Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

Педагогик диагностика  таълим жараёнини 
қулайлаштириши, жамият талабидан келиб чиққан 
ҳолда, таълим-тарбия натижаларини тўғри 
аниқлашни таминлаши, кафолатлаши керак.


72 
Педагогик диагностика қуйидаги тамойилларга асосланади: 
-биринчиси-шахсни ҳар томонлама ўрганиш, ташхис қилиш ёки ўзини-
ўзи ташхислаш; 
-иккинчиси- педагоглар жамоаси томонидан таълимий-тарбиявий 
жараённинг самарадорлигига эришишни таъминлаш. 
Педагогик диагностика ўқув-тарбиявий жараённи тадқиқ қилади. 
Унинг методлари илмий-педагогик тадқиқот методларидан шу билан фарқ 
қиладики, у алоҳида ўспиринга ёки ўқувчи-ёшлар гуруҳига долзарб 
педагогик тадбирларни қўллашни кўзда тутади. 
Ўқув-тарбиявий жараённи такомиллаштиришга хизмат қилувчи 
педагогик диагностика ҳар бир режали ўқув жараёнининг ажралмас қисми 
ҳисобланиб, таҳсил олувчи ўқув материалини қандай ўзлаштираётганини 
доимо кузатиб боради, тарбиявий жараёндаги муаммоларнинг ечимини 
топишга ҳаракат қилади. Моҳир педагог ўқув жараёнида туғиладиган 
қийинчиликларни бошқалардан кўра яхшироқ тушунади. 
Машғулот ўтказиладиган шароитлардан қатъи назар ўқув жараёнининг 
самарадорлигига хизмат қилувчи диагностика қуйидаги мақсадларга
йўналтирилиши керак: 

таълим натижаси нотўғри баҳоланганда ички ва ташқи таҳрирга; 

таълимдаги камчиликларни аниқлашга; 

таълимнинг муваффаққиятли натижаларини тасдиқлашга; 

ўқув жараёнининг кейинги босқичларини режалаштиришга; 

таълим-тарбиядаги муваффақиятларни рағбатлантириш орқали
мотивация пайдо қилишга ва кейинги мураккаб қадамларни йўналтиришга; 

ўқув-тарбиявий шароитларни яхшилашга. 
Шу билан бир қаторда ўқитиш сифатини ташхислаш учун 
қуйидагиларни аниқлаш талаб этилади: 

амалда қўлланилаётган ўқув дастурларининг самарадорлиги ва 
мақсадга мувофиқлиги; 

методик ҳамда ташкилий инновациялар; 


73 

мазкур инновацияларнинг ўқитиш натижаларининг сифати ва 
битирувчиларнинг билимдонлик даражасига кўрсатадиган таъсири; 

ўқув жараёнининг технологик жиҳатдан таъминланганлик 
даражаси; 

умумий ўрта таълим муассасасининг турли бўғинлари фаолияти 
мақсад ва вазифаларининг ўзаро мувофиқлиги; 

ўқитиш концепциялари, давлат таълим стандартлари, ўқув 
дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар мазмуни орасидаги ўзаро узвийлик; 

педагогик, 
методик, 
бошқарув 
соҳасидаги 
ахборот 
тармоқларининг самарадорлиги, уларни оммалаштириш ва фойдаланиш учун 
қулайлиги ва ишончлилиги; 

фанлар бўйича ўқитиш сифати баҳоланишини таъминловчи 
квалиметрик, ташхислаш методикаларининг ўқитувчилар тажрибасида 
фойдаланилганлиги ва синовдан ўтказилганлиги кабилар.  
 
Ўқитиш сифатини ташхислашда умумий ўрта таълим муассасасининг 
методик қувватини ташкил этувчи кўрсаткичлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. 
Жумладан: 

аввалги йилларда тузилган ўқув дастурлари; 

умумий ўрта таълим муассасасида ишлаб чиқилган методик 
ҳамда дидактик материаллар; 

синовдан ўтказилган ўргатувчи ва ташхисловчи методикалар; 

инновацион ғоялар банки; 
Педагогик диагностика 
педагогик 
жараёнларда таҳсил олувчи шахсини ҳар томонлама 
ўрганиш, ташхис қилиш ёки ўзини-ўзи ташхислаш 
ҳамда педагоглар жамоаси томонидан таълимий-
тарбиявий жараённинг самарадорлигига эришишни 
таъминлашга қаратилади. 


74 

методик ишларнинг ташкилий шакллари, илғор тажрибаларни 
аниқлаш, танлаш, умумлаштириш ва оммалаштириш кабилар.
Ўқитиш сифатини ташхислашда информацион-методик ҳамда 
таълимий-технологик манбаларни таҳлил қилиш ҳам алоҳида қимматга эга. 
Унинг асосий кўрсаткичлари: 

эксперт хулосалари; 

назорат ва текшириш натижаларини ифодаловчи материаллар; 

йиғилишлар, кенгашларнинг материаллари; 

методик семинарларнинг материаллари кабилар.
Ўқитиш сифатини ташхислашда моддий-молиявий манбаларни ҳисобга 
олиш ҳам ниҳоятда зарур. Мазкур манбалар сирасига: 

таълим муассасасида амалга ошириладиган алоҳида тадбирларни 
молиялаштириш манбалари; 

қабул қилинган меъёрлар ва талабларга мос тарзда ўқув 
материаллари мазмунига мувофиқ келадиган модддий-техник базанинг 
тавсифи; 

умумий ўрта таълим муассасасидаги синф хоналари ва ўқув 
кабинетларининг компьютерлар, аудио, видео-визуал техникалар ва 
лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлиги; 

умумий ўрта таълим муассасасининг алоқа воситалари билан 
таъминланганлиги; 

умумий ўрта таълим муассасасининг ўқув-методик адабиётлар 
билан таъминланганлиги; 

умумий ўрта таълим муассасасининг спорт майдончалари, 
заллари, инвентарлари билан таъминланганлиги;

умумий ўрта таълим муассасасининг моддий-техник базани 
кенгайтиришга йўналтирилган режаси; 

ўқитиш жараёни сифатининг ўқув жараёни сифати натижалари 
билан мос келишининг таъминланганлиги; 


75 

умумий ўрта таълим муассасасида масофавий таълимни жорий 
этиш учун моддий-техник базанинг мавжудлиги кабиларни киритиш мумкин.
Бугунги 
кунда 
педагогик 
диагностиканинг 
тамойилларини 
такомиллаштиришда ёшларнинг шахсиятига зарар келтирмаслик, уларнинг 
педагогик даҳлсизлигини таъминлаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, 
анъаналар орқали уларга ижобий таъсир кўрсатиш инобатга олиниши зарур.
Таълим тизимида педагогик диагностика таълим жараёнида турли 
элементлар ва ҳодисаларнинг объектив равишда аниқлаш учун, уларни 
интерпретациялашга, башоратлашга хизмат қилувчи ўзаро алоқаларни акс 
эттирувчи тизим сифатида баҳоланади. Таълим тизимида педагогик 
диагностикани амалга оширишда диагностика тузилмаси, уни ташкил 
этишнинг асосий талабларини белгилаб берувчи қоидалар, таълим 
самарадорлигини аниқлаш ва таълимий мақсадларнинг қуйилганлиги, таҳсил 
жараёнлари иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ташхислаш сингари 
умумий ва хусусийларга бўлинади.

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish