Иш ҳақини ҳисоблаш бўйича дастлабки ҳужжатлар, таҳлилий ва синтетик ҳисоб маълумотлар ва корреспонденцияларни солиштириш
01.03.07-
03.03.05
Шоакромов Ш.Ш.
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Аудиторлик ташкилоти раҳбари
Аудит текширувини ўтказиш жараёнида аудитор аудиторлик дастурининг назорат воситаларининг тестлар дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик амалларининг дастури кўринишида тузилганлигини текшириши лозим.
Назорат воситаларининг тестлар дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган ҳаракатлар мажмуининг рўйхатидан иборат. Назорат воситалари тестларининг тўғри тузилиши ва амалда самарали қўлланилиши хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликларини аниқлашда ёрдам беради.
Моҳиятига кўра аудиторлик амаллари ўз ичига бухгалтерия ҳисобида счетлар бўйича оборотлар ва сальдо тўғри акс эттирилганлигини батафсил текширишни ўз ичига олади. Моҳиятига кўра аудиторлик амалларининг дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра амаллар учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича аудит дастурини тузиши керак бўлади.
Аудиторлик фирмалари кутилаётган аудит текшируви юзасидан умумий аудит режаси ва дастурини ишлаб чиқишда аудит текширувидан ўтаётган корхона бўйича жамланган дастлабки маълумотлар ва молиявий ҳисоботларга нисбатан ўтказилган таҳлилий амаллар натижаларига асосланишлари керак.
Ҳисоб – китоб операциялари бўйича аудит текширувини режалаштириш ва дастурлаш жараёни қуйидаги икки вазифани амалга оширишга қаратилади:
1. Ҳисоб – китоб операцияларига нисбатан ички назорат тизимини аудит текширувидан ўтказиш:
дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ва улар бўйича ҳисоб-китоб операцияларига нисбатан мавжуд ички назорат тизими билан танишиш;
ички назорат тизимига нисбатан назорат рискини дастлабки баҳолаш ва қўшимча назорат тестларини ишлаб чиқиш;
қўшимча назорат тестларини қўллаш;
назорат рискини қайта баҳолаш ва асословчи тестларни ишлаб чиқиш;
асословчи тестларни қўллаш ва дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳамда ҳисоб-китоблар юзасидан ички назорат тизими бўйича ҳисобот тайёрлаш.
2. Молиявий ҳисоботларда ҳисоб – китоб операциялари билан боғлиқ элементларни аудит текширувидан ўтказиш:
дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг қопланиш имкониятини таҳлил қилиш;
дебиторлик ва кредиторлик қарзлари юзасидан, агар мавжуд бўлса, ҳисобланган фоизларни текшириш;
дебитор ва кредиторлар билан боғланиш;
йил якунида содир этилган дебиторлик ва кредиторлик операцияларининг молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганини текшириш;
“шубҳали қарзлар бўйича резерв” счетини таҳлил қилиш.
Ушбу икки босқични самарали амалга ошириш мақсадида аудиторлик фирмалари олдиндан 9.3-жадвал кўринишидаги саволномаларни тайёрлаб қўядилар.