Меҳнат предметининг таркиблари ва уларнинг ўзига хос жабҳалари;
Меҳнат фаолияти қайси усуллар ёрдами билан бажарилиши;
Нималарнинг негизида иш (меҳнат, фаолият; амалга оширилиши);
Меҳнат маҳсулларини баҳолаш мезонлари;
Ишнинг қандай ихтисослик талаб қилиши хусусиятлари.
Иш қандай воситалар ёрдами билан бажарилиш имконияти ва унинг мотивировкаси.
Ишнинг бажарилиш шарт ва шароитлари;
Меҳнатни (фаолиятни) ташкил қилиш шакллари;
Меҳнатнинг кооперацияси (Ким? Нима?, Ким билан ҳамкорликда?);
Меҳнатнинг жадаллиги (интенсивлиги) тўғрисида маълумотлар;
Меҳнат фаолиятида масъулиятнинг ва хавф – хатарнинг қайси ҳолатлари учраши;
Меҳнат унинг субъектига қандай фойда, наф келтириши (иш ҳақи, мукофот, маънавий озуқа, имтиёз, ижтимоий мойиллик, альтруизм хислати, мақтов, жамоатчилик баҳоси ва бошқалар);
Иш ёки фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига кўра қандай талабларга ва чекланишларга эга эканлиги.
Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи
Касб ва ихтисосликнинг ижтимоий тавсифи
Ҳар бир шахс фаровонликда ва яхши таъминланган шароитда яшашни истайди. Шу сабабли ҳам инсонлар фаровон турмушни таъминлашга хизмат қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғулланишга интиладилар ва моддий бойликларни ўзлаштиришга имкон яратувчи касб-ҳунар соҳалари ва мутахассисликларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. Баъзи ҳолатларда маълум бир касбни танлаш ва уни эгаллашда шахснинг имконияти етарли бўлмайди. Инсоннинг қизиқишларига ва психологик имкониятларига тўғри келмайдиган касбнинг танланиши, табиийки, унинг шахс сифатида камол топишига салбий таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан шахснинг ички интилиш ва имкониятларига у танлаган касби билан шахси орасидаги муносабати ўта долзарб масала ҳисобланади. Биз қуйида шу масала бўйича психолог олимларнинг қарашларини, ўтказган тадқиқотларини таҳлил қиламиз.
Касбий таълимнинг муҳим вазифаларидан бири касбий тайёргарлик бўлиб, бунда тайёргарлик икки хил кўринишда амалга оширилади: мустақил ўрганиш (қўшимча таълим ёки мустақил таълим) ва махсус касбий таълим муассасаларида таълим олиш орқали. Касбий таълимнинг муваффақиятини белгилайдиган муҳим психологик жараён “маълум бир касбга тайёргарлик” ҳолати ҳисобланади. Бу ҳолат эмоционал ва мотивацион тайёргарликни ҳам назарда тутади. Касб танлаш инсон ҳаётидаги муҳим бир босқич ҳисобланиб, бунда инсон ҳаёти учун муҳим қарор қабул қилади ва у жамиятда ўз имкониятларини рўёбга чиқаради. Бу жараён инсон томонидан ўз ички имкониятлари таҳлил қилиш натижасида маълум касбнинг талабларига унинг имкониятларининг мос келишига қараб содир бўлади. Касб танлаш маълум бир касбни танлаётган инсон (танлов субъекти) билан танланаётган касб (танлов объекти) муносабатларини ўзида акс эттирувчи фаолият ҳисобланади. Танлов субъекти ва танлов объекти ўртасидаги муносабатлар характеристикасини ўрганиш давримизнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Касб танлаш қисқа вақтда ҳал этиладиган иш бўлмасдан, балки қатор босқичлардан иборат жараёндир. Бу босқичларнинг давоимийлиги ташқи омилларга ва касб танлаш субъектининг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда кечади.