Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

САНЪАТКОР
Қонцерт одатдагича «навбатдаги номеримизда... Қел- 
ганларингга раҳмат, ўртоқлар» билан 
тамом 
бўлди. 
Номи чиққан ашулачи — санъаткордан бошқа ҳамма хур-
301
www.ziyouz.com kutubxonasi


санд бўлиб тарқалди. Санъаткор тажанг эди: танаффус 
вақтида залга чиққан эди, бир тракторист уни саводсиз- 
ликда айблади. Тракторист танқид қилганига санъаткор 
асти чидай олмас эди: трактор қаёқда-ю, масалан «чор- 
зарб» қаёқда, тракторист қаёқда-ю, ашулачи қаёқда!
Санъаткор уйига кетгани извошга ўтирганида яна ту- 
тақиб кетди: «ҳеч бўлмаса айтадиган ашулангни ўрган, 
сўзларини тўғри айт» эмиш! 
Нимасини 
билмайман, 
нимаси тўғри эмас? Мени шу вақтгача мухбирлар, ёзув- 
чилар ҳам танқид қилган эмас, формализм, натурализм- 
лардан ўтдим — ҳеч ким отвод бергани йўқ. Отвод 
бериш қаёқда ҳеч ким мени оғзига ҳам олмади. Энди 
бир тракторист танқид қилар эмиш!..
Санъаткор извошчини ҳайрон қолдириб, ўзидан-ўзи 
ғулдираб борар эди. Уйда хизматчи овқат қилиб қўйган 
экан, санъаткорнинг томоғидан ҳеч нарса ўтмади — икки 
пиёла чой ичди, холос. Унга туриб-туриб наша қилар эди: 
«ашулани мехайлистик айтар эмишман! Товушим ёмон 
бўлса нега пластинкага олди? Танқид деганига энди бу 
кишининг ҳам танқид қилғулари келипти.. Амали трак- 
торист... Оббо!..»
— Уқишга бордингизми?— деди хизматчига, қовоғи- 
ни солиб.
— Бордим...— Хизматчи икки ҳафтадан бери савод 
мактабида ўқир эди.
— Хизматчиси савод мактабида ўқиётган бир киши- 
ни тракторист саводсиз, деса алам қилмайдими?— деди 
санъаткор ўзича бўғилиб,—«лабингдан бўлса олсам, э, 
шакарлаб», деганим у кишига ёқмапти, «бўлса» эмас, 
«бўса» эмиш! Узи билмайди-ю, мснга ўргатганига куя- 
ман! Сенга ўхшаган саводсизлар «бўса, бўмаса» дейди. 
Артист культурний одам — гапнц адабий қилиб айта- 
ди —«бўлса, бўлмаса» дейди. Пожарни «гугуртни ерга 
ташламанг» деди, режиссеримнз эса «гугуртнинг ерга 
ташаманг» деди. Қандай чиройлик! Пожарними, пожар- 
нингми? Шошма, нима учун пожарни? Пожарни, албатта! 
Режнссеримиз жуда кулътурний одам. Одам деган мана 
шундай бўлса, уришса ҳам хафа бўлмайди киши — икки 
гапнинг бнрида «таъбир жойиз кўрилса» деб туради. 
Бу тракторист менга шунча дашном бериб, кўнгил учун 
бир марта «таъбир жойиз кўрилса» демади.
Хизматчи дафтар-қалам келтириб, санъаткорнинг ол- 
дига қўйди.
— «Ж» нинг каттаси қандай ёзилар эди? Домламиз 
бир куни кўрсатган эди, эсимда қолмапти.
3 0 2
www.ziyouz.com kutubxonasi


Санъаткорнинг жаҳли чиқди:
— Энди «Ж» га келдингизми? Баржом деганда ёзи- 
лади. Кечаги баржом оғзи очиқ қолипти, гази чиққандан 
кейин бир пулга қиммат. Сиз ҳам дунёга келиб культур- 
ний бўлсангиз-чи!.. Бурнингиз терлади, артинг, таъбир 
жойиз кўрилса!
Санъаткор ўрнидан туриб ётоққа кирнб кетдп.
— Нтасизми?— деди хизматчи нариги уйдан.
— Нима эди?
— «Ж» нинг каттасинн кўрсатиб бермадингиз, эртага 
домла сўрайдиган эдилар. Қанақа ёзилади?
—• Кичигини ёзнб қаттиқроқ ўқинг!
Санъаткор ечиниб кўрпага кирди. Хизматчи чироқни 
ўчириб чиқди. Санъаткор кўзнни юмди, кўзига ғира-шира 
қоронғи залдаги сон-саноқсиз каллалар кўринди. Булар 
ичида энг каттаси трактористнинг калласи, у илжаяр эди.
— Афтинг қурсин!— деди санъткор ва нариги ёнбо- 
шига ағдарилди.
Қаял ўтмай уйқуга кетиб хуррак отди. Унинг хурраги 
ҳам нечукдир адабийроқ эди: «Плуқ-қум-прр... плуқ-қум- 
прр...»
1936

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish