А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби


Номоддий активларни баҳолаш



Download 21,68 Mb.
bet67/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

3.11. Номоддий активларни баҳолаш.
Номоддий активларни баҳолашда «Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМАга асосланилиш лозим. Номоддий активларни баҳолашда қуйидаги баҳо (қиймат)лардан фойдаланилади:

  • дастлабки қиймат;

  • сотиш қиймати;

  • тугатиш қиймати;

  • қолдиқ қиймати;

  • ўрнини қоплаш қиймати.

Дастлабки қиймат — активни харид қилишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳақиқий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳақиқий қиймати номоддий активни харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча харажатларни, яъни: харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Ташкилот текинга олган номоддий активларнинг дастлабки қиймати эксперт йўли билан бозор нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган номоддий актив кирим қилинган санада амал қилган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. Амалдаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва эксперт йўли билан тасдиқланиши керак.
Сотиш қиймати номоддий активларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган суммадир.
Тугатилиш қиймати чиқиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пайдо бўладиган активларнинг тахмин қилинаётган қийматидир.
Қолдиқ қиймати актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамҒарилган амортизацияни чиқариб ташланган ҳолда номоддий активларнинг дастлабки ёки жорий қийматидир.
Ўрнини қоплаш қиймати корхона активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни мўлжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати.
Номоддий актив пулга харид қилинса, унинг қиймати контрактда иккиламчи бозорда фаол ишлаётган шу сингари активга аниқланган бозор нархи бўйича кўрсатилиши мумкин.
Номоддий актив хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан яратилган ва уни яратиш чиқимларини аниқ белгилаш мумкин бўлган ҳолларда номоддий актив ҳақиқий таннарх бўйича акс эттирилади.
Номоддий актив қийматини белгилаш мумкин бўлган ҳолларда у актив сифатида алоҳида модда билан акс эттирилмайди.
Корхона томонидан гудвилл актив сифатида акс эттирилмайди, чунки у корхонани сотиб олиш пайтида харид қилиш нархи билан мазкур субъектни ташкил қилувчи активларнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги тафовут сифатида юзага келади.
Баъзи вақтларда номоддий активларни қайта баҳолашга эҳтиёж туғилади. Номоддий активни қайта баҳолаганда номоддий активнинг бутун занжири қайта баҳоланиши керак. Қайта баҳолаш натижасида номоддий актив баланс қиймати кўпайган ҳолда ушбу кўпайиш аввалги баҳодан ошадиган суммада «Заҳира сармоя» счётининг кредитида акс эттирилиши лозим. Қайта баҳолаш натижасида номоддий активнинг баланс қиймати камайган бўлса, бу камайиш аввалги баҳодан ошадиган суммада харажат сифатида тан олинади.



Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish