Абдувалиев Алишер Абдурашид ўғли тми, и-3 гуруҳ магистри



Download 17,44 Kb.
Sana23.05.2022
Hajmi17,44 Kb.
#607466
Bog'liq
Абдувалиев А. тезис


Абдувалиев Алишер Абдурашид ўғли
ТМИ, И-3 гуруҳ магистри


Ўзбекистон суғурта бозорида рақобат муҳитини
ривожлантириш йўллари
Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг ҳамда глобал бошқарув жараёнларининг асосий ва ажралмас жуда муҳим қисмига айланиб улгурган суғурта бозорида рақобат муҳити, айниқса суғурта муносабатларининг ўрни ва аҳамияти ғоятда ортиб бормоқда.
Ривожланган мамлакатлар шуни таъкидламоқдаки, суғурта бозорида ҳажм жиҳатидан мамлакатлар ЯИМнинг 12-15 фоизини ташкил этмокда. Бундан ташқари, суғурта турли техноген, сиёсий ва бошқа рискларни олдини олиш билан боғлиқ молия соҳасининг тез суръатларда ривожланаётган қатламидир.
Суғурта узоқ тарихга эга булиб, у пул ва кредит каби бозор иқтисодиётининг асосини ташкил қилувчи категориялар қаторига киради.
Суғурта дастлаб рискларни олдини олиш мақсадида, айниқса, юк ташиш, ўлим, ҳаракатланишдаги бахтсиз ҳодисаси ва тиббиётга нисбатан пайдо бўлган.
Суғурта фаолияти илк иқтисодий муносабатлардан кейинроқ вужудга келган бўлиб, дастлаб жамиятнинг ижтимоий ҳаётида шаклланиши билан биргаликда, кейинги даврлардаги иқтисодий муносабатларда у мустақил институт сифатида ривожланмокда. Тарихий манбаларга қараганда, қадимги Хитой ва Бобил савдогарлари суғуртадан фойдаланганлар.
Масалан, жаҳон амалиётидан Албанияда “Британика” энциклопедияси маълумотларига кўра1, суғурта деганда бирор бир томоннинг бахтсиз ҳодиса туфайли йўқотиши мумкин бўлган моддий ресурсларини ҳимоялаши тушунилади.
Кейинчалик савдогарлар узоқ мамлакатларга савдо мақсадида сафарга отланганларида сафар чоғида савдогар хамроҳларидан бири йулда вафот этиб қолишса, уларнинг оилаларини моддий томондан қўллаб-қувватлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар. Бошқача қилиб айтганда, ўзаро суғурта жамиятлари яратилган.Қадимги Ҳиндистонда ва Римда дафн қилиш диний жамғармалари ва хайрия мақсадидаги жамғармалар, шунингдек яҳудийлар ўртасида ўзаро ёрдам мақсадида маблағларни жамғарилганлиги ҳам тарихдан маълумдир. Дастлаб шахс суғуртаси дафн қилиш маросимлари билан боғлиқ бўлган бўлса, кейинчалик касалликдан, қаттиқ жароҳат олишдан ва соғлиқнинг ёмонлашувига таъсир этувчи бошқа омиллардан ҳам суғурталана бошланди.
Вафот этишдан суғурталаш билан бир қаторда касалланиш ёки меҳнатга лаёқатини йўқотишдан ҳам суғурта қилувчи ташкилотлар, ҳар турдаги касб турларини бирлаштирувчи ўзаро суғуртага ўхшаш жамиятлар тузилди.
Ўрта асрларда Европада суғуртанинг иккита асосий йуналиши -мулкий ва шахсий турлари мустақил соҳа сифатида шаклланди. 1666 йилда содир бўлган Лондондаги ёнғиндан кейин ёнғиндан суғурталаш тури пайдо булди. Шу билан бир қаторда ҳаёт суғурта фондлари пайдо бўла бошлаб, 17 асрда ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи суғурта компаниялари ва ўзаро жамиятлар яратилди.
Суғурта тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш суғурта бозорида турли мулкчилик шаклидаги ташкилотларнинг пайдо бўлишига хизмат қилмокда. Бу борада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар суғурта тизимининг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, жаҳон андозаларига мос, сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда суғурта бозори инфратузилмасини такомиллаштириш имконини бераётир. Суғурта мукофоти суғурта суғурталанувчилар тўлайдиган суғурта бадаллари миқдори бўлиб, у суғурта бозорини ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Суғурта бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш йўллари самарадорлигини ошириш назарий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда муҳим бўлиб, бу ерда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари салоҳиятини аниқлаш, уларни жамлаш мамлакат иқтисодий салоҳиятини белгилашда зарурий шарт ҳисобланади.
Чунки, бу корхоналарни ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисоблаш, сарфланган ресурсларни, шу билан бирга, уларни келажакда қайта тақсимлаш ва оқилона инвеститсия сиёсатини амалга ошириш учун зарур.
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш корхонанинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда бозор шароитида олаётган фойдасини ҳисоблашда қанчалик муҳим бўлса, корхона учун ҳам унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини баҳолаш шунчалик аҳамиятлидир.
Суғурта бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш йўллари самарадорлигини оширишда иқтисодий ресурслар, интеллектуал салоҳият ва ушбу салоҳиятдан амалда нечоғлик, фойдаланилаётганлиги, унинг ресурс салоҳиятидан техник ва технологик жиҳатдан фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг кўламидан келиб чиқиб, бошқа омилларнинг инобатга олиниши ва турли ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши зарурий шартлардан ҳисобланади.
Суғурта бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш йўллари самарадорлигини ошириш турли соҳа ва тармоқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мувофиқлаштириш жараёнида намоён бўлади ҳамда у барқарор иқтисодий ўсиш омилларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз ўрнида минтақа иқтисодиёти таркиби, табиий иқтисодий салоҳияти, реал сектор ва ижтимоий соҳалар уйғунлигини яратиши, инфратузилмалар фаоллашувини ва ишлаб чиқаришнинг оқилона жойлаштирилиши билан бевосита боғлиқ.



1 Evalina Bazini, Liljana Elmazi. Importance of relationship marketing management in the insurance business in Albania.Procedia Social and Behavioral Science 44 (2012) 155-162 (https://www.sciencedirect.com/science/).

Download 17,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish