Тадқиқот натижаларнинг апробацияси. Тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 16 та республика анжуманларида апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 27 та илмий иш чоп этилган, жумладан, 1 та рисола,
1 та ўқув методик қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия қилган илмий нашрларда 10 та (6 та республика ва 4 та хорижий журналда) мақола чоп қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб,
7 параграф, хулоса ва тавсиялардан иборат бўлиб, асосий мазмун 150 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг “Кириш” қисмида мавзунинг долзарблиги, зарурати, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети, унинг фан ва технологиялар ривожининг устувор йўналишларига мослиги асосланиб, ишнинг илмий янгилиги, амалий натижалари, ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, амалиётга жорий этилиши, апробацияси, эълон қилинган ишлар ва тузилиши кўрсатилган.
Диссертациянинг “Педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштиришнинг методологик асослари” деб номланади. Унда таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш ижтимоий-педагогик муаммо эканлиги илмий асослаб берилган. Шунингдек, ривожланган мамлакатлар таълим тизимида таълим жараёнининг сифат бошқарувини ахборот хизмати орқали такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар таҳлили келтирилган.
Мазкур бобда халқаро таълим хизмат бозорида давлат, корпоратив ва хусусий таълим муассасаларидаги ахборот хизматини ривожлантиришга алоҳида қизиқиш ортаётганлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларининг ривожи замирида таълим истеъмолчилари томонидан электрон хизматдан фойдаланиш шаклларига бўлган эҳтиёж долзарб эканлиги кўрсатиб берилган.
Маълумки, таълим сифати – бу таълимнинг (натижа, жараён, ижтимоий тизим сифатида) турли эҳтиёжлар, давлат, жамият, шахс манфаатларига мувофиқлиги; таълимнинг иерархия тамойиллари асосида ташкиллаштирилган, ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятларининг тизимли мажмуаси.
Биз турли манбалар ва адабиётларни таҳлил қилиб, таълим муассасасидаги ахборот хизмати тизими, бу – ахборот-коммуникация воситалари асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган компонентлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўзига хос боғлиқлиги ва алоқадорлиги ҳисобига бошқарув функцияларини бажариш жараёни амалга оширилиши, педагогик жамоанинг фаолияти ташкил этилиши ҳамда мувофиқлаштирилишига амин бўлдик.
Таълим менежментининг назарий-методологик асосини тизимли, вазиятли, рефлексив, миллий-ҳудудий ва натижага асосланган ёндашувлар ташкил этади. Шундай экан, педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизими функционал, синергетик, фаолиятли ёндашувларга таянади. Ахборот хизмати тизими таҳсил олувчи ва таҳсил берувчи ўртасидаги интерфаол муносабатларни ташкил қилишга, билим ўзлаштириш даражасини мониторинг қилишга, профессор-ўқитувчиларнинг эса педагогик юкламаларни оптимал режалаштиришга, онлайн курсларини ташкил қилиш, виртуал лаборатория ва вебинарлардаги иштирокини режалаштириш, таъминлаш, бошқариш, назорат қилишга имконият кенгайтиради. Ўқув-тарбия жараёнига тааллуқли барча меъёрий-хуқуқий ҳужжатларнинг бир жойда сақланиши, талабалар ҳақидаги маълумотларнинг жойлашуви: қачон, қайси курсда таҳсил олаётганлиги, неча аудитория соатини ўзлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги - буларнинг ҳаммаси ахборот хизмати орқали таълим муассасасидаги таълим сифатини оқилона ташкил этишга ёрдам беради.
Педагогика олий таълим муассасаларининг таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш натижасида таълим субъектлари фаолиятини оптимал режалаштириш, таъминлаш, бошқариш, назорат қилишга имконият кенгаяди. Ўқув-тарбия жараёнига тааллуқли барча меъёрий-хуқуқий ҳужжатларнинг бир жойда сақланиши, талабалар ҳақидаги маълумотларнинг жойлашуви: қачон, қайси курсда таҳсил олаётганлиги, неча аудитория соатини ўзлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги - буларнинг ҳаммаси ахборот хизмати орқали таълим муассасасидаги таълим сифатини оқилона ташкил этишга ёрдам беради.
Мазкур бобда халқаро таълим хизмат бозорида давлат, корпоратив ва хусусий таълим муассасаларидаги ахборот хизматини ривожлантиришга алоҳида қизиқиш ортаётганлиги, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларининг ривожи замирида таълим истеъмолчилари томонидан электрон хизматдан фойдаланиш шаклларига бўлган эҳтиёж долзарб эканлиги кўрсатиб берилган. Шунингдек ушбу бобда 2019 йилнинг 25 июлидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда инновацион ривожланиш вазирликлари ҳузурида “Электрон таълимни ўқув муассасаларига татбиқ қилиш бўйича модернизациялашган Марказлар” ташкил қилинаётганлиги, миллий “Электрон таълими” тизимини бошқариш, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан ахборот-таълим ресурсларини истеъмол қилинишини ташкил этиш, Е-learning ҳамда илмий-тадқиқот ишларини ахборот-коммуникация воситалари асосида амалга ошириш долзарб масалалар сирасига кириб, ташкил қилинаётган марказлар функциялари доирасида электрон методик мажмуалар ва бошқа таълимий ахборот ресурсларига ягона давлат талабларини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида бошқариладиган ахборот хизмати таҳлили ва мониторингини ўтказиш муҳим аҳамият касб этиши илмий-педагогик нуқтаи назардан асосланган.
Маълумки, биринчи таълимий ахборот хизмати 1960 йилда АҚШнинг Иллинойс университетида ташкил қилинган бўлиб, бунда таълимий дастурлар фақат ички тизимда қўлланилганди ва серверга жойлаштириларди. Ҳозирда типик тизим - веб-сервис ҳисобланади ва у суткасига 24 соат таълим олишга ёрдам беради. Биринчи масофавий таълим PLATO (Programmed Logic for Automated Teaching Operations) деб номланиб, у биринчи онлайн ҳамжамияти асосида ташкил қилинган таълим тури. Бугунги кунда ахборот хизмати учун фойдалиналиган электрон таълим тизими – Moodle деб номланади. Сўнгги йилларда булутли таълимий технологиялар қўлланила бошланиб, улар асосида катта ҳажмдаги ахборотни сақлаш, интерпретация қилиш (қайта ишлов бериш), онлайн режимида таълим жараёнларини оптимал ташкил қилиш ва бошқаришга имконият яратилиб, улардан таълим жараёни иштирокчилари, репетиторлар, онлайн-курс мутасаддилари, бизнес-тренерлар, корпоратив таълим бўйича мутахассислар, HR-экспертлари фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
Педагогика олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилаётган мутасаддиларнинг ахборот хизмати тизимини моделлаштириш контекстида таълим сифатини ошириш бошқарувининг замонавий технологияларини амалиётга татбиқ этиш, таълим эҳтиёжларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва объектив баҳолаш; талабаларнинг келгусидаги педагогик фаолиятларини самарали ташкил этиш механизмларидан хабардор бўлиши учун шарт-шароит яратиш, илғор тажрибаларни ўрганиш, улардан энг самаралиларини амалиётда қўллаш ва шу орқали педагогик жамоанинг маънавий-маърифий салоҳиятини кенгайтиришга талаб кучаймоқда. Шу жиҳатдан олганда, таълим жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизматини моделлаштириш ижтимоий-педагогик муаммодир.
М.А. Юлдашев таъкидлашича: «Таълим сифати таълим олувчилар томонидан фақатгина академик билимларни ўзлаштирганлик даражаси билан эмас, балки ҳаётий фаолиятнинг турли соҳалари бўйича компетенцияларнинг шаклланганлиги, бир умр ўқиб-ўрганишга тайёрлик, шахсий ва касбий ривожланиш каби мотивацияларнинг турғунланиш даражаси билан ўлчанади».1 М.Ваҳобовнинг «Умумий ўрта таълим тизимида ўқитиш сифати мониторинги моделини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертациясида «ўқитиш сифати - таълим жараёни барча иштирокчиларини таълим хизматлари сифати, ўқув-тарбия тизимининг моддий-методик таъминоти, бошқарувнинг ҳуқуқий-меъёрий, стратегик, технологик, ташкилий жиҳатлари ҳолати, уларни такомиллаштириш бўйича изчил, мақбул маълумотлар билан таъминлайдиган педагогик ходиса ҳисобланади» 2- деб эътироф этилади.
Таълим муассасаларида педагогик жамоанинг фаолиятини самарали ташкил қилиш, унда ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланишга шарт-шароитлар етарли бўлишига қарамасдан, бу соҳада айрим зиддиятли муаммолар мавжуд, айнан: республикамизнинг педагогика олий таълим муассасалари таълим тизимида ўқитиш сифатини таҳлил қилувчи электрон ахборот бошқарув тизими (ПОТТТСЭАБТ) ишлаб чиқилмаган;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган “uz edu.uz”; “pedagog.uz» ва «E-MAKTAB» ахборот тизимлари маълумотлар базаси мавжуд бўлишига қарамасдан, мазкур тизимларда ўқитиш сифати, раҳбар-ходимлар, профессор-ўқитувчилар, талабаларнинг меҳнат ва ўқув ютуқларини таълим сифатига таъсир этувчи омиллари билан корелляциялаш имкониятлари етарлича эмас. Шу билан бир қаторда, педагогика олий таълим босқичидаги барча маълумотлар базалари тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатиб келмоқда. Мавжуд муаммоларнинг ечими комплекс ҳолда педагогика олий таълим тизими электрон ахборот бошқарув тизимини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш орқали топилади. Натижада, илмий ишда педагогика олий таълим муассасалари таълим жараёнида ахборот хизматини моделлаштириш муаммоси педагогик жиҳатдан илмий асослаш мақсад қилинди. Бу мақсадни амалга оширишда ривожланган давлатларнинг педагогика олий таълим муассасалари таълим жараёнида ахборот хизматини моделлаштиришга оид изланишлар, ахборотли дидактик ёндашувлар тенденциялари таҳлил қилинди.
Ахборот тизимида қўлланиладиган электрон назорат механизми талабаларнинг натижалари билан таълим сифатига таъсир этувчи омилларни график, гистограмма ва жадвал шаклида таққослаш имконини берадиган таҳлилий инструментлар ва воситалардан иборат. Педагогика олий таълим муассасалари дидактик жараёнининг сифатини оширишда ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш бир қатор босқичларни ўз ичига олади: мақсадни аниқлаш, таҳлил қилиш, башорат қилиш, режалаштириш, ижрони ташкил этиш, назорат, тартибга солиш ва коррекциялаш. Бунда ахборот хизмати функцияси билан бошқарув органи фаолияти ўртасидаги муносабатларни ойдинлаштиришда, асосий эътибор, бошқарув объектлари билан алоқадор бўлган масалалар ечимига қаратилади (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |