8.1. Ҳаракатларни уддалай олиш қобилияти ва ҳаракат малакаси
Жисмоний тарбияга хос бўлган кўп қиррали вазифаларнинг барчаси ҳаракатни бажара олиш (кила олиш) ва ҳаракат малакасининг шаклланишига боғлиқдир. Бу жараёнга хос конуниятларни билиш ҳаракат фаолиятларини ўқитишнинг барча этапларидаги мазмунни тўғри ва рационал бўлишини, ҳаракат фаолиятларини эгалашдаги нотекисликларга барҳам беради ва таълим вариациясини йўлга қўйиш учун имконият яратади, дарслар тизимини нисбатан талаб даражасида тузиш, тайёрлов ва йўлланма берувчи машқлардан самарали фойдаланиб малаканинг ижобий ва салбий кўчишини таъминлайди.
Таълим жараёнида ҳаракат фаолиятларини ривожлантириш. Ҳаракат фаолиятларини ўқитиш жараёнида тананинг у ёки
бу қисми (бўлаги)да ҳаракатни бошкаришнинг характери ўзгаради, натижада ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг даражаси ортади. Б.А. Ашмарин бу жараённи қуйидагича ифодалаган:
8.1.1 -жаовал
Ўқувчи (шуғулланувчи) махсус билимлар базасида ва тизимли машқлар натижасида ҳаракат фаолиятини бажариш учун белгиланган имкониятлар чегарасига етади, такомиллаштириш учун эса чегарасиз имкониятларга эга бўлади (олий тартибда харакат қила билиш). Ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг уч боскичга бўлиниши шартлидир. Босқичларнинг стабил чегараларини мавжудлиги билим бериш вазафаларини белгилаш ва уни ҳал қилиш учун кулайдир.
Эски тажрибалар, билимларга таяниб кила билиш (кила олиш)нинг шаклланиши харакат фаолиятини эгаллаш жараёнидан бошланади.
Ҳаракатни бажара олиш (кила билиш) — бу ҳаракат фаолиятининг ҳар бир бўлагига ўқувчининг диққат эътиборини тўплаш (концентрациялаш) шарти асосида ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидир.
Характерли аломатлари, — тўла, бир бутун харакат фаолияти таркибидаги ҳаракатларни бошкариш автоматлашмаган ҳолда бажарилади. Натижада ўқувчининг'онги ҳаракатнинг ҳар бир элементини кандай бажарилиши синтези билан ўта банд бўлиб, иш юқори даражадаги энергия сарфлаш ҳисобига — иқтисод қилинмай, аҳамиятли даражадаги чарчашга дош бериш ҳисобига бажарилади;
- ҳаракат вазифасини бажариш усули стабил эмас (такрорлашларнинг мароми турлича). Бу босқичда ҳаракат вазифасининг осон, кўп энергия сарфламай ҳал этиш усули изланади.
- ҳаракатни кила билиш, ҳаракат фаолиятини биринчи ўрганаётганлар четлаб ўтадиган хатолардан ҳоли бўлган фаолият эмас. Тўғри, малакагача ўтиш даврининг узунлиги, даражаси турлича ва у ўкувчи қобилияти, таълим услубининг такомиллашганлиги, ҳаракат фаолиятининг тўла таркибининг осон ёки қийинлигига ва ҳоказоларга боғлиқ.
Аҳамияти. Ҳаракатни бажара олиш асосан ижодий изланишлар орқали, таққослаш, солиштиришлар, ҳаракатни бажариш усулларини баҳолаш, уларни бир бутун ҳаракат фаолиятига бирлаштириш бўлиб билим бериш учун катта имкониятларни очади. Ҳаракатни қила билиш ҳаракат фаолиятини эгаллашнинг шундай даражасики, характерига кўра у барча йўлланма берувчи машқларга тенглаштирилади. Агарда улар стабиллашиб қолса, ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолияти малакасининг шаклланишида муаммолар вужудга келишиига сабаб бўлади. Маълумки, тўла ҳаракат таркибидан ажратилган, изоляцияланган бўлак ўрганилаётган, тўла ҳаракат таркибига кирганда маълум ўзгаришларга учрайди.
Ўрганилган ҳаракатни нисбатан доимий шароитда тизимли намоён қила олишини аста секинлик билан малакага айланишига олиб келади.
Ҳаракат малакаси — бу фаолиятининг шундай бажариш, кобилиятики, унда диққат фаолиятнинг натижаси ва шароитига йўналтириб, унинг таркибига кирадиган айрим ҳаракатларга нисбий эътибор билан бажара олишдир.
Малаканинг характерли белгилари:
1. Ҳаракат фаолияти таркибига кирувчи алоҳида ҳаракатларнинг бажарилишига унчалар эътибор бермай бажариш. Бунга ҳаракатни бажариш жараёни автоматлашувининг бошланиш ҳисобига эришилади.
2. Ҳаракатни автоматлашган даражада бажариш ўкитиш — натижаси ёки ҳаётий тажриба амалиёти натижасидир.
3. Ҳаракат фаолиятининг автоматлашган ҳолда бажарилишида онгнинг етакчи ролини инкор этиб бўлмайди. Ҳаракат малакаси шаклланишида фаолият мазмуни автоматлашмай айрим ҳаракатларнинг ижроси жараёни, айрим элементлар тузилиш (масалан: нерв-мускул жараёнларини координация килиш муносабатлари, ҳаракат ва вегетатив компонентларнинг ўзаро алоқаси) авт1 >Мтлашади.
4. Уқувчининг онги асосан ўзак компонентларга, шароитнинг ўзгариши ҳисобига ва ҳаракат вазифасининг ижодий хал килинишига йўналтирилади.
Заруриятга қараб ўкувчи, ўрганувчи ҳар бир ҳаракатнинг бажарилишини назорат қилиши мумкин, шунингдек, ижрога лозим бўлган ўзгартишлар киритиши ёки бошқа фаолиятни бажаришга ўтиб кетиши мумкин (масалан: қўлда ёки бошни ерга кўйиб туришда мувозанатни йўқотса, ўкувчи «групперовка» (йиғиштириниш) килиб олдинга «перекат» килиши мумкин).
5. Ҳаракат малакаси юкори турғунликка эга. Бу шуни кўрсатадики, бошқа шароитда ҳаракат фаолияти бажарилишининг бузулишига оз имконият бўлади (масалан: бошка спорт зал, бошка жиҳозлар ва ҳоказолар), ўкувчиларга одатланмаган кузатувларнинг таъсири (томашабинлар).
6. Ҳаракат малакаси учуй ҳаракатлардаги маълум тизимнинг мавжудлиги ва ўзига хослиги. Бу алоҳида ажратилган ҳаракатларнинг бир бутун ҳаракат фаолиятига ортиқча ҳаракатлар ушланишини йўқотиш билан бирлаштиришда ифодаланади. Ҳаракатларнинг аниқлиги ортади, уларнинг ритми такомиллашади, бир бутун фаолият кўрсатишнинг вақти кисқаради.
7. Ҳаракат малакаси шаклланиши анализаторлар функциясини кайта тақсимлаш билан кузатилади. Ҳаракат анализаторининг роли ортади, ҳаракат назоратида мускул ҳиссиёти етакчи аҳамият касб этади. Сузувчининг сувни, футболчининг тўпни ҳис қилиши ва бошкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |