Ёзма (назорат) иш.
Талабалар назорат саволларига жавоб берадилар/ тестларни ечадилар/ назорат топшириқларини бажарадилар. Уларнинг тўпламини тўғри тузиш муҳим ҳисобланади: улар режалаштирилаётган ўқув материални ўзлаштириш даражасига мос келишлиги керак ва уларни текширишни таъминлаши керак.
3. Маъруза ва амалий машғулотларда қўлланиладиган педагогик технологиялар
“SWOT-таҳлил” методи.
Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.
Намуна:
Топширик: Бухгалтерия ҳисоботини шакллантиришни SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |