А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби


Счётлар тизими ва бухгалтерия баланси моддаларининг ўзаро боғлиқлиги



Download 21,68 Mb.
bet34/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

Счётлар тизими ва бухгалтерия баланси моддаларининг ўзаро боғлиқлиги.
Балансда акс эттириладиган хўжалик маблағлари ва уларнинг келар манбалари алоҳида турлари бўйича пул ўлчов бирлигида ифодаланади. Баланс моддаларини баҳолаш тамойили барча корхоналр учун бир хил бўлади. Баҳолаш асосида ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ёки маҳсулот тайёрлаш ҳақиқий таннархи ётади. Бухгалтерия баланси моддаларининг баҳоси аниқ бўлиши, яъни маблағлар ва уларнинг пайдо бўлиш манбалари турларини ҳақиқий ҳажмида акс эттириш керак. Актив ва пассив моддаларини баҳолашнинг ҳақиқийлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ишончлилиги билан таъминланади.


Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги ўзгаришлар
Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги бир томонлама ўзгаришлар қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:

Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги икки томонлама ўзгаришлар қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:





Назорат учун саволлар
1. Бухгалтерия балансининг аҳамияти нимадан иборат?
2. Нима учун бухгалтерия баланси корхона кўзгуси дейилади?
3. Бухгалтерия балансининг қандай турлари мавжуд?
4. Бухгалтерия баланси неча қисмдан иборат?
5. Баланснинг активи ва пассив томонларининг мазмуни нимадан иборат?
6. Хўжалик жараёнлари натижасида балансда қандай ўзгаришлар рўй беради?
7. Қандай маблағлар бухгалтерия балансига киритилмайди?
8. Бухгалтерия балансининг маълумот манбалари қайси ҳужжатлар асосида шаклланади?
9. Бухгалтерия балансидан фойдаланувчларга кимлар киради?
10. Бухгалтерия баланси ким томонидан тузилади?
ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИДА ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ


Счётлaр (ҳисoбвaрaқлaр) ҳaқидa тушунчa.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳисобини юритиш заруриятида корхонанинг хўжалик жараёнлари натижасида доимо таркибий ва миқдорий жиҳатдан ўзгариб борадиган хўжалик маблағлари ҳақида ҳар доимо маълумотга эга бўлиб туриш талаб этилади. Бу талабни бажариш учун эса хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларни ҳисобда гуруҳлаб бориш ва тезкор назорат ўрнатиши керак бўлади. Бунинг учун бух­галтерия ҳисоби элементларидан бири счётлар тизимидан фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобида хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳаракати тўғрисида маълумотга эга бўлиш учун ҳар бир маблағ, манба ва хўжалик жараёнлари алоҳида-алоҳида рақамлар билан белгиланади. Маблағ, манба ва хўжалик жараёнлари учун белгиланган рақамлар бухгалтерия счётлари деб юритилади.
Бухгалтерия ҳисоби счётларининг икки томони бўлиб, бир томони «Дебет», иккинчи томони томони «Кредит» деб юритилади.
Дт Кт





Қадимий савдо китобларида счётнинг «Дебет» томонида кирим, «Кредит» томонида чиқим кўрсатилган. Ҳозирда ҳам бу маъно қисман сақланиб қолган. Бу счётлар хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манба­ларининг ҳаракатини ҳисобга олиш ишларини осонлаштириш ва улардан тўғри фойдаланишни назорат қилишда ҳам қўл келади.





Корхона фаолиятида ёппасига, узлуксиз ҳисоб қилиб борилар экан, корхона барча мулкини ўрганиб, уларнинг хусусиятларини яхшилаб англаб етмоқ керакдир. Корхона мулклари ҳисоби тўлиқ юритилар экан, ҳисоб ишларини осонлаштириш, оқилона ташкил этиш мақсадида счётлар режаси ишлаб чиқилган. Шуни назарда тутмоқ керакки, Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши зарурий ҳол бўлганидек, счётларнинг янги режасини ишлаб чиқиш ҳам зарур бўлиб қолди ва счётларнинг янги режаси корхоналар молия хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисобида қўлланилиб келмоқда.


Счётлар режаси 6 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счётлар режасининг қисмлари қуйидагилардир:
1-қисм. Узоқ муддатли активлар.
2-қисм. Жорий активлар.
3-қисм. Мажбуриятлар.
4-қисм. Хусусий капитал (мулк).
5-қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши.
6-қисм. Балансдан ташқари счётлар.
Счётлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланган:
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар.
2-бўлим. Товар-моддий захиралари.
3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми.
4-бўлим. Олинадиган счётлар.
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар.
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар.
8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва захиралар.
9-бўлим. Даромад ва сарфлар.
Счётлар режасини билиш нафақат бухгалтерлар, балки аудиторлар, солиқчилар қисман ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, таъсисчилар) учун ҳам керакдир.
Счётлар иккига ажратилади:
Актив счётлар — хўжалик маблағларини акс эттирувчи счётлар.
Пассив счётлар — хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини акс эттирувчи счётлар.
Дт Актив Кт Дт Пассив Кт

+

-






+


Юқорида кўриниб турганидек, ҳар иккала турдаги счётларнинг ҳам дебет ва кредит томонлари мавжуд. Фарқ шундаки, актив счётларнинг дебетида кўпайиш, кредит томонида эса камайиш акс эттирилади.


Пассив счётларда эса аксинча, дебет томонида камайиш, кредит томонида эса кўпайиш акс эттирилади.
Маълумки, счётлар ой бошига очилади. Бу вақтда маблағ ва улар манбалари мавжуд бўлиб, улар ой бошига қолдиқ деб аталади.
Ой давомида хўжалик жараёни натижасида маблағлар ва улар манбалари ҳаракати (кўпайиши, камайиши) оборот дейилиб, уларни дебет ёки кредит томондалигига кўра, дебет оборот, кредит оборот деб аталади.
Актив счётларда дебет оборот ой давомида маблағларнинг киримини, кредит обороти эса маблағлар ой давомида камайишини билдиради.
Пассив счётлардаги дебет оборот ой давомида маблағ ташкил топиш манбаси камайишини, кредит оборот эса ой давомидаги манба кўпайишини билдиради.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари доимо бош қолдиқ билан бошланиб, охирги
қолдиқ билан якунланади. Баъзи бир йиғиб тақсимловчи ёки транзит счётларда бош қолдиқ ҳам, охирги қолдиқ ҳам бўлмайди. Чунки улар ой бошига очилиб, ой охирида ёпилади. Актив счётлардаги ой охирига қолдиқни аниқлаш учун, ой бошига қолдиқ суммага дебет оборот суммасини қўшиб, кредит оборот суммасини айириш орқали топилади:
ДТ оқ.= ДТ бқ. + ДТ об. – КТ об.
бунда, ДТ оқ. — дебет охирги қолдиқ;
ДТ бқ. — дебет бошланғич қолдиқ;
ДТ об. — дебет оборот;
КТ об. — кредит оборот.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари қуйидаги хусусиятига кўра туркумланади:
— счётларнинг тузилишига кўра;
— кўрсаткичларнинг акс эттирилишига кўра;
— балансда акс эттирилишига кўра;
— вазифаси, тайинланишига кўра.
Счёт тузилишига кўра икки турга бўлинади:
— актив счёт;
— пассив счёт.
Актив счётлар хўжалик маблағларини акс эттиришга, пассив счётлар эса хўжалик маблағларининг манбаларини акс эттиришга мўлжаллангандир.
Кўрсаткичлар акс эттирилишига кўра, счётлар икки хил бўлади:
— синтетик счётлар;
— аналитик счётлар.
Балансда қатнашишига кўра счётлар икки хил бўлади:
— балансдаги счётлар;
— балансдан ташқари счётлар.
Балансдаги счётлар деб, балансда қатнашадиган счётларга айтилиб, улар бўйича иккиёқлама ёзув амалга оширилади.
Балансдан ташқари счётлар эса корхона балансга кирмайдиган счётлар бўлиб, уларда ҳисоб ёзувлари фақат бир ёқлама олиб борилади.
Вазифасига (тайинланиши) кўра счётлар қуйидагича гуруҳланади:
1. Асосий счётлар.
2. Тартибга солувчи счётлар.
3. Тақсимловчи счётлар.
4. Калькулация счётлари.
5. Таққословчи счётлар.




Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish