Юридик шахсва Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ4455сонли фармонига мувофиқ энг кам ойлик иш хақининг 10 % миқдорида амалга ошириши мумкин. Электрон рақамли имзо калити учун олдиндан тўловни Давлат солиқ қўмитаси рўйхатга олиш марказининг қуйидаги банк реквизитлари орқали амалга оширилади: ҳ/р 20210000700431200005 АТБ «INVEST FINANCE BANK» МФО 01041, СТИР 201589463
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам ҳудди жисмоний шахслардек тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.
Электрон рақамли имзо калити қуйидагиларга бепул берилади:
Давлат бюджет ташкилотларига;
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348сонли “Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида” ги қарорига асосан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига;
2019 йил 8 апрелдаги 284сонли “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, вазирликларга, идораларга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарларига ва масъул шахсларига.
Электрон рақамли имзо калитни олиш
Электрон рақамли имзо калит эгаси шахсни тасдиқловчи хужжатнинг асл нусхаси билан бирга USBфлеш хотира тақдим этиши лозим.
Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар:
Шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
Электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатни бериш учун имзоланган ариза.
Юридик шахслар:
Юридик шахсни вакили – электрон рақамли имзо калит эгасининг шахсни тасдиқловчи гувоҳномани нусхаси (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат);
Электрон рақамли имзо калитнинг эгаси - юридик шахснинг вакилига буйруқнинг тасдиқланган нусҳаси ёки ишончнома (бунда, мурожаат этувчи электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгаси бўлса, электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди).
Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади. Электрон шаклда қайд этилган, ЭРИ билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир [1].
ЭРИ — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИ ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзодир [2]. У ахборот - коммуникация тизимлари орқали узатилаётган ҳужжатларни ва ахборотларни ҳақиқийлигини текширишда қўлланилади.
Маълумот жўнатувчининг қабул қилувчига қандайдир маълумотни оддий усулда жўнатиш кўп ҳолларда турлича муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келади. Бунда жараён қатнашчилари асосан қуйидаги ҳолатларга дуч келадилар:
- рад этиш – хабар юборган ўзи юборган хабарни рад этиши;
- қалбакилаштириш – қабул қилувчи хабарни ўзгартиради, қалбакилаштиради;
- ўзгартириш – қабул қилувчи хабарни ўзгартиради;
- ниқоблаш – тартиб бузар хабарни бошқа шахсга расмийлаштиради ва ҳ.к.
Шундай ҳолларда ЭРИ алоқа тизимларида юқорида санаб ўтилган бузилишларидан муҳофаза қилинишини таъминлайди, яъни:
махфий калит фақат юборувчининг ўзигагина маълум бўлса, у ҳолда қабул қилувчи томонидан қабул қилиб олинган маълумот фақат юборувчи томонидан жўнатилганлигини рад этиб бўлмайди;
рақиб томон махфий калитни билмаган ҳолда ўзгартириш, қалбакилаштириш, ниқоблаш ва бошқа шу каби алоқа тизими қоидаларининг бузилишига имконият туғдирмайди. Ҳужжатни ўзгартиришга уринишда хэш қиймат ўзгаради ва имзо қонуний кучга эга бўлмай қолади [3].
Шунингдек, ЭРИ корхона ва савдо-сотиққа оид ташкилотларда ҳисоботларни электрон кўринишда топширишда, электрон ҳужжатга юридик мақомини беришда катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |