Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти


 Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

9.3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 
Кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, улардан окилона 
фойдаланиш ва тарбиялаш масаласи кадрлар сиёсатининг, умумий 
иқтисодиётнинг, шу жумладан, макро- ва микроиқтисодиётнинг энг мухим 
масалаларидан бири хисобланади. Шу сабабли Республика Президенти И.А. 
Каримов асарларида, Олий Мажлис томонидан кабул килинган конунларда, 
Вазирлар Махкамасининг карорларида бу масалага алохида эътибор берилган. 
Кадрларни танлашда, жой-жойига қўйиш ва тарбиялашда, улардан 
фойдаланиш куйидаги тамойилларга алохида эътибор бериш керак: 
-акл-идрок, дид ва фаросат; 
-катъилик, матонатлилик, принкипиаллик, уз вазифасига пухталик; 
-раҳбарлик сохасини жуда яхши билиш; 
-уз элига, юртига, Ватанига садоқатли бўлиш. 
Кадрлар сиёсатининг энг мухим масалаларидан бири уларни аттестация 
қилиш масаласидир. 
Кадрлар аттестацияси — бу, ходимларнинг малакасини билим ва 
кўникмалари даражасини, фаолиятининг самарадорлигини, ишдаги, хизматдаги 


ва бошка сохалардаги фазилатлари, эгаллаб турган лавозимига тўғри келиши 
ёки келмаслигини аниклаб олиш бўйича бажариладиган жараён ва иш 
тартибидир. 
Xуш, аттестациянинг ахамияти ннмадан иборат? 
Кадрлар аттестацияси ходимларнинг сифат таркибини яхшилаш, уларни 
окилона 
жой-жойига 
қўйиш, 
ходимларни 
топширилган 
иш 
учун 
жавобгарлигини кучайтиришга каратилади. Аттестация ходимлар эгаллаб 
тутган лавозимларига канчалик муносиб эканлигини аниклаишинг асосий 
воситаси сифатида хизмат килади. Кадрлар аттестацияси вакти-вакти билан хар 
йили ёки икки-уч йилда бир марта хам ўтказилиши мумкин. 
Республикада бозор иктисодиёти даврида кадрлар тайёрлаш борасида бир 
катор янги талаблар юзага келди. Улар орасида энг мухимлари куйидагилардир: 
- ижтимоий-психологик диагностика; 
- кадрларни бошкариш тизимини ахборот билан таъминлаш; 
- бандликни бошкариш; 
- зарурий буш лавозимларга номзодлар танлаш; 
- кадрлар салохияти ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни тахлил этиш; 
- кадрлар маркетингини белгилаш; 
- хизмат мартабасини режалаштириш ва назорат килиш; 
- ходимларнинг касбий ва психологик мослашуви, кўникиши: 
-меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар масалалари; 
- мехнат этикаси ва эстетикаси. 
Агар маъмурий - буйруқбозлик тизими шароитида бу мезон ва вазифаларга 
иккинчи даражали деб караган бўлса, бозор муносабатлари шароитида улар 
биринчи ўринга чиқарилди. Бу мезон ва вазифаларга эътибор бериш саноат 
тараққиётининг барқарор ва изчил ривожланишига катта имкониятлар яратиб 
беради. 


Бошқарувнинг барча даражаларида инсон ролининг ортиб бориши, 
иқтисодиётда, шу жумладан, саноатда кенг қамровли таркибий ўзгаришлар 
содир бўлиши ва рақобат даражасининг усиши кадрларни бошқаришга 
ёндашувни ўзгартиришни тақозо этади. Бундай ёндашувлар қуйидагилардан 
иборат: 
- ходимларнинг самарали ишлашларини, фаолият кўрсатишларини ташкил 
этиш; 
- лавозимлар даражасини оптималлаштириш, зарурий маҳорат ва 
малакалар тизимини яратиш; 
- ишлаб чиқариш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш; 
- институкионал мақсадларга эришиш; 
- ўз жамоаси ва ходимларининг манфаат ва эҳтиёжларини тўлароқ 
қондириш. 
Мустакиллик йилларида ана шундай ва бошка бир катор ёндашувларни 
амалга оширилиши туфайли 2009 йилнинг бошларига келиб саноат ишлаб 
чикаришида энг юкори даражада, самарали фаолият курсата оладиган 100 
мингга якин соха мутахассислари юзага келди. 
Узбекистон Республикаси Призиденти Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 
биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган мажлисидаги маърузасида 
бундай деган эди: «Ўта муҳим ва долзарб вазифа борки, уни амалга оширмасдан 
туриб, биз нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки умуман жамиятни ислоҳ қилиш 
борасида ўз олдимизга кўйган мақсад ва марраларга эриша олмаймиз. Гап 
кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга жорий этиш ҳақида, шу дастур 
орқали юксак замонавий талабларга жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган, 
мамалакатимизнинг келажак тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган ёш 
кадрларни тарбиялаш ҳақида бормокда».

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish