Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


ОДАМЛАРНИНГ БИРЛАШУВГА ВА



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

26. ОДАМЛАРНИНГ БИРЛАШУВГА ВА 
ЎЗАРО ЁРДАМГА ЭҲТИЁЖИ
БОРЛИГИ ҲАҚИДА СЎЗ
Ҳар бир инсон табиатига кўра ўз эҳтиёжлари
-
ни қондириш ва камол топиши учун жуда кўп 
нарсаларга (кийим­кечак, озиқ­овқат, уй­жой, 
китоблар, устозларга, дўстларга) эҳтиёжи бор. 
Инсон барча зарур нарсаларни бир ўзи ҳосил қила 
олмайди, буларни топиш учун у турли касбдаги 
одамларнинг хизматига муҳтожлик сезади. Бошқа 
инсонлар ҳам шундай ҳолатда бўладилар. Инсон
-
лар ўз эҳтиёжларини қондириш ва камол топиш 
учун жамоага ва жамиятга бирлашувлари зарур 
бўлади. Бу жамоада ҳар бир шахс ўз табиатига, 
истеъдоди ва қобилиятига яраша касб­ҳунарларни 
ўрганиб, ҳар кун ўз санъатида (ҳунарида) камо
-
лотга етишга ҳаракат қилади. Шу сабабли (турли 
миллат ва турли динга мансуб) турли жойларда 
яшовчи одамлар турли жамиятларга бирлашади
-
лар. Бу жамиятлар баъзилари тўлиқ, баъзилари 
тўлиқсиз бўладилар. Тўлиқ жамиятлар уч турли: 
буюк жамоа, ўртача жамоа ва кичик жамоа. 
Буюк жамият – ер юзидаги барча жойлар ва 
яшовчи одамлар жамоаси. Ўртача жамият – бирор 
халқни ташкил этади. Кичик жамият – у ёки бу 
шаҳар аҳолиси бирлашмаси. 
Тўлиқсиз жамиятлар – қишлоқ, маҳалла ва оила 
жамоалари. Оила – энг кичик жамият. Маҳалла ва 
қишлоқ шаҳарга қарашли бўлиб, қишлоқлар жа
-
моаси шаҳар аҳолисига (маҳсулот етказиш учун) 
хизмат қиладилар. Маҳалла эса шаҳарнинг бир 
қисми, кўча – маҳалланинг бир қисми. Уй (ҳовли) 
кўчанинг бир қисми. Шаҳар – мамлакатнинг бир 
қисми. Халқлар турли мамлакатлардан иборат 
бутун дунё жамиятидир.


239
Энг яхши неъматлар ва энг мукаммал нарса
-
лар шаҳардан топилади. Бундан кичик жамият
-
лар ва (мактаб, мадрасалар, турли устахоналар 
йўқлиги сабабли) камолотга етиш имконияти 
камроқ. Ноз­неъматлар табиати шундайки, улар 
эркин истак­ирода ва эркин танлов билан ҳосил 
қилинади. Ёмонликлар ҳам эркин истак ва эркин 
танлов билан содир қилинади. (Истак, ниятлар 
яхши бўлса) шаҳар аҳолиси маънавий камол то
-
пиб, бахт­саодатга етиша олади. 
Ҳақиқий бахт­саодатга етишув йўлида бир­бир
-
ларига ёрдам бериб яхши, гўзал иш амаллар қи
-
лувчи одамлар яшайдиган шаҳар фозила шаҳар, 
яъни фозил одамлар шаҳаридир. 
Барча шаҳарларда бахт­саодатга етишув йўли
-
да гўзал, хайрли ишларга бир­бирига ёрдам берув
-
чи халқлар фазила, яъни фазилатли халқлардир.
Инсон барча аъзолари солим, бутун, муккамал 
ишлаб турганида соғлом бўлганидай, барча аҳо
-
лиси гўзал яхши хулқли, яхши ишлар ва бир­би
-
рига ёрдам берувчи шаҳар ҳам фозил одамлар 
шаҳридир. Бадан аъзолари табиатан вазифасига 
кўра бири­биридан фарқланади, ҳамма аъзолар 
қалбга, юракка бўйсунади. Юрак­раис аъзога 
яқинлиги жиҳатидан ҳам турли мавқе, даражалар
-
га эгадир. Баъзи аъзолар юракка бошқа бир аъзо 
воситасида боғланади. Юракка воситасиз боғлан
-
ган аъзолар воситали боғланган аъзолардан кўра 
мавқеи баландроқдир. Булар иккинчи даражали 
аъзолардир. Шундан сўнг учинчи ва тўртинчи да
-
ражали аъзолар бор. Яна шундай аъзолар борки, 
улар бошқа ҳеч бир аъзони бошқармайди. Шаҳар 
жамиятининг ҳам раис узви­аъзоси, унга яқин 
аъзолар (вазирлар, ҳокимлар), булардан қуйи ту
-
рувчи аъзолар бор. Шу жиҳатдан шаҳар жамияти 
бошқарувчилари ўзаро фарқланади. 


240
Шаҳар – жамиятлар раисининг вазифаларига 
кўра яқинлари бор. Булар раиснинг мақсадига 
хизмат қиладилар. Қуйидаги мансабдорлар раис
-
нинг мақсадига хизмат қилувчи мансабдорларга 
хизмат қиладилар. Раис аъзога яқин хизматчилар 
биринчи даражали хизматчилардир. Буларга хиз
-
мат қилувчилар эса иккинчи даражали хизматчи
-
лардир. Шу тартибда учинчи, тўртинчи ва ундан 
ҳам қуйи даражали хизматчилар бор. Охирги да
-
ражада бўлган хизматчилар оддий фуқаролардир. 
Аммо бадан аъзоларининг даража ва тартиблари 
табиий бўлиб, ҳар бир аъзо ўз вазифасини бажа
-
ришда инсонлар жамиятига нисбатан яхшироқ тар
-
тибда хизмат қиладилар. Шаҳар давлат жамиятида 
раис­аъзо ҳам, унга яқин ва ундан узоқ аъзолар бу
-
тун шаҳар фаровонлиги учун хизмат қилишда ўзича 
табиий ва тартибли бўлавермайди. Шаҳар жамия
-
ти аъзолари даражаси ва мавқеларидан ташқари 
табиати ва қобилиятлари, эркин истак иродалари 
турлича, санъат­ҳунарлари ҳам турлича бўлади. 
Баъзи инсонлар бадани аъзолари эса эркин ўз ирода 
истагича ҳаракат қилолмайди, қуйи аъзолар юқори 
аъзоларга беғараз хизмат қилади. 
Жамият қуйи табақаларининг ишлари кичик
-
лигининг сабаби ё уларнинг паст мавқеи билан 
боғлиқ ёки баъзи аъзоларнинг иши бошқа аъзо
-
ларнинг ишига нисбатан кам фойдалироқ ёки 
енгилроқ эканлигидандир. Бу фикрлар шаҳар 
(давлат) жамиятига ҳам, ҳар қандай жамоа бир
-
лашмаларига ҳам тааллуқлидир. Шаҳар (давлат) 
жамиятининг барча таркибий қисмлари бир ин
-
сон вужудининг турли аъзолари фаолияти каби 
ўзаро мувофиқлашган бўлиши зарур. Жамиятнинг 
барча аъзолари ҳар бири ўз мавқеидаги ишлари, 
ҳаракатлари билан шаҳарнинг биринчи бошлиғи
-
нинг (давлат, мамлакат фаровонлигини ошириш 
йўлида) мақсадини амалга оширишда ўз ҳисса
-
ларини қўшади.


241

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish