17
- Аллоҳ меҳрибон. Сармоя чўнтакда эмас мияда
бўлади.
- Сен доим мени лол қолдирасан. Аммо бу
сафар ростдан ҳам аҳволимиз танг. Чиндан ҳам
савдо
қилишимиз керак.
- Бомдоддан кейин катта бозорга тушамиз.
- Яхши, аммо пулни қаердан оламиз? Қарз олишга
таниш бўлмаса, отни сотай десак, ўзи биттагина от.
Уни ҳам сотсак, узоғимизни яқин қиладиган воситадан
айриламиз.
- Таваккул қил, Худонинг Ўзи йўл кўрсатади. Яхши
дам ол.
Мен дам олишга қанча ҳаракат қилмай, тирикчилик
ташвиши устун келиб уйқумни қочиради. Таваккал қилиб
уйқуга кетдим. Тушимда олтин-кумуш хазон бўлиб ётган
жойда уларни тепкилаб юрибмиз. Абдуллоҳ қайрилиб
ҳам қарамайди.
Ёқимли азон товуши бомдодга чақирди. Таҳорат
олиб, масжидга чиқдик. Намоздан сўнг
бозорга бориб,
газлама, ипак сотиладиган растани айландик. Мева,
ширинлик, мол, қўй бозорларни кўздан кечирдик. Бир
пайт Абдуллоҳни тополмай қолдим. Бир соат қидириб,
газлама бозоридан топдим. У тилмочлик (таржимонлик)
қилиб турган экан. Халал бермадим. Ишлар битгач,
тушлик қилиб, пешин ўқидик. Кейин қизиқиш
устун
келиб, ундан сўрадим.
- Абдуллоҳ савдогарга тилмоч кераклигини қандай
билдинг?
18
-
Атрофни кузатиб турсам, бир савдогар ташвишли
кўринди. Бир – икки одамнинг олдига борди, аммо
улар қўлларини кўтариб, “тушунмадик” ишорасини
қилди. Олдига борсам, форс ўлкасидан келган савдогар
экан. Араб тилини яхши
билмаслигидан молларини
сотолмаётган экан. Олдинги тилмочи жуда қиммат нарх
айтибди. Мен кўнглидан чиқариб берганига рози бўлдим.
Шу тариқа моли сотилди, мен 15 динор ишлаб олдим.
Бу пул икки ой бемалол яшашимизга,
илм олишмизга
етади, - дея жавоб берди табассум қилиб. Шу йўсин
бозорда таржимонлик қила бошлади. У ҳам илмдан
ортган вақтида. Кечки пайт эса ўрганганларимизни
ёзамиз, аниқроғи у айтиб туради, мен ёзаман. Орадан бир
йил ўтиб, устозлар Абдуллоҳга бошқа устозга боришни
тайинлади. Шу билан бир неча йил илм талабида шахарма
шаҳар, мамлакатма мамлакат кезиб юрдик. Ироқ, Яман,
Жазира, Миср ва Шомда илм таҳсил қилдик. Қаерга
борсак, узоғи олти ой турардик. Шу орада 3 мингдан дан
ортиқ шайх билан кўришдик. Бир куни бир устозимиз
бизга Куфадаги отаси Термизлик Нўмон ибн Собит (Абу
Ҳанифа) ҳазратларининг олдига боришни тайинлади.
Вақтни қўлдан бой бермай йўл тадоригини кўра
бошладик. Аммо кўнглимнинг бир четида йўлга қўйган
тижоратимиз, топаётган пулларимиздан айрилгим йўқ
эди. Чунки бу ерда ишларимиз яхши эди. Мен ҳам хатлар,
мурожаатномаларни таржима қила бошлаган, озми-кўпми
фойда қилаётган эдим. Лекин илмга рағбатимиз устун
келди. Абдуллоҳнинг олтинларни босиб ўтиб кетаётгани