Абдуллаева Шохида Наркуловна Сопоставительное исследование



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/38
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#269284
TuriИсследование
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
gaznachilik sohasida qollaniladigan moliyavij-iqtisodij terminlarning chogishtirma tadqiqi ingliz ozbek rus tillari misolida

 
Етакчи ташкилот: 
Тошкент давлат педагогика университети 
Диссертация ҳимояси Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон 
тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи 
DSc.27.06.2017. Fil.21.01 рақамли Илмий кенгашнинг «____» ______________ 2018 йил соат ___ даги 
мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 100047, Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси, 25. 
Тел.: (99871) 233–45–21; факс: (99871) 233–52–24; e–mail: sharq_ilmiy@mail.ru). 
Диссертация билан Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Ахборот-ресурс марказида 
танишиш мумкин (____ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 100047, Тошкент шаҳри Миробод 
тумани Шаҳрисабз кўчаси, 25. Тел.: (99871) 233–45–21. 
Диссертация автореферати 2018 йил «_____» _________куни тарқатилди. 
(2018 йил «____»_____________ даги ___ рақамли реестр баённомаси) 
А.М. Маннонов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
раиси, филол. ф.д., профессор 
Р.А. Алимухамедов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби, филол.ф.д. 
Г.Х. Боқиева 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги 
илмий 
семинар 
раиси, 
филол.ф.д., профессор 



КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация 
мавзусининг 
долзарблиги 
ва 
зарурати
Жаҳон 
иқтисодиётида 
рўй 
бераётган 
молиявий-иқтисодий 
жараёнларнинг 
глобаллашуви ва интеграцияси мамлакатимизнинг иқтисодиёт ҳамда молия 
соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга туртки бўлди. Бу ўз 
навбатида, ғазначилик соҳасининг тараққий этиши, мазкур соҳада фаол 
қўлланиладиган молиявий-иқтисодий терминлар тизимини илмий жиҳатдан 
янада атрофлича тадқиқ қилиш заруратини юзага чиқарди. Иқтисодий ўсиш 
суръатларини таъминлаш ҳамда молиявий барқарорликка эришишга 
йўналтирилган ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида, соҳа учун бир неча 
хорижий тилларда эркин мулоқот қила оладиган малакали, рақобатбардош 
кадрлар тайёрлашни тақазо этади. Шунинг учун инглиз, ўзбек ва рус тилларида 
ғазначилик соҳасида қўлланиладиган терминларнинг илмий-назарий жиҳатлари 
бўйича тадқиқот олиб бориш муҳим стратегик вазифа ҳисобланади. 
Дунё тилшунослигида ғазначилик соҳасига оид молиявий-иқтисодий 
терминларнинг инглиз, ўзбек ва рус тиллари мисолида чоғиштирма таҳлили
ўрганилаётган 
тиллар 
лексикасидаги 
тизимли 
муносабатларни 
ривожлантирибгина қолмай, тиллараро қиёсий-типологик изланишлар, 
таснифий, тавсифий тадқиқотлар, ғазначилик соҳасига оид молиявий-
иқтисодий терминларнинг босма ҳамда электрон луғатларини яратиш учун 
муҳим саналган ўхшаш ва фарқли хусусиятларни, лексик-семантик 
ҳодисалардаги тафовутларни ҳам аниқлаш, таҳлил қилиш имконини беради.
Бугунги кунда мамлакатимизда ғазначилик терминологияси шаклланиш ва 
ривожланиш босқичида бўлиб, бу жараёнда халқаро мулоқотнинг бутун дунёда 
тан олинган воситаси саналган инглиз тили молиявий-иқтисодий 
терминологияси билан узвий тарихий ва ўзаро алоқадорликда рус, араб ва форс 
тиллари молиявий-иқтисодий терминологияси ҳам муҳим роль ўйнамоқда. 
Тилларнинг 
ўзаро 
таъсирини 
ўрганиш 
тилшуносликнинг 
устувор 
йўналишларидан бири ҳисобланиб, бу борада ўзбек тили ғазначилик терминлар 
тизимини 
тадқиқ 
қилиш, 
ундаги 
миллийлик 
ва 
байналмилаллик 
хусусиятларини очиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Тараққиёт 
тамойилларига асосланган ҳолда «...илмий тадқиқот ва инновация фаолиятини 
рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий 
этишнинг самарали механизмларини яратиш»
1
га бўлган эҳтиёждан келиб 
чиқаётган ҳозирги куннинг талаби турли тизимли тилларни ўқитишда 
талабаларга чет тилидаги касбий терминларнинг лексик-семантик, грамматик, 
функционал-структур жиҳатларини ўргатишдан иборат. Зеро, ғазначилик 
соҳаси мутахассисларини тайёрлашда соҳага оид молиявий-иқтисодий 
терминлар тизимини илмий асосда чуқур тадқиқ қилингани, ўзбек ва хорижий 
тилларда умумий, хусусий жиҳатларини аниқлаш бўйича илмий изланишлар 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 
6-сон, 70-модда). 



олиб бориш кўлами ҳамда самарадорлик кўрсаткичининг янада ошишига кенг 
имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-
сон «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда 
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим 
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида 
белгиланган касбий фаолият, таълим сифатини оширишга доир фармонлар, 
мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги 594-сон 
«Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2016 йил 24 мартдаги 21-сон «Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисоб 
варақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида 
белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадқиқот муайян даражада 
хизмат қилади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish