Абдулла қАҲҲОР


« У р т о қ С а и д и й ! И д о р а х и з м а т ч и л а р и м и з н и н г эҳтиёт-



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

« У р т о қ С а и д и й ! И д о р а х и з м а т ч и л а р и м и з н и н г эҳтиёт- 
с и з л и г и о р қ а с и д а б ў л с а к е р а к , қ о л а д и г а н м а т е р и а л л а р  

р а с и г а т уш и б кет ган « В о д и й » с а р л а в ҳ а л и
ш е ъ р и н г и з , 
«
Қ а л а н д а р » с а р л а в ҳ а л и ҳ и к о я н г и з н и к е ч и к и б б ў л с а ҳ а м  
н а в б а т га қ ў й д и к . Ш у и к к и а с а р и н г и з ю з а с и д а н и д о р а -  
г а б и р к и р и б ч и қ и ш и н г и з с ў р а л а д и .
!Ўрт оқлик с а л о м и б и л а н : К е н ж а »
Саидийнинг вужудини титроқ босди, бу титроқ қўр- 
қувданми, кутилмаган севинчданми эканини ўзи ҳам бил- 
мас эди. У хатни икки-уч қайта ўқигандан сўнг, ўзини 
андак босиб олиб, атрофига қаради, назарида, бутун 
ашёлар туси ўзгарган, кулиб тургандай кўринар эди. 
Саидий хатарли довонга ёпишиб охири эсон-омон унинг 
устига чиққандай уф тортди-да: «Олам яхши. Ҳаёт гў- 
зал. Натижасиз меҳнат бўлмайди», деди.
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


У эшикни ёпиб печкага суянди, сўнгра, пальтосини 
ечиб каравотга ирғитди-да, каравот ёнига борди, унинг 
остидан журналларни олди ва тиз чўкиб ҳаммасини ва- 
рақлай бошлади; журналларнинг муқовасидаги лито- 
граф бўёқларининг ҳиди, нечукдир, димоғига хуш ке- 
лар,. уни атайлаб ҳидлар эди.
Саидий шу куни кечгача ҳужрада ивирсиб овқатга 
ҳам бормади; кечаси ҳужрани яхшилаб йиғиштирди, ки- 
тобларни қайтадан терди, хатни оппоқ қоғоз ёйилган 
столнинг бир четига қўйиб, шеър ва ҳикояларини кўчи- 
риб қўйган дафтарини узоқ варақлаб ўтирди; бирон нар- 
са ёзишга уринган эди, сира бошлай олмади; бирон нар- 
са ўқишни эса сира хоҳламас эди.
Саидий эрталаб ваҳимага тушди: хатда гарчи шеър 
билан ҳикоя босиш учун навбатга қўйилгани очиқ айтил- 
сада, ёзувчилик иши назарига бир тилсим бўлиб кўрнн- 
гани учун, бунга тўла ишониб етмас эди. У Кенжанииг 
ким»ва қандай одам эканини билмайди. Ким билади, 
балки у жўрттага шундай хат ёзгандир: борса ё уришиб 
берар, ё «шоир бўлмаган бир сен қолган эдинг, яқинда 
ариза ва қарорлар ҳам шеър билан ёзиладиган бўлади!» 
деб кўпчилик ичида ўсал қилар. Бормай қўя қолса-чи?
Саидий ҳарҳолда боришга қарор берди, аммо юраги 
орқасига уриб, нонушта ҳам қилолмади, нон оғзида ай- 
ланади, худди бир нарса томоғидан бўғиб тургандай, 
ютолмайди.
Саидий журнал идорасига етгунча ўзини ўзи огоҳ- 
лантириб борди: «Ҳой бола, асли, қачон бўлса-да, рўёбга 
чиқиш умидида машқингни қилиб юраверсанг бўлар 
эди. Энди-ку, боришга бораётирсан, сўлиб қайтишни бир 
мартаба бўйнингга олиб қўй!»
Бутун қийинчилик қовоғини солиб тургандай кўрин- 
ган бошқарма биноси бўсағасидан ўтишда бўлди, йўлак- 
ка кирганидан сўнг ўзини дадил тутди, ҳатто икки то- 
мондаги қатор кетган эшикларнинг биридан чиққан 
улуғсифат бир одамдан Кенжанинг қайси уйда эканини 
тортинмай сўради, ўшандай дадиллик билан эшикни 
очиб кирди. Кираверишда ўнг томонга қўйилган абжақ- 
қина стол ёнида бир йигит ўтирар эди. Уйнинг тўридаги, 
кўринишда каттароқ одамнинг ўрни кўринган стол усти- 
да даста-даста қоғоз ётар, аммо эгаси йўқ эди. Ҳалиги 
йигит бошини кўтариб, Саидийга бир қаради-да, яна ўз 
иши билан машғул бўлди. Саидий уни таниди. У бир 
вақт боргани ёзувчилар мажлисида калтакланган, бе- 
обрў қилинган йигит эди. Саидий тўғри серсавлат стол
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёнига-бориб кутди. Озгинадан сўнг пакана, юмалоқ, 
бўйни калта, юзи шишинқираган, заҳил бир йигит кириб, 
Саидийниқг афтига ҳам қарамай, столға ўтирди ва қо- 
ғозларни титкилай кетди. Саидий анча кутди. Бу одам 
бошини кўтариб қарамагандан сўнг, секин:
— Уртоқ Кенжа сиз бўласизми? — деб сўради.
Шунда ҳам бу одам Саидийнинг юзига қарамай жа-
воб берди:
— Ана у киши!
Саидий бурилнб кетди, Қенжанинг олдига борди. 
Кенжа ишлаб турган ишини бир четга суриб, Саидпйга 
ҳаради ва сўрашгани ҳўл узатди.
— Сиз Раҳимжон Саидийми? Яхши, қани ўтиринг!
Саидий ўтирди. Кенжа столнинг тортмасидан Саи-
дийнинг қўлёзмаларини олди.
— Бу сизнинг биринчи асарларингизми ё илгари ҳам 
ёзиб юрар эдингизми?
— Ш у... Унча-мунча машқ қилиб юраман. Бир-икки- 
тасини юборган эдим.
— Ҳар иккала асарингиз ҳам босишга ярайди, аммо 
икковида ҳам, хусусан шеърда, менинг билишимча, бир- 
мунча камчиликлар бор. Мен буларни айтай, истасан- 
гиз ҳозир, шу ернинг ўзида, йўқса кейинчалик бафуржа 
муҳокама қилиб кўринг. Агар тўғри бўлса — ўзимиз ва 
бошқа ўртоқларнинг ёрдами билан тузатармиз.
Оламда кишини я
1
‘ўратадиган нарсаларнинг ҳнсоби 
йўқ, аммо буларнинг ҳаммаси заҳарли сўз, оловли қам- 
чи кутган кишинг томонидан бўлган илтифотга етарми- 
кин? Кенжа «мумтоз шоирлар»дан эмаслигини Саидий 
билса ҳам, ҳарҳолда, ундан заҳарли сўз, оловли қамчи 
кутган эди.
— Езган нарсаларим маслаҳат беришга арзирлик 
бўлса, яна сиз кўмак ваъда қилсангиз суюнаман...
Саидий унинг шеър ҳақида берган маслаҳатларини 
маъқуллади, аммо ичида ўйлар эди: «Бу юмшоқлик, ши- 
рин сўзлик билан одамнинг адабини берадиган хнлидан 
кўринади. Ҳозиргина нккала асарни ҳам яроқли деган 
эди. Мулойимлик билан шеърни чиқитга чиқарди. Эндн 
ҳикояни ҳам секин қўлимга қайтариб беради-ку!»
— Ҳикоянгиз яхши, аммо нотамом, — деди Кенжа.
«Ана, — деди Саидий ичида, — айтмадимми». У нима-
дир де.моқчи эди, Кенжа давом этди:
— Узбек қизининг ё.мон турмушини усталик билан 
кўрсатган бўлсангиз ҳам, шу билан кифояланмаслик ке- 
рак эди. Биз, бўлажак адиблар, турмушнинг ботқоқ ер-
72
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларинигина эмас, ундан чиҳиш йўлларини ҳам кўрсати- 
шимиз лозим. Шунинг учун мен ҳикоянгизга бир боб 
ҳўшдим. Уқиб бераман, рози бўлсангиз — шундай, йўқса, 
аслича босилар.
Бу боб ҳикоягагина эмас, Саидийнинг ўзига ҳам жон 
киргизди.
— Биласизми, Кенжа ака,— деди Саидий,— шу ҳи- 
коя босилиб чиқса қанча хурсанд бўлишимни кўз ол- 
дингизга 
келтира 
оласизми? 
Ҳозир мен ундан неча 
ҳисса ортиқ севиндим. Ҳикоя босилиб чиққанда мен фа- 
қат унинг босилганига қувонар эдим, холос. Шу ҳикоя- 
ни тузатиш учун қанча вақт, сабр ва меҳнатни аямага- 
нингиз менга бошқа бир 
шодликдан 
дарак 
беради: 
демак, ёзаверсам бўлади, демак, маслаҳат ва 
кўмак 
беришга арзийман, демак, одамлар 
асаримни 
кўриб 
«орзуга айб йўқ», ё бўлмаса «нотавон кўнгил», деб кул- 
майди.
Кенжа кулди.
— Демак, шу бобга розисиз?
— Дўстона кўмагингиз учун ташаккур билдиришдан 
бошқа сўзим йўқ.
Кенжа қўлёзмаларни стол тортмасига солди. Саидий 
ўрнидан турмоқчи бўлганда, Кенжа тўхтатди.
— Шеърингизда чиройли сатрлар бор, бошқа шеър 
ёзганингизда шуларни ишлатинг. Мавзу танлашда бу 
кун майдонда бўлган ҳамма асарларга ҳам эргашавер- 
манг. Бир ёш шоира ўтмишдаги хоқонларни соғиниб 
шеър ёзибди. Ҳолбуки хон-хоқонлар замонасида унга 
ўхшаган ўнлаб аёллар битта эркакнинг чўриси эди. Ни- 
масини соғинади ўша ҳаётнинг? Кулги! Мен биламан
бу аёл хон-хоқонларни соғингани йўқ, баъзи бир катта 
шоирларга таъсиб қилиб шундай шеър ёзган... Хабарин- 
гиз бор, яқинда Узбекистон коммунистлар партиясининг 
Пленумида ер ислоҳотига тайёрлик масаласи муҳокама 
қилинди. Ер ислоҳоти камбағал деҳқонлар, ерсиз бат- 
раклар учун шубҳасиз мисли кўрилмаган шодлик. Қани 
энди шу бизнинг бу кунги мавзуимиз бўлса!
Саидий ҳозир маст кишидай — унинг кўзига қийин 
иш осон, филдай нарса ҳашаротдай кўринар эди. Агар 
бу хушфеъл, хушмуомала, оқкўнгил одамга одамларча 
муомала қиладиган киши ер ислоҳоти мавзуи яхши, дер 
экан, нима учун шу мавзуда беш-олти ҳикоя ёзиш мум- 
кин бўлмасин? Қамчилиги бўлса ўзи дўстларча кенгаш 
ва ёрдам берар экан. Саидий шу мавзуда бир ҳикоя 
ёзишга ваъда берди ва кетгани ўрнидан қўзғалаётиб, 
миннатдорчилиқ билдирди.
73
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Қимматли вақтингизни берганингиз ва кўрсатгаи 
Дўстона ёрдамингиз учун раҳмат. Мен илгарироқ билма- 
ганман, агар билсам илгариги шеърларимни почта орқа- 
ли юбормасдан ўзим олиб келар эдим.
— Илгари ҳам шеърлар юборганмидингиз?
— Иўқ, гап уларнинг босилмаганида эмас. Узим олиб 
келганим^а камчиликлари кўрсатилар ва бу кўрсатма- 
ларнинг кейинги ишларим учун катта ёрдами тегар эди.
— Илгари ҳам шеър юборганмидингиз? Бизга кел- 
маган, — деди Кенжа ва нариги столда ўтирган бадқо- 
воқ йигитга қаради.
— Еқубжон, Раҳимжон Саидийнинг шеърлари сизга 
тушганми?
Еқубжон негадир зардобга тўлиб ўтирган экан, дўн- 
ғиллаб жавоб берди:
— Билмайман, кўрганим йўқ!
— Шундайдир, ўртоқ Саидий, юборган бўлсангиз ҳам 
бизга келмаган бўлиши мумкин, бундай ҳодиса бўлиб 
туради.
— Журналда жавоб ҳам чиққан... Кўп жавоб берил- 
ди... — деди Саидий тортиниб.
— Қани, қачон, қайси сонларда? — деди Кенжа ва 
чиққан журналларни олиб Саидийнинг олдига қўйдн.
Саидий журналларга қўл теккизмай «ўтган ишга са- 
давот» демоқчи бўлди. Кенжанинг ўзи қараб чиқди. Бир 
неча сон журналда муттасил ва баъзи бир сонларда 
икки жойда Саидийнинг исмини «босилмайди» сўзн би- 
лан безалганини кўриб аввал ҳайрон қолди, сўнгра бир 
оқарди, бир қизарди.
— Еқубжон, шу нарсаларни 
мен 
ҳам 
кўрганми- 
канман?
Еқубжон ўэини ишга ҳаддан ташқари берилиб кетган 
ва унинг гапини эшитмаганга солди.
— А, Ёқубжон?
Саидий ўнғайсизланар ва Кенжанинг афтини кўрмб, 
бирон можаро бошланишидан қўрқар эди.
Кенжа саволини яна бир такрорлагандан кейин Еқуб- 
жон, юзида асабий табассум билан жавоб берди:
— Сизнинг кўрган-кўрмаганлигингизни мен қаёқдан 
биламан? Кеча қайси пивохонада учиб қолганингизни 
ҳам мендан сўрайсизми?
Кенжанинг ранги оқарди.
— Ёқубжон, мен сиздан насияга мол сўраётганим 
йўқ, идорада, иш устида, иш юзасидан гапираётирман?
Кенжа бутун журналларни 
қўлтиқлаб Саидийни
74
www.ziyouz.com kutubxonasi


етаклади, уни муҳаррирнинг олдига олиб Кйрди ва 66Т?еа- 
ни бошдан-оёқ баён қилди. Муҳаррир жуда оғир одам 
экан, журналларни кўриб чиқди-да, бош қашлаб деди:
— Хўш, ким кўрган экан бу нарсаларни?
— Ҳамма гап шунда-да! Афтидан, ҳеч ким кўрмасда- 
ноқ, «босилмайди» жавоби берилаверган. Журналда ёш- 
ларга тарбия ва кенгашни реклама қиламиз, ҳолбуки 
бир ёш ёзувчи йигирмалаб асар юбориб бир оғиз мас- 
лаҳат ололмайди.
Муҳаррирнинг жаҳли чиқди.
— Нега шунга қарамайсиз, ахир? У асарларни кўр- 
маган бўлсангиз, мана бу жавобларга диққат қилмай- 
сизми? Нима бу, кетма-кет йигирмалаб «босилмайди». 
Уртоқ Саидий, битта ҳам ёзма жавоб олганингиз йўқми?
Саидий «йўқ» дегани тортинди. Кенжа жавоб берди:
— Энг охирги асарларини ҳам мен корзинкадан топ- 
дим. Битта ҳам ёзма жавоб олган эмас. Мен «босилмай- 
ди»ларга диққат қилмабман.
— Қани, Еқубжонни чақиринг!
Кенжа чиқиб Ёқубжонни олиб кирди.
— Хўш. Ёқубжон, — деди муҳаррир, — бу «босилмай- 
ди»ни кўпайтириб юборибсизми? 
ё ш
қаламларингизга 
ёзма маслаҳат юборишни эсингиздан чиқарганингиз йўқ- 
ми?
Ёқубжон хийла шошиб қолди:
— Бориб туради. Баъзилари қайтади. Берилган адрес 
нотўғри бўлади.
— Мана бу кишининг ўзи келибди, агар кўрсатган 
адреси чатоқ бўлиб, хат қайтган бўлса, ҳозир ўзига бе- 
ринг.
Ёқубжон чинакам гангиди.
— Қайтган хатларни сақламаймиз.
— Э , қайтган хатни сақламасангиз унинг юборилгани 
ва қайтганини қандай биламиз? Мана ҳозир бу киши 
бизга даъвогар. Айб бизда эмаслигини қандай исбот қи- 
ламиз? Бу ярамайди. Ёшларга тарбия ва кенгаш учун 
ойига минг сўмлаб жамоат пулини сарф қиламиз. Бе- 
рилган маслаҳатлар ҳавога учаверса, сарф қилинган 
пул исроф ҳисобланади-я! Бунинг учун шўро ҳукумати- 
нинг қонуни бор. Қани, Илҳомни чақиринг.
Еқубжон ўрнидан турмоқчи эди, ундан илгари Кенжа 
чиқиб Илҳомни олиб кирди. Саидий Илҳомни таниди, 
уни икки марта Салимхоннинг уйида кўрган эди. Му- 
ҳаррирнинг авзойини кўриб Илҳомнинг ҳам ранги ўчди.
— Хўш , ўртоқ Илҳом, деди муҳаррир,— ёш қалам-
75
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларингизнинг аҳволидан хабардормисиз, ё маслаҳат бе- 
риш ишини ҳам тўхтатиб қўйдиларингми? Юборилган 
маслаҳатлардан копия ҳолмас экан. 

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish