Иккиёқлaмa ёзув вa унинг aсoслaниши
Кўриб ўтганимиздек, жамиятда иккиёқлама ёзувнинг пайдо бўлиши бухгалтерия ҳисоби ривожланишига асос бўлган. XIII—XIV асрларда иккиёқлама ёзув тизими пайдо бўлди ва Шимолий Италиянинг бир неча савдо марказларида ундан фойдаланила бошланди. Топилган ягона қўлёзмаларга кўра иккиёқлама ёзув 1340- йили пайдо бўлган.
Яна бошқа манбаларга кўра бундан ҳам олдинроқ Франциянинг Шампан вилояти савдо фирмаларида (1299—1300) иккиёқлама ёзувдан фойдаланилган. Унинг асосчиси Италияда яшаган француз монархи Луко Пачоли ҳисобланади. У ўзининг улкан иши ҳисобланган «Счёт ва ёзувлар тўғрисида рисола»13 номли асарида (1494- йил) ҳисоб ёзувлари бўйича тушунчани очиб берди. Ҳозирда ҳам бу китоб жуда долзарб ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар қайси тармоққа қарашлилигидан ва унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки ва ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларнинг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счётларда акс эттиришда икки ёки ундан ортиқ счётлардан фойдаланилади.
Хўжалик юритувчи субъектларда содир бўлаётган хўжалик жараёнлари туфайли маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбалари бир-бири билан боғланади ва натижада улар учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисоби счётлари ҳам бир-бири билан боғланади (бу боғланиш «Счётлар корреспонденцияси» дейилади). Счётлар боғланишининг бухгалтерия ҳисоби ёзувларида акс эттирилишига «Иккиёқлама ёзув» (бухгалтерия проводкаси) деб айтилади.
Бухгалтерия ёзувининг икки тури мавжуд:
— оддий бухгалтерия ёзуви;
— мураккаб бухгалтерия ёзуви.
Оддий бухгалтерия ёзувида фақат икки счёт қатнашиб, бири дебетланади, иккинчиси кредитланади.
Мураккаб бухгалтерия ёзувида эса уч ёки ундан ортиқ счётлар қатнашиб, бир счёт дебетланиши ва икки ёки ундан ортиқ счёт кредитланиши ва аксинча, бир счёт кредитланиб, икки ёки ундан ортиқ счёт дебетланиши мумкин.
Oбoрoт вeдoмoст (aйлaнмa қaйднoмa)лaрини тузиш. Улaрнинг турлaри, шaкли вa тузиш тaртиби
Хўжалик юритувчи субъектларда мавжуд бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ҳолати ҳақида, умуман корхона хўжалик фаолияти, молиявий натижаларига баҳо бериш учун баланс тузилади. Маълумотларни балансга кўчиришдан олдин ҳисоб ишлари тўғри юритилганлигини ҳамда хўжалик молиявий ҳолатига баҳо бериш ва баланс тузиш учун айланма ведомостлари тузилади.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари кўриб ўтилганидек, бир хўжалик маблағлари ёки уларнинг ташкил топиш манбалари тўғрисида маълумот беради. Оборот ведомостлар эса бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотларини жамловчи жадвалдир.
Оборот ведомостлар корхонанинг барча ўз маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари ҳаракати тўғрисидаги кўрсаткичларни бухгалтерия ҳисоби счётлари маълумотлари асосида ойлар бўйича умумлаштириш учун очилади.
Оборот ведомостлари икки хил бўлади:
1. Синтетик ҳисоб, синтетик счётлари бўйича оборот ведомости.
2. Аналитик ҳисоб, аналитик счётлари бўйича оборот ведомости.
Оборот ведомостларида объектларнинг бошланғич қолдиғи ой давомидаги ҳаракати ва ой охирига қолдиғи акс эттирилади.
Синтетик счётларда маълумотлар умумлаштирилиб, фақат пул кўрсаткичида ифодаланади. Синтетик ҳисоб, синтетик счётлари айланма ведомостлари қуйидагича шаклда бўлади:
Счётлар
рақами
|
Счётларнинг номи
|
Бошланғич қолдиқ (сўмда)
|
Счётларнинг
обороти
(сўмда)
|
Охирги
қолдиқ
(сўмда)
|
|
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
ДТ
|
КТ
|
Аналитик счётларда эса натура ва бошқа ўлчов бирликлари қўлланилиши улар шаклини қуйидаги кўринишда бўлишини тақозо этади:
Объект номи
|
Баҳоси
|
Бошланич қолдиқ
|
Кирим
|
Чиқим
|
Охирги қолдиқ
|
|
|
Сони
|
Сумма
|
Сони
|
Сумма
|
Сони
|
Сумма
|
Сони
|
Сумма
|
Аналитик счёт қайси синтетик счёт доирасида очилган бўлса, унинг айланма қайдномадаги маълумотлари тегишли синтетик счёт маълумотлари билан мос келиши зарур. Синтентик ҳисоб счётлари бўйича айланма бошланғич қолдиқ қаторидаги Дебет ва Кредит суммалари тенг келиши шарт бу тенглик улардаги кўрсаткичлар хўжалик маблағлари (актив счётлар) ва улар ташкил топиш манбалари (пассив счётлар) бошланғич қолдиқларини билдириши билан изоҳланади. Айланма бўлимидаги Дебет ва Кредит суммалари жамининг ҳам тенглиги зарурий шарт бўлиб, бу тенглик эса хўжалик жараёнларини бухгалтерия проводкаси орқали бир вақтда бир хил суммани бир счётнинг дебети ва икки счёт кредитида икки ёқлама ёзув орқали акс эттириши билан изоҳланади. Охирги бўлимдаги Дебет ва Кредит суммаларнинг жами тенглиги корхонадаги мавжуд бўлган хўжалик маблағлар ва улар ташкил топган манба- ларини айланма қайднома тузилаётган вақтдаги миқдор ҳолатини билдириши билан тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |