А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби


"Берилган ишончномаларни рўйхатга олиш журнали" М-3



Download 21,68 Mb.
bet83/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

"Берилган ишончномаларни рўйхатга олиш журнали" М-3 шаклида бериладиган ишончномалар ва улар олингани тўғрисидаги тилхатлар рўйхатдан ўтказилади. М-2 шаклдаги ишончномадан фойдаланишда олинганлик ва берилганлик тўғрисидаги маълумотлар ишончнома корешогида қайд қилинади. Бу ҳолда журналда берилган ишончномалар ҳисобга олиб борилмайди.
"Кирим-ордери" М-4 шаклида хўжалик юритувчи субъект омборига мол етказиб берувчилардан ёки қайта ишловдан келиб тушган ТМЗлар ҳисоби олиб борилади. ТМЗлар омборга келиб тушган куни моддий жавобгар шахс бир нусхада кирим ордерини тузади. Кирим ордерларининг бланкалари моддий жавобгар шахсларга олдиндан номерланган ҳолда топширилади.
"Материалларни қабул қилиш далолатномаси" М-7 шакли шундай ТМЗ ларни қабул қилиш учун расмийлаштириладики, уларга доир маълумотларда мол етказиб берувчи илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан миқдор борасида тафовутлар мавжуд бўлади, шунингдек, у ҳужжатсиз келиб тушган ТМЗ ларни қабул қилишда ҳам тузилади. Қабул ҳайъати моддий жавобгар шахс ва мол етказиб берувчининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузади ва уларни хўжалик юритувчи субъект раҳбари тасдиқлайди. ТМЗ лар қабул қилиб олган ҳужжатлар илова қилинган далолатномаларнинг биттаси хўжалик юритувчи субъект бухгалтериясига моддий қийматларни ҳисобга олиш учун, бошқаси маҳсулот етказиб берувчига топширилади.
Омбордан цехларга материаллар мунтазам бериб борилса, у ҳолда лимит-забор карталари қўлланилади. Лимит-забор картаси корхонанинг ишлаб чиқариш ёки режа бўлими томонидан ёзилади. Унда шу цех ёки участкага берилиши лозим бўлган материал маълум турининг ойлик чекланган меъёри кўрсатилади. Чекланган меъёр цех ёки участканинг ишлаб чиқариш режаси ва шу цех ёки участкада материалларни сарфлаш меъёри асосида аниқланади. Лимит картаси икки нусхада ёзилади, бир нусхаси омборга, иккинчиси эса цехга берилади. Материаллар берилгандан сўнг лимит картасининг цех нусхасига имзо қўяди, цех ходими омборчининг нусхасига ўз имзосини қўяди.
Омборчи ҳар бир операциядан кейин фойдаланилмаган лимит қолдиғини ҳисоблаб чиқади. Лимит етмаган тақдирда лимитдан ташқари материаллар харажати талабнома билан расмийлаштирилади.
Материалларнинг сарфланиши бўйича лимитнинг шу тариқа белгиланиши меъёрдан ортиқча сарфлар ҳақида корхона раҳбарларига ўз вақтида хабар қилиш имконини беради. Лимит карталарининг қўлланилиши ҳужжатлар сонини камайтиради ва уларни қайта ишлашни енгиллаштиради.
Материалларнинг ички кўчишида, яъни бир омбордан иккинчи омборга, бир цехдан иккинчи цехга берилганида ҳамда чиқиндилар омборга қабул қилинганида қабул қилиш юкхатлари билан расмийлаштирилади.
Омбор ходимларига материалларни бошқа ҳужжатлар бўйича ҳамда турли хатлар, оғзаки фармойишлар асосида бериш тақиқланади.



Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish