5-Мавзу. Материаллар ҳисоби
5.1.Материалларни туркумлаш, баҳолаш ва уларни ҳисобга олишнинг вазифалари.
5.2.Материалларнинг ҳаракатини расмийлаштириш ва уларнинг синтетик ҳисобини ташкил этиш.
5.3.Олинган материаллар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби.
5.4.Материалларнинг омбор хўжалигининг бухгалтерия ҳисоби ва уларни инвентаризация қилиш тартиби.
5.5.Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар ҳисобининг ҳусусиятлари.
Таянч иборалар: ТМЗ, туркумлаш, баҳолаш: доналаб баҳолаш, ўртача баҳода, ФИФО, соф сотиш қиймати, инвентар, инвентаризация
5.1.Товар-моддий захиралар(ТМЗ)нинг хўжалик субъектлари фаолиятида тутган ўрни ва бу соҳада ҳисобнинг вазифалари.
Корхоналар ўз ишлаб чиқариш фаолиятларини амалга ошириши учун маълум миқдорда ишлаб чиқариш заҳираларига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш заҳиралари хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини нормал давом этишини таъминлайди. Уларнинг таркибига материаллар, хом-ашё, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар киради.
Ишлаб чиқариш заҳиралари, асосий воситалардан фарқли равишда, бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб, ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига шу даврнинг ўзида тўла ўтказади. Материаллар билан биргаликда, хом-ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар корхона оборот активларини ташкил қилади.
Материаллар, янги меҳнат маҳсулотини яратишдаги ролига кўра, иккига бўлинади:
а) хом ашё ва асосий материаллар;
б) ёрдамчи материаллар.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосини асосий ТМЗлар ташкил қилади. Масалан, машинасозликда – металл, мебель ишлаб чиқаришда - ёғоч, газлама ишлаб чиқаришда – пахта ва бошқалар. Қазиб чиқарувчи саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хом ашё деб аталади. Масалан, нефть, руда, пахта, қанд лавлаги ва бошқалар. Бошқа корхоналардан олинадиган машина ва агрегатларнинг тўғри деталлари ва бошқалар ярим тайёр маҳсулотлар деб аталади.
ТМЗ лар ҳисобининг асосий вазифалари. Хўжалик юритишнинг янги тизими шароитида моддий бойликлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, хўжасизликка қарши курашиш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Материаллар ҳисобининг вазифаларига қуйидагилар киради:
- материаллар ҳаракати билан боғлик бўлган ўзгаришларини ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш;
- моддий-техника таъминоти режасининг бажарилиши устидан назорат олиб борилади;
- материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри берилиши ва уларни сарфлаш меъёрига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш;
- маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган ТМЗларни калькуляция объектларида тўғри тақсимлаш;
- ички ресурсларни ишга солиш мақсадида ортиқча ва фойдаланилмаётган ТМЗларни аниқлаш ва сотиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |