Абдуращим Орти=ов


Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларни гуруҳлаш



Download 2,2 Mb.
bet99/120
Sana09.06.2022
Hajmi2,2 Mb.
#646018
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120
Bog'liq
Саноат иктисодиёти (1)

14.2. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларни гуруҳлаш..
14.3. Фойда ва уни максималлаштириш
14.4. Рентабеллик ва уни ошириш йўллари
14.5. Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари


14.1. Қиймат ва таннарх назарияси, ишлаб чиқариш сарфларини камайтиришнинг илмий асослари

Иқтисодиёт назариясида қиймат ва таннарх масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, қиймат тушунчаси борасида бир қатор мунозарали фикрлар мавжуд. Айрим иқтисодчи олимлар товарнинг қийматини унинг натижалилиги билан боғласалар, айримлари товар қиймати – товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган ижтимоий меҳнати, деб ҳисоблайдилар. Бошқалари эса товарнинг қийматини ушбу товарга бўлган талаб ва таклиф, яъни товарнинг ноёблиги белгилайди, деб ҳисоблайдилар.


Умуман олганда, товарнинг қиймати унинг бошқа товарга айирбошлана олиш даражасини аниқлаш учун зарурдир. Нарх (баҳо) ва қиймат тушунчалари орасида деярли фарқ йўқ. Фақатгина нарх (баҳо) – бу товар қийматининг пулдаги ифодасидир холос.
Иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи категориясидан ҳам кенг фойдаланилади. Қиймат ва ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут ишлаб чиқариш субъектининг даромади ёки фойдаси ҳисобланади.
МАҲСУЛОТ ишлаб чиқариш таннархи – маҳсулотни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, яъни ишлаб чиқариш технологияси билан боқлиқ бўлган харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Саноат олдида турган асосий вазифалардан бири – бу маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришдир. Бу вазифанинг бажарилиши натижасида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга имконият яратади. Айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурслардан беками-кўст фойдаланиш бу кўрсаткичларнинг ролини ошириш заруриятини тақозо этади. Шу сабабли таннарх атамасининг моҳияти, аҳамияти, мазмуни ва шаклларини яхши билиш ҳамда уни пасайтириш масаласига катта эътибор бериш керак бўлади.
Бирон-бир маҳсулот ишлаб чиқариш учун маълум миқдорда хомашё ва материаллар, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган юклама харажатлар сарфланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи деб аталади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ва уни ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш, яъни фойдани кўпайтиришнинг, мавжуд ресурслар билан ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқариш сифат кўрсаткичлари орасида алоҳида ўрин тутади.
Ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш, техника ва материаллардан фойдаланиш, моддий техника таъминотини такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш борасидаги ҳамма ўзгаришлар харажатлар даражасида акс этади. Шу сабабли ҳам биз маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш самарадорлигининг сифат кўрсаткичлари тизимида муҳим ўрин эгаллайди, дея оламиз. Бинобарин, шунинг учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларни уларнинг иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш муҳим аҳамият касб этади.



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish