Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


АҚЛИЙ ҚУВВАТ ҲАҚИДА, АҚЛ ВА



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/81
Sana22.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#693748
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   81
Bog'liq
Forobiy Fozil odamlar shahri

22. АҚЛИЙ ҚУВВАТ ҲАҚИДА, АҚЛ ВА 
ТАФАККУР, АҚЛ ТАФАККУРДАН ҚАНДАЙ 
ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚИДА СЎЗ
Тафаккур қилиш (интеллекция) жараёнида 
фикр қуввати (майдони) ва турли ақлий нарса 
тушунчаларнинг сувратлари шаклланиб қолади. 
Лекин ақлда акс этувчи барча мавжудотлар ақл
-
дан ташқарида бадиий ҳолда мавжуд бўлсалар­да 
(тошлар, ўсимликлар ва бошқалар), фикрлаш 
жараёнида (моддий ҳолда эмас, балки) бил­қув
-
ва (тушунча сифатида) қатнашадилар. Лекин бу 
тушунчалар фикрлаш жараёнида ақл бил­феъл 
(актуал интеллект)га айланишлари мумкин.
Инсон ақлий қобилияти эса у туғилган вақтида
-
ёқ (бола миясида), табиий ҳолда, салоҳият ҳолида 
ақлий тушунчаларни (олам ҳақидаги билимлари
-
ни) идрок этишга (қабул қилишга) тайёрланган 
бўлади. Аммо идрок этиш қобилиятлари турли 
инсонларда турличадир. Ёки одамларда ақлий 
тушунчаларни идрок этишга имконият бўлмасада, 
баъзилар бу имкониятларини ишлатмайди. 
Модда ҳолатида, модда ичида бўлган барча ху
-
сусиятлар ҳақидаги тушунчалар ақл идрок этувчи 
нарса ақл бил­қувва ҳам, ақл бил­феъл ҳам эмас, 
балки имкониятли нарсалардир. Лекин бу тушун
-
чалар ақл фаолияти тафаккур қилиш жараёнида 
бил­феъл қувватга айланишлари мумкин. Бил­қув
-
ва (салоҳиятидаги маъқулот) (ақлий тушунча) 
актуал­амалий ақл (фикрлаш) орқали бил­феъл 
моддий тушунчаларга айланадилар. 
Маъқулотлар, тушунчалар имкониятдан воқе
-
ликка айланиши учун учинчи нарсага муҳтож­
дирлар. Тушунчаларни бил­қувва (салоҳият)дан 
амалий қувватга (бил­феълга) айлантирувчи 
қувват – моддадан айрилган (мужаррада) акту
-
ал­амалий ақл – фикрлаш қувватидир. Аммо бу 


229
қувват аслида Биринчи Ақл томонидан берилган 
бўлади. Мисол учун, Қуёш нури ўсимликларга 
яшил ранг берганидай, ёруғлик кўз нурини пайдо 
қилганидай, Биринчи Ақл барча ақлий тушунча
-
ларга имкониятдан воқеликка айланишига қувват 
беради. Кўриш тушунча сифатида имкониятдаги 
қувватидир, кўз (ёруғлик йўқлигида ҳам) шу қув
-
ватга эгадир. Ёруғлик келгач, кўзнинг имконияти 
воқеликка айланади. Рангларнинг тушунчалари 
ҳам шундай, ранг тушунчалари кўз кўрганида 
фаол тушунчага айланади. 
Табиат (турли ранглар ва суратлар, шаклларга 
эга бўлса­да) ўз­ўзини кўриш қувватига эга эмас, 
инсон ва ҳайвонлардаги кўзда бор имконият (жон
-
сиз) табиатда йўқдир. Гуллар қуёш нурлари бўлмаса 
кўринмайдилар. Қуёш кўзларга ҳам, гулларга ҳам 
ёруғлик беради. Мана шу ёруғлик сабабли кўзлар 
кўрувчи, гуллар кўринувчи бўладилар. Худди шу 
каби Биринчи Ақл салоҳиятдаги ақлларни (фикрлаш 
қуввати орқали) ақл бил­феъл – ҳаракатдаги ақл
-
ларга айлантиради. Биринчи Ақлнинг барча ақлли 
мавжудотларга қувват бериш жараёни Қуёш ёруғ
-
лигининг кўзларга нур, гулларга ранг ва кўриниш 
қобилиятини беришига ўхшайди.
Барча моддий мавжудотлар ёки модда ичида, 
модда таркибида бўлган нарсалар (агар инсон 
фик рини, ақлини жалб этмаса) ўз ҳолича маъқу
-
лотга – ақлий тушунчага айланмайдилар, улар ак
-
туал – зарурий маъқулот ҳам, салоҳий (потенциал) 
маъқулот ҳам бўлолмайдилар. Фикрлаш қуввати, 
унинг табиатида хос хислатлар ҳам (унга нимадир 
таъсир кўрсатмаса) мустақил равишда амалий 
бил­феъл ақл мулкига айланмайди. Фикрлаш қув
-
вати (ақлий қувват) салоҳиятдан актуал қувватга 
айланиши учун ақлга озуқа бўлувчи объектлар, ин
-
теллекциялар – ақлий тушунчалар, яъни моддий
-
ликдан айрилган актуал қувватга айланиш учун 


230
ақлга озуқа бўлувчи объектлар, интеллекциялар – 
ақлий тушунчалар, яъни моддийликдан айрилган 
актуал интеллект (ақлий қобилият) бўлиши зарур. 
Инсон ва (барча жонворларнинг) кўриш қобилия
-
ти Қуёш ёруғлиги бўлмаса ишга тушмагани каби 
билим объекти бўлган (моддий ва номоддий) нар
-
салар ҳам ақлни бойитиш учун инсон фикрлаш 
қувватига эга бўлиши зарур. (Араб ча ва русча 
матнда шунинг давомида шу фикр такрорланади).
Қуёш бўлмаса ёруғлик бўлмагани ёруғлик бўл
-
маса кўз нарсаларни кўролмагани каби инсонда 
билиш қуввати бўлмаса, илк моддий жисмлар 
ҳақида хотирада сақланиб қолган аввалги ақлий 
тушунчалар илк билимларнинг муқаддималар, ту
-
шунчалар жамғармаси бўлмаса, янги билимларни 
ҳам олиш мумкин бўлмас эди. Инсон камол топиш 
учун унда умумий ақлий билимлар жамланиши 
керак. 
Илк умумий, ақлий билимнинг объектлари уч 
даражага (категорияга) бўлинади:
1. Назарий геометрия асослари (миқдор, ҳажм
-
ларни, шаклларини билиш);
2 .Воқелик ва инсон табиатидаги гўзаллик ва 
хунукликни, яхшилик ва ёмонликни фарқлаш 
тамойилларини билиш (этика ва эстетика);
3. Инсон атрофидаги олам, воқеликнинг ҳолат
-
ларини, уларнинг келиб чиқиши мартабаларини 
аниқлаш учун фойдаланиладиган тамойиллар, 
қонун-қоидалар. Осмонлар, биринчи сабабга боғ
-
лиқ бошқа мавжудотларни билиш, улардан хуло
-
са чиқаришга имкон берувчи билимлар.


231

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish