Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


VII боб 
САНОАТДА ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ 
7.1. Фан-техника тараққиётининг моҳияти ва ахамияти 
Ҳозирги даврнинг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири — бу миллий 
иқтисодиётнинг барча соҳаларда чуқур кескин ўзгаришлар, ҳосил қилаётган фан 
ва техниканинг шиддатли ривожидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А. Каримов «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш» 
комиссиясининг 1997 йил 5 июнида бўлиб ўтган мажлисида шундай деган эди: 
«Фан — бу тараққиётни англатади. Илм-фанни ривожлантирмай Ватан 
келажаги тўғрисида гапириш қийин»
2

Фан-техника тараққёти — бу, жуда мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. У 
ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг ҳамма томонларини ўз ичига олади. Шу сабабли 
ҳам фан-техника тараққиёти ҳаракатдаги жараён ҳисобланади. 
Техника тараққиётининг асосини фан, илмий билимлар ташкил этади. Хўш, 
фан нима? 
Фан — инсон фаолиятининг маълум соҳаси. У шундай соҳаки, воқеа- 
ҳодисалар ҳақидаги билимлар яратилади ва улар назарий нуқтаи назардан бир 
йўлга солинади. Фан — ижтимоий фикрлаш ва билишнинг шаклларидан 
биридир. 
Фан ёки илм — бу, ўқиш, ўрганиш ва ҳаётий тажриба асосида 
фикрланадиган билим ва малакалар мажмуасидир. Унинг асосий вазифаси, 
аввало, воқеа ва ҳодисаларни, шу жумладан, техник ва технологии ҳодисаларни 
тасвирлаш, тушунтириш, олдиндан айтиб бериш, башорат қилишдан иборат. 
Энди техника ва технология нима деган саволга жавоб топиш керак. 
Техника — бу, энг тор маънода меҳнат қуроли, меҳнат воситаси. Кенг 
маънода эса, у ишлаб чиқариш воситалари, технология усулларини, ишлаб 
2
Каримов И.К., «Халқ сўзи», 6 июнь 1997 йил.


чикаришни ташкил этиш ва бошқариш шаклларининг йиғинсидир. У ишлаб 
чиқариш кучларининг энг фаол элементи ҳисобланади. 
Технология (юнонча «techue» — санъат, маҳорат, уддалаш ва ...логия) — 
ишлаб чиқариш жараёнида тайёр маҳсулот олиш учун ишлатиладиган хомашё, 
материал ёки яримфабрикатларнинг ҳолати, хоссаси ва шаклларини 
ўзгартириш, уларга ишлов бериш, тайёрлаш усуллари мажмуидир. 
Фан-техника тараққиёти жуда мураккаб жараён бўлиб, ижтимоий ва 
шахсий хаётнинг барча томонларини қамраб олади. 
Фан ва техникани бир-биридан фақат шартли ажратиб кўриш мумкин. 
Аслида эса улар ёнма-ён туради. Шу сабабли «Фан- техника» атамаси кўп 
ишлатилади. 
Фан-техника тараққиётининг асосини илмий билимлар ташкил этади. Илм 
ва билим асосида янги техника ва технология яратилади, эскилари эса 
такомиллашади. 
Фан-техника тараққиёти — бу, меҳнат воситаларини, ишлаб чиқаришнинг 
энг янги хомашёси ва материалларини, ёқилғи ва энергиянинг, технологик 
жараённинг, бошқаришнинг, меҳнатни техник жиҳатдан қуроллантириш ва 
юридагиларнинг ҳаммасини янгидан яратишни ўз ичига олади. Ижтимоий ишлаб 
чиқаришда банд бўлган ишловчиларнинг умумий маълумотини, маҳоратини 
узлуксиз систематик ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳам фан-техника 
тараққиётининг моҳияти ва аҳамияти билан чамбарчас боғликдир. 
Юқорида келтирилган фикр ва мулохозалар умумжамият миқёсида, халқ 
хўжалиги, унинг тармоқлари, корхона (фирма)ларда ва ташкилотлар миқёсида 
хам ҳисобга олиниши мумкин. 
Фан-техника тараққиётининг вазифаси қуйидагилардан иборат: 
- тежамкорликни амалга ошириш (вақтни, хомашё ва материалларни
ёқилғи, электр энергияси ва ҳ.к. ларни тежаш); 



ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини 
осонлаштириш, 
меҳнатни 
енгиллаштириш; 
- меҳнатнинг мазмуни ва характерини ўзгартириш; 
- ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини янада 
юқори даражага кўтариш. 
Фан ва техниканинг роли шу қадар каттаки, биронта ижтимоий-иқтисодий 
вазифа уларнинг ривожланиши ҳисобга олинмасдан туриб ҳал қилиниши 
мумкин эмас. Республика Президенти И. Каримовнинг асарларида, маъруза ва 
сухбатларида, Олий Мажлис қонунларида, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида, 
олимларнинг илмий-амалий тадқиқотларида фан-техннка тараққиётини 
тавсифловчи ғоят мукаммал формулалар таърифлаб берилган. 
Мустақилликни мустаҳкамлаш, калажаги буюк давлатнн қуриш, иқтисодий 
ўсишни изчил олиб бориш, ишлаб чиқариш тараққиётини тезлаштиришни илм-
фансиз мутлақо тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, ҳамма жойда, ҳамма вактда 
фан-техника тараққиёти томон олға силжимоқ керак. 
Ўзбекистон Давлатининг фан-техника сиёсати давлат ва нодавлат 
ташкилотлари, меҳнаткашлар жамоалари иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва 
тарбиявий чора-тадбирларининг, харакатларининг тизими бўлиб, булар фанни 
ривожлантириш учун, унинг ютуқларини янги техника ва технологияда 
мужассамлаштириш ҳамда ана шу негизда мамлакат ишлаб чиқарувчи 
кучларини сифат жиҳатидан оғишмай такомиллаштириб бориш учун қулай 
шароитлар яратишга қаратилгандир. Фан-техника сиёсатининг моҳияти ана 
шундан иборат. 
Бозор иқтисодиёти шароитида фан-техника сиёсати умумдавлат сиёсати 
сифатндагина самарали амалга оширилиши мумкин бўлиб, унинг бутун 
таркибий қисмлари, шунингдек, уни амалга оширишда иштирок этувчиларнинг 
бутун фаолияти стратегик мақсадга бўйсундирилган. 


Фан-техника тараққиётининг мазмуни ва мақсадларини давлат иқтисодий 
сиёсатининг 
муштарак 
(умумий) 
вазифалари, 
шунингдек, 
бозор 
иқтисодиётининг у ёки бу босқичи аниқ тарихий шароитлари белгилаб беради. 
Фан-техника ривожи даражасининг, бу борада хал этиладиган вазифаларни 
чуқур илмий умумлаштириш асосида давлат фан-техника тараққиётининг 
асосий йўналишларини таърифлайди ҳамда уларни амалга ошириш учун 
оптимал шарт-шароитларни таъминловчи тадбирлар ишлаб чиқади. 
Фан-техникани ривожлантириш ҳакида доимо ташаббус кўрсатган 
Республика Президента И. А. Каримов ва фан арбоблари ва мухандис-техник 
ходимларнинг фаолияти туфайли мустакиллик йилларида қудратли фан-техника 
потенкиали яратилди. Ўнлаб илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув 
юртлари, юзлаб лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари тадқиқотлар олиб 
бормоқдалар, янги техника ва технологияларни яратмокдалар. Ҳозирги илмий-
тадқиқот институтлари энг мукаммал техника билан жиҳозланган ва юксак 
малакали илмий кадрлар қоришмасидан иборатдир. 
Кейинги йилларда фаннинг гуркираб ўсаётганлиги унинг равнақини 
тавсифлайдики, қуйидаги маълумотлар ана шундан далолат беради. Давлат 
бюджетидан ва бошқа манбалардан фанга қилинаётган харажатлар 2000 
йилдаги 5,4 млрд сўмдан, 2002 йилда 10,5 млрд сўмга етиб, ҳозирги кунда 
миллий даромаднинг 4,1 фоизини ташкил этади. 2002 йилга келиб илмий 
ҳодимлар сони 8066 кишига етдики, бу МДҲ даги илмий ходимларнинг 4 дан 
бир қисми, демакдир. 
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини юқори даражага кўтариш 
фан-техника таракқиётини жадаллаштиришни янада изчил, янада қатъият билан 
олиб боришни талаб қилади. Айни чоғда илмий-техника ривожининг 
ютуқларини ишлаб чиқаришда рўёбга чиқариш механизмини такомиллаштириш 
ҳозирги  босқичда фан-техника тараққиётини жадаллаштиришнинг ҳал қилувчи 
омили эканлиги давлат сиёсатининг энг муҳим коидаси ҳисобланади. Ана шу 


механизмни такомиллаштириш фан-техника тараққиётини ташкил этиш ва 
бошқариш, режалаштириш ва башоратлаш, маблағ билан таъминлаш ва 
рағбатлантириш каби элементларни ўз ичига олади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish