Ақамли илмий кенгаш ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқИҚот институти



Download 487,71 Kb.
bet15/17
Sana21.02.2022
Hajmi487,71 Kb.
#39670
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
АВТОРЕФ ПОСЛ ДЕКАБРЬ 701

Ўқув фанлари

2016-2017 ўқув йили

2017-2018 ўқув йили

2018-2019 ўқув йили

Тажриба бошида

Тажриба сўнггида

Тажриба бошида

Тажриба сўнггида

Тажриба бошида

Тажриба сўнггида

1.

Таълим менежменти

28

63

33,5

65,5

35,8

78

2.

Информатика асослари

32

65

35

67

36,4

75,3

Таққослаш натижалари ҳар учала йилда ташкил этилган тажрибавий машғулотларда ўқув фанлари бўйича тест синовида кўрсатилган натижаларнинг ўртача қиймати айрим ўқув фанлари бўйича, асосан, бир-бирига яқин ва баъзи ўқув фанлари бўйича нисбатан турлича эканини кўрсатди (1-расм).





(қиёсий таҳлил)

Келтирилган диаграммалар асосида педагогика ОТМ респондентларининг тажриба сўнггида топшириқларни мавзуларга ажратиш орқали контент таҳлилни қўллаш; объектни тизим сифатида қурилишига имкон яратиш; оптимал таҳлил қилиш учун визуализация натижаларидан фойдаланиш, таълим менежментида қарорларни қабул қилиш даражаси юқорилиги аниқланди



ХУЛОСА

“Таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)” мавзусидаги докторлик (Phd) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:



  1. Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар педагогика олий таълим муассасалари таълим менежментида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш заруратини илгари сурмоқда.

2.Мамлакатимизда сўнгги йилларда ахборот хизматини ташкил этишга бўлган эҳтиёжнинг шиддат билан ўсиши педагогика олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини бошқариш ва уни ахборот хизмати контекстида такомиллаштиришни тақозо этади. Чунки, таълим муассасаларида яратилаётган замонавий шароит ва имкониятлардан самарали фойдалана оладиган, ахборот-коммуникация хизматларидан хабардор, ўз соҳасига оид чуқур билимларга эга, касбий компетентли, масъулиятли, ташаббускор ва талабчан, ўзини-ўзи ривожлантирувчи раҳбар ва педагог кадрларга бўлган эҳтиёж бозор муносабатлари шароитида ошиб бормоқда.
3. Ўқитиш сифати мониторинги моделнинг асосини стандартлар, ижтимоий буюртма ҳамда меҳнат бозорида мутахассисларга қўйилган эҳтиёж, методологик ёндашув ташкил этиб, унинг функционал структураси таркибий қисмлари модель предметларининг ўзаро мантиқан боғлиқлиги, алоқадорлигини ёритиб бериши, моделлаштириш субъектлари ва таълим жараёни иштирокчиларининг таълим муҳитидаги боғлиқлигини тақозо қилади.
4. Таълим муассасаларида таълим сифатининг ҳолатини ахборот-коммуникация технологиялари асосида ташкил қилиш, коррекциялаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини концептуал моделини амалиётга жорий этиш ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини кафолатлаш имконини беради.
5. Педагогика олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишда ахборот-коммуникация хизматларини моделлаштириш дастурли-мақсадли бошқарув омили сифатида қаралади. Таълим мақсадлари ахборот хизматидан фойдаланувчиларда билиш фаолиятини ривожлантириш, қўшимча адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш, замонавий таълим технологиялари (ЗТТ), компьютер, Интернет, ЭАР имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш; тақдим қилинган маълумотлар базаси материалларидаги энг муҳим ғояларни саралаш, таҳлил қилиш, қиёслаш кўникмаларини ривожлантириш; дарс самарадорлигини ошириш, ўрганилаётган ўқув предметига ЗТТ орқали мотивация ҳосил қилишга қаратилади.
6. Педагогика олий таълим муассасалари таълим бошқарувида ахборот хизматидан фойдаланиш натижасида тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва асослилиги ўрганишнинг методологик жиҳатдан тўғри мантиқийлиги билан таъминланди; экспериментал ишни ташкил этиш усуллари ва шакллари, объект, мавзу, мақсад ва мазмунга мос келадиган маълумотлардан тўғри фойдаланиш, маълумотларни йиғиш ва статистик ишлов бериш усуллари; таълим муассасалари амалиётида натижалар самарадорлигини оширишга ёрдам берди.
7. Таълимни бошқариш методлари (бошқарувнинг иқтисодий методлари, ташкилий-бошқарув методлари ва бошқалар), уларнинг ходимларга (таълим муассасаси ва алоҳида ҳар бир ходимга) таъсири мотивация воситасида қарор топишига эришилди.
Юқорида баён этилган фикрларни умумлаштириб, шуни таъкидлаш мумкинки, таълим хизмат бозорида давлат, корпоратив ва хусусий таълим муассасаларидаги ахборот хизматини ривожлантиришга алоҳида қизиқиш замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларининг ривожи замирида таълим истеъмолчилари томонидан электрон хизматдан фойдаланиш шаклларига бўлган эҳтиёжнинг асослилигини кўрсатади ва таълим сифатини модернизациялаш, педагогика олий таълим муассасаларида ахборот хизмати тизимини такомиллаштириш бошқарувнинг барча хусусиятларини ўзида акс эттирган реактив бошқарув тамойилларини ўзида намоён этади.



Download 487,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish