И и }
расво-ку! Хўш,
гапни қисқа қилайлик-да, эртадан кейин соат ўн бирга
шу ишга алоқадор кишиларингизни тўпланг. Эрта-индин
чиқадиган сонда ҳам бир талай «босилмайди» бордир-а,
Ёқубжон?— Босмахонага бориб, олиб ташланг. Мин-
баъд журналда жавоб беришни тарк қилинг. Калламиз
тоза шишган экан!
Еҳубжон чиқиб кетди. Унинг кетидан Илҳом ҳам
чиқди.
• , к
— Жиноят! — деди муҳаррир.
Кенжа қўзғолгандан кейин Саидий ҳам ўрнидан
турди. Шундай кўнгилсизликка сабаб бўлгани учун
Саидий кўп хижолат тортар эди. Кенжа билан хайрлаш-
ганида афв сўради.
XIV
Мунисхон дарс тайёрлагани келадиган куни Саидий
ўзи учун бу қадар азиз бўлган хатни мумкин қадар
яққолроқ жойга қўйди. Бироқ, Мунисхон хатни кўрди-ю,
совуққонлик билан жойига ташлади-да, оғзига қурут
солиб китобини очди. Агар хат тўғрисида у бир оғиз
гапирганда Саидий журнал идорасида бўлган ганларни
бошдан-оёқ айтиб берар, бу эса уни Мунисхон олдида
факультетдаги бошқа минглаб студентлардан бир оз
бўлса-да, юқорига кўтарар эди. Мунисхон хатга эътибор
қилмаслиги билан ўзини яна ҳам юқорироқ кўтарди.
Шундан сўнг, Саидийнинг назарида, бу қиз уфқдай бў-
либ қолди: унга томон қанча юрсанг, у сендан шунча
узоқлашади.
Бироқ Саидий чўкмади, чунки яқин кунларда боси-
либ чиқажак ҳикояси то Саидий етгунча бу уфқни бир
жойдан қўзғолмайдиган қилишга ваъда берар эди.
У
ҳар куни дарсга кетаётиб, йўлда учраган будка-
ларга кўз ташлаб ўтарди. Унинг куни факулътетга ет-
гунча, журнал бугун ҳам чиқмаганлигига ишониши би-
лан куннинг ҳар бкр минути зериктирарди, ҳатто Му-
нисхон билан ўтказган кун ҳам навбат кутиб ўтказилган
умрдай узоқ туюларди.
Бир куни дарсдан қайтишида йўл устида учраган би-
ринчи будка унннг бир ҳафталик ҳордиғини чиқарди. Бу
будкада ўша журналдан бир даста ётар эди. Саидий
76
www.ziyouz.com kutubxonasi
бирданига икки нусха олди ва дарҳод мундарижасини
қараб, ўз исмини ўртада кўрди. У маст кишидай тенти-
рар ва назарида, ер оёғи остида кигиз сингари юмшар-
гандай эди. Шунча узоқ йўлдан ҳужрасига қандай ва
ҳайси кўчадан келганини, эшикни ҳандай очиб стол ёни-
га борганини, қўлидаги китобларни нима
қилганини
билмас эди. Ҳикояни ҳаял ўтмай ўқиб чиқди. Кенжа
орттирган боб ҳикоя қўлёзма эканида билиниб турган-
дай эди, ҳозир тамом ёпишиб кетибди.
Яна ўқиди. Шундан сўнг, назарида, «Қаландар» банд
қилган саҳифалар эскирган, кўп ўқилган китоб сингари
кирлангандай бўлди. Журналнинг иккинчи нусхасини
қирқди. Дам ўтмай бу ҳам, назарида шундай кўринди.
Чиқиб будкадан яна бир нусха олиб кирди-да, қирқмас-
дан столнинг тортмасига солиб қўйди. Столнинг тортма-
сида туриб унинг ҳам шу саҳифалари эскираётгандай
бўлар эди.
Кўчага чиқса худди биров муборакбод қилаётгандай,
Саидий шу куни овқатга ҳам бормади. Ҳолбуки, эртаси-
га факультетда ҳам ҳеч ким, ҳатто Муннсхон ҳам бу
ҳақда индамади. Ким қараса Саидийнинг кўзига дарҳол
журнал келар, қаерда икки киши гаплашиб турган бўл-
са, худди «Қаландар» тўғрисида гапиришаётгандай бў-
лар, «С» ҳарфи бўлмаган сўзлар ҳам қулоғига «Саидий»
бўлиб эшитилар эди.
Шу биринчи муваффақиятдан сўнг Саидийнинг икки
йил ичида бўшаёзган иликлари тўлди, анчайин оғирлик-
дан синиш даражасида эгиладиган суяклари қотди,
пўлатга айланди, йўл устида очилган лола сингари нур-
сизланган юзига қон югуриб тиниқлашди.
У янги куч, қайнаб турган ҳавас ва мароқ билан
яна ёзиш ишига киришди. Унинг эндиги ҳикояси Кенжа
айтганча, бу куннинг муҳим мавзуи — ер ислоҳоти тўғ-
рисида эди. Шу ҳақдаги материалларни газеталардан
қидира бошлади ва бу ишга киришган, шу ҳақда муҳ-
тож бўлгани маслаҳатлар тўғрисида журнал идорасига
хат ёзди. Хатнинг жавоби уч кунга қолмасдан келиши
керак эди, бироқ орадан ўн кун ўтди ҳамки, келмади.
Биринчи боришда Еқубжон сингари кишиларнинг нотинч
бўлишига сабаб бўлгани учун ўзи боришни истамас эди.
Навбатдаги
сон
журналда ер
ислоҳотига
доир
бир сатр ҳам асар чиқмади. Саидий шошиб ҳикоясини
юборди.
Бир неча кундан кейин марказий газеталарнинг би-
рида Кенжанинг бир таассуроти чиқди. Бу, қишлоқда
77
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўтказйлган мажлисларнинг руҳи, камбағал деҳконлар,
батракларнинг қанча ер, қандай шартлар билан қанча
муДдатга берилиши тўғриларида берган сўроқлари, ер
нслоҳотини амалга оширишни тезлатиш тўғрисидаги та-
лаблари ва бунга .тайёрлик юзасидан бошланган ишда
кўрсатаётган фаолиятларини ўз ичига олган очерк бў-
либ, Кенжа буни Фарғона водийсининг Ганжиравон қиш-
лоғидан ёзган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |