Абдураҳим ортиқов саноат иқтисодёти



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/117
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#262740
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   117
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009.

Биринчидан, ўзимиз бошлаётган ишни пухта бил ишга; иккинчидан, 
харажатларни биламиз, корхонани яхши бошкаришга; учинчидан, ўз ғоямизни 


бошқарилувчига тез етказамиз ва молиявий фаолиятимизни режа асосида олиб 
боришга эришамиз. 
Бизнес-режа жуда кўп бўлимлардан иборат: 
1. Резюме (хулоса), 
2. Корхона (фирма) ҳақидаги маълумотлар. 
3. Товар (маҳсулот ёки хизмат) турлари. 
4. Сотув бозори. 
5. Маркетинг стратегияси. 
6. Ишлаб чикариш дастури. 
7. Ишлаб чикаришни ташкил этиш. 
8. Корхонанинг ташкилий-режа шакли. 
9. Молиявий режа. 
10. Лойиханинг 
рентабеллиги 
(фойдалилиги, 
самарадорлиги, 
натижалилиги). 
5.5. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 
Давлатнинг иқтисодий стратегиясида бошқарув ва унинг энг муҳим 
функцияси бўлган режалаштиришни такомиллаштириш алохида ўрин 
эгаллайди. Чунки у режалаштиришнинг барча даражалари ва соҳаларида 
қонуний жараён ҳисобланади. Бу эса жамиятда ишлаб чиқариш кучлари ва 
ишлаб чикариш муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ бўлган вазифалар 
билан белгиланади. 
Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришни такомиллаштириш соҳасида 
энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим: 
- режалаштиришнинг мамлакат ижтимоий-иктисодий ривожланишини 
тезлатишга, саноатнинг илгор структурасини шакллантиришга, уни балансли ва 
мутаносиб ривожлантиришга, ишлаб чикаришнинг иктисодий ва ижтимоий 
ҳамда илмий ва техникавий салоҳиятдан самарали фойдаланишга таъсирини 
кучайтириш; 


- фан-техника таркқиётини жадал ва узлуксиз амалга оширишни оқилона 
башорат қилишга эришиш; 
- башорат қилиш билан истикболли ва жорий режалаштириш ўртасидаги 
алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу вазифаларни амалга ошириш технологияларидан 
кенг фойдаланиш; 
- режа кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш, уларни пировард 
натижалар сари йўналтиришни кучайтириш ҳамда меҳнат, моддий, молия 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, маҳсулотнинг сифати ва уни 
янгилаш миқёсларини акс эттирадиган кўрсаткичлардан кенг фойдаланиш. 
Галдаги энг муҳим вазифалардан бири-режалаштиришнинг илмий 
савиясини, даражасини оширишдир. Режалар илмий тарзда тузиб чикилиши, 
иктисодий ва ижтимоий жихатдан асослаб берилган ва тўла-текис 
баланслаштирилган бўлиши керак. Аникрок қилиб айтганда, миллий иктисод, 
жумладан, саноат режаларида кўзда тутилган ишлаб чикаришни ўстириш, ялпи 
ички маҳсулотни кўпайтириш суръатлари ва асосий мутаносибликлар оптимал 
булиши, яъни мавжуд имкониятлардан янги жамиятнинг объектив иктисодий 
қонунларига мувофиқ равишда энг яхши, энг самарали фойдаланишни таъмин 
этиш керак. Ҳозирги жадаллашган фан-техника тараккиёти шароитида 
режалаштиришнинг энг мухим вазифаларидан бири илм ва техниканинг сўнгги 
ютуқларини саноат оркали тез суръатларда ўзлаштириб олишни режаларда, 
айникса, истикболли режаларда кўзда тутишдан иборат. Истикболли 
режаларнинг ролини ошириш режалаштириш учун илмий ва амалий жихатдан 
асосланган нормативлар тизимини вужудга келтиришни талаб этади. 
Шундагина режалаштиришда таваккалчилик юз беришининг олдини олиш 
хамда ишлаб чиқаришнинг натижалилигини юкори даражага кўтариш бўйича 
имкониятларни ишга солиш мумкин бўлади. 
Ишлаб чиқаришни ривожлантиришни шундай режалаштириш керакки, 
натижада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, мехнат унумдорлиги борган 


сари кўтарилсин, маҳсулотнинг таннархи пасайсин, корхона фойдаси ошиб 
борсин. 
Хўш, бунинг учун нималар килиш керак? 
Бунинг учун энг аввало, инвестициялардан, моддий, мехнат ва молиявий 
ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланмоқ керак. 
Режалаштиришни янада такомиллаштириш учун бу жараён билан 
шуғулланадиган идораларни истеъдодли ва иқтидорли, билимдон, обрули, ўз 
ишининг кўзини биладиган кадрлар билан мустаҳкамлаш керак. Фақат шундай 
мутахассисларгина бу соҳада руй бериши мумкин булган ўзбошимчаликлар ва 
субъективизмга бархам берадилар. 
Peжaлар тузиш ишнинг бир қисмигина холос. Унинг бажарилиши ва 
ошириб бажарилиши ҳар бир раҳбар ва ходимнинг aкл заковати, 
ташаббускорлиги ва фидокорона меҳнатига боғликдир. Агарда жамоа ва унинг 
ҳар бир ходими ўз вазифаларини мунтазам, бекаму-кўст бажариб борса 
белгиланган режалар албатта, муваффаққиятли бажарилади. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish