳажмига бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳам мавжуд. Масалан, транспорт-экспедиторлық корхоналарини зарур ҳом-ашё ва матераллар билан таъминлаш, асосий воситаларнинг ишлаш ҳолатини таъминлаш, асосий воситаларни ижарага олиш, ишчиларнинг техника ҳавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳажми маълум даврда хизмат ҳажми ўзгарганда ҳам ўзгармайди.
Аудитор хизмат таннархи билан боғлиқ бўлган харажатларни асосан қуйидаги бухгалтерия ҳисоби счётлари орқали текширади:
2010 - «Асосий ишлаб чиқариш» (Ушбу счётнинг дебетида ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади);
2310 - «Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;
2510 - «Умумишлаб чиқараш харажатлари»;
2610 - «Ишлаб чиқаришдаги брак»;
1000 - «Матераллар ҳисоби счётлари»;
2810 - «Омбордаги тайёр маҳсулот»;
9110 - «Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи» ва бошқа счётлар.
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини шакллантирувчи харажатлар 0200, 1210, 1310, 1610, 5110, 5010, 5210, 6010, 6710, 6870, 6890 ва бошқа счётлардаги ёзувлар орқали аудит текширувидан ўтказилади. Аудитор хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш харажатларини алоҳида моддалари бўйича таҳлил қилиб уларга таъсир этувчи омилларни аниқлайди, хизмат таннархини пасайтиришга қаратилган тавсиялар беради.
Транспорт-экспедиторлық фаолиятини бошқариш, хизматларни сотиш билан боғлиқ харажатлар давр харажатларини ташкил қилади. Давр харажатлари таркиби қабул қилинган Низомга асосан қуйидаги харажатларни ўз ичига олади (1-расм):





Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish