А. Туркманов бухгалтерия ҳисoби


Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби



Download 21,68 Mb.
bet72/172
Sana23.02.2022
Hajmi21,68 Mb.
#165346
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   172
Bog'liq
Бухгалтерия ЎМК (1)

3.15. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби.
Номоддий активларни тугатилиши (ҳисобдан чиқариш) далолатномаси. (НМА- 2 шакл).
Корхоналарининг ҳисоб юритиш сиёсатига мувофиқ улардаги мавжуд номоддий активларини ҳисобдан чиқариш бўйича «Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси» деб номлаган далолатноманинг янги шакли (НМА-2 шакл) ишлаб чиқилди ва уни амалиётга жорий этиш мумкин.
Ушбу шаклда номоддий активлар объектларини ҳисобдан чиқариш пайтида хўжалик юритувчи субъект раҳбари тайинланган ҳайъат томонидан икки нусхада тузилади. Ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси бухгалтерияга, иккинчи нусхаси эса жавобгар шахсга берилади. Далолатномада номоддий активларнинг номи, санаси, инвентар (архив рақами), ҳисобдан чиқариш сабаби, баланс қиймати, амортизациянинг йиллик меъёри, амортизация суммалари акс эттирилади.
Номоддий активлар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади:
- тўлиқ амортизацияланганда:
-қисман амортизацияланганда:
- сотилганда:
- текинга берилганда:
- устав сармоясига қўшилганда.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  • эгалик қилиш ҳуқуқи бошқаларга берилганида - ҳуқуқни бошқа бировга бериш тўҒрисидаги шартнома, ҳақ олинганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар, ҳуқуқни бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, чиқиб кетиш далолатномаси;

  • амал қилиш муддати тугатилганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганида - ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома;

  • бошқа корхоналарнинг устав капиталига қўйганида - таъсис ҳужжатлари, фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўғрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси;

  • текинга берилган тақдирда - фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўҒрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси.

Номоддий активлар тўлиқ амортизацияланганда ҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади;
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» счёти
Кредит: 0410-0490-«Номоддий активлар» счёти.
Натижада бир вақтнинг ўзида патентнинг амортизацияланиш қиймати бухгалтерия ёзувларида алоҳида акс этган бўлар эди. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин:
Дебет: 0510 -«Патентнинг амортизацияси» счёти
Кредит: 9230-«Патентларни сотиш ва ҳисобдан чиқарилиши» счёти
Патентларни ҳисобдан чиқаришга «Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси» (НМА-3 шакл) билан бирга томонлар ўртасида тузилган шартномалар ҳам асос бўлади. Номоддий активларни сотиш, яъни реализация қиймати бу-битим (шартнома) тузилаётган пайтда манфатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган сумма ҳисобланади. Номоддий активлар хизмат муддати давомида ҳисобдан чиқарилиб, учинчи бир юридик ёки жисмоний шахсларга сотилганда олинган даромад ёки зарар номоддий активнинг баланс (қолдиқ) қиймати ўсишидаги тафовут сифатида белгиланади. У «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да (2-шакл) даромад ёки харажат сифатида тан олинади. Янги счётлар режасига мувофиқ номоддий актив объектларни сотишдан олинган даромад (фойда) «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан олинган фойда» (9320) счётининг «Номоддий активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан олинган фойда» (9321) счётида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет: 9220 - «Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқимлари» счёти
Кредит: 9320- -«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан олинган фойда» счёти.
Номоддий активларни сотилишидан кўрилган зарарларни (9432) «Бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими бўйича зарарлар» счётида акс эттирилади:
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» счёти
Кредит: 9432–«Бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими бўйича зарарлар» счёти.
Ушбу масалаларни қуйидаги мисолларда кўриб ўтамиз.
Корхона тузилган шартномага мувофиқ компьютер учун дастурий таъминот сотиб олган. Олинган дастурий таъминот баланс қиймати –200000 сўм, фойдали хизмат муддати –5 йил. Бу объект 4 йилдан сўнг бошқа юридик шахсга сотилади. Йиллик амортизация меъёри 20 фоиз ёки дастур 4 йилда 80 фоиз (4й*20фоиз)га амортизацияланган;

Download 21,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish