РАҚАМЛИ ДАСТУРЛАР ЁРДАМИДА БОШҚАРИЛУВЧИ ДАСТГОҲЛАР.
Ҳайдаров А.Х.доц, Абдукаримов Ш.Н. асс.
И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. Электрон қурилмаларни ишлаб чикариш
технологияси кафсдраси
Аннотация: Ушбу мақолада автоматлаштирилган тизимлардан бири бўлган РДБ(ЧПУ) дастгоҳлар устида тўхталамиз. Булардан энг кенг тарқалган, кесишда ва расм(платага схемалар) чизишда ишлатилатиладиган дастгоҳ турлари, ишлаш тамоиллари ва техник маълумотларига алоҳида тўхталамиз.
Калит сўзлар
Саноатда программа, бошқариладиган дастгоҳлар, рақамли ёки сонли дастурлар, программа ёрдамида бошқариш, координаталар, Дастгоҳни автоматик бошқариш, сонли дастур ёрдамида бошқариш, очиқ системалар, программали лента хисобловчи, контроллер,
Маълумки ҳозирги кунда автоматлаштириш ҳар бир соҳада ўз ўрнига эга бўлиб улгурган. Ҳаттоки механик жараёнлар ҳам автоматлаштирилмоқда. Бунга мисол қилиб рақамли бошқарилувчи дастгоҳларни мисол қилиб олсак бўлади.
Саноатда программа (дастур) ёрдамида бошқариладиган дастгоҳлар тобора кенг ишлатилмоқда. Рақамли кодда берилган ва аниқ бир тилда ёзилган ҳамда дастгоҳ иш органларини белгиланган ишни бажаришни таъминловчи командалар изчиллиги кўринишида берилган дастур бўйича бошқариш, яъни автоматлаштирилган дастгоҳлар билан танишиб ўтамиз.
Сонли дастур ёрдамида бошқариш системаси бу командаларни автоматик тарзда ўқийди ва бажаради. Дастурларни ёзиш учун ишлатиладиган кодларнинг асоси 2 лик ва 10 лик саноқ системаларидан иборат.
Рақамли ёки сонли дастурлар ёрдамида бошқариладиган дастгоҳларнинг авзалликлари қуйидагилардан иборат:
одам дастгоҳда ишлашдан озод бўлади;
меҳнат унумдорлиги ортади;
жиҳозларнинг самарадорлиги юқори, дастур ёрдамида бошқариладиган битта дастгоҳ 8 тагача дастгоҳнинг ўрнини босади;
Программа ёрдамида бошқаришни жорий этиш саноат тармоғи учун технологик программани тайёрлашни марказлаштиришга, унинг малакали программачи кадрлар тайёрлашга
имконият беради, маҳсулот сифати ортади, брак маҳсулот миқдори камаяди.
Программалаштиришнинг 2 та усули мавжуд бўлиб: Биринчи усулда детал чизмаси олинади ва жадвал ёки аналитик кўринишдаги тенглама кўринишида кодланади. Бунда дастгоҳ асбоби ва иш органлари ҳаракатининг траекторияси элементар участкаларга бўлиб чиқилади. Ҳар бир участканинг координаталари X, Y, Z ўқларига ортирма кўринишида тушунтирилади.
Программа элтгич ҳажми кичикроқ бўлиши учун магнитли лентага ёзишга мўлжалланган бир неча йўл бор. Программа универсал ёки махсус ҳисоблаш машинасига киритилади.
1-расм. X, Y, Z ўқлари
Программа тузишнинг иккинчи усули бошқарувчи машинани ўқитишдан иборат. Бу усулда чизмада асбоб ёки деталнинг ҳаракат траекторияси жадвали ёки тенгламасини тузиш шарт эмас. Бу ҳолда дастгоҳга заготовка ўрнатилади ва программа қурилмаси уланади. Ишчи дастгоҳни қўлда бажариб, чизма бўйича биринчи детални тайёрлайди ва ишлов беришга доир маълумотлар дастгоҳнинг магнит лентасига автоматик тарзда ёзилади.
2-расм. Рақамли дастурлар ёрдамида бошқарилувчи дастгоҳ.
Заготовкаларга механик ишлов беришда иш ҳаракати ва қўшимча харакатларнинг маълум изчиллигини таъминлаш лозим. Aна шу изчилликка программа дейилади.
Дастгоҳни ижро органлари харакатлантирувчи механизмларга таъсир этадиган қурилмалар бошқариш системалари деб аталади. Дастгоҳларда ишлов беришдаги қўлда бошқариш программани дастлабки информация (чизма, технологик хужжатлар), шунингдек дастгох ва асбобни ишини ўлчаш хамда кузатишлар натижасига қараб йиғилган жорий информация асосида операторнинг ўзи бажаришини кўзда тутади.
Дастгоҳни автоматик бошқариш бутун программани махсус программа элтувчи - хотира қурилмасидан фойдаланган холда қайд қилиш ва бажаришни кўзда тутади. Программа элтувчилар сифатида ростланалиган тираклар, кулачоклар, коперлар, териш қурилмалари ва хоказо қўлланилади.
Сонли дастур ёрдамида бошқариш (СДБ) автоматик бошқаришнинг бир тури хисобланади. У программани харф-рақамли код тарзида қайд қилишни кўзда тутади.
Саноатда дастур ёрдамида бошқариладиган дастгоҳлар табора кенг ишлатилмоқда. Aниқ бир тилда ёзилган ҳамда дастгоҳ ишчи органларининг белгиланган ишни бажаришини таъминловчи буйруқлар кўринишида берилган дастур бўйича бошқариш металл кесиш жиҳозини дастур ёрдамида бошқариш дейилади.
Дастур ёрдамида бошқариладиган дастгоҳлардан тузлиган автомат линияларни электрон ҳисоблаш машиналарига улаш осон. ЭХМ олдиндан тузилган дастур бўйича бутун линия ишини ташкил этади.
Қайта созлаш зарур бўлган тақдирда янги буюм коди киритилади ва ЭХМ жиҳозларнинг ишини ўзгартиради. Дастур ёрдамида бошқариш тизими мураккаб шаклли деталлар тайёрлашда айниқса самарали ишлайди.
Фрезалаш станокларида қўлланиладиган программа асосида бошқаришнинг сонли системалари икки хил бўлади: очиқ ва ёпиқ.
Очиқ системаларда хисобловчи қурилмадан ижро механизмига йўналган информациялар оқими битта бўлади. Программали лента хисобловчи қурилма ва дешефратор орқали харакатланганда унинг киришида буйруқ сигналлари вужудга келади. Бироқ, одатда, бу сигналлар ижрочи органларни харакатлантириш учун зарур қувватга эга бўлмайди. Шу сабабли автоматик қурилмалар системаларида сигналларни кучайтириш учун кўпинча кучайтиргичлардан фойдаланилади.
Кучайтирилган
сигналлар юритмага тушади, у эса станокнинг маълум узелини бевосита ёки оралиқ механизмлар орқали зарур вазиятга суради. Бу ерда иш органларининг харакати қадамли двигателлар билан аниқ дозаланган. Бу система оддий ва арзон бўлади, лекин унинг пухталиги ва аниқлиги тескари алоқали бошқариш системалариникидан паст.
Берк системаларда деталга ишлов бериш жараёнида ишлов бериладиган загатовканинг хақиқий ўлчами ёки станок узелининг хақиқий харакати берилган программа билан узлуксиз таққослаб турилади. Берилган программани хисоблашда хисобловчи қурилма ва дешефраторнинг чиқишида буйруқ сигналлари вужудга келиб, таққословчи қурилмага боради. Датчик станок узелининг хақиқий харакати катталигини ёки загатовка ўлчамини ўлчайди ва натижада тескари алоқа сигналига айлантириб, таққословчи қурилмага йўналтирилади.
Таққословчи қуримада тескари алоқа датчигидан келаётган сигналлар хисобловчи қурилма ва дешефратордан келаётган сигналлар билан таққосланади. Aгар харакатларнинг берилган катталиги билан хақиқий катталиги орасида фарқ бўлса, таққословчи қурилманинг чиқишида шу фарққа мос сигнал пайдо бўлади. Бу сигнал кучайтиргич орқали ижрочи қурилмага
узатилади, у эса станок ишини берилган программага мослаб ростлайди.
РДБ дастгоҳларда ишлатиладиган электр қурилмаларни ва уларнинг техник маълумотлари қуйидагича:
3-расм. Рақамли дастурлар ёрдамида бошқарилувчи дастгоҳнинг электр қисми
Контроллер - бу компютердан узатилган кодни анализ қилш орқали двигителларни бошқариш учун ишлатилади. Унга мисол қилиб Ардуино Уно платформасини олишимиз мумкун.
Микроконтроллер: АТмега328;
Ишлаш кучланиши: 5 В;
Кириш кучланиши(тавсия этилгани): 7-12 В;
Кириш кучланиши(энг юқори): 6-20 В;
Рақамли кириш/чиқиш: 14 та(улардан 6таси КИМ(Широтно-Импульсная модуляция)
сифатида фойдаланиш мумкин);
Аналог кириш: 6 та;
Кириш/чиқиш орқали ўзгармас ток: 40 мА;
3.3 В киритиш учун ўзгармас ток: 50 мА;
Флеш хотира: 32 КБ(АТмега328) ундан 0.5 КБ юкловчи сифатида фойдаланилади;
Тезкор хотира: 2 КБ(АТмега328);
EEPROM: 1 КБ(АТмега328);
Частота: 16 МГс;
Ундан ташқари таъминот манбаи, 3та ўқ бўйича харакатланиши учун 3та қадамли
двигател, 1та ДC двигател ва уларни контроллерга боғлаш учун дривер керак бўлади. Ушбу қурилмаларнинг техник тампиллари дастгоҳ қиладиган ишга қараб танланади.